Get Mystery Box with random crypto!

​​Ёрижоним, қайлардасан Қулоғинг тут, тонгги эсган шаббодаман | 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

​​Ёрижоним, қайлардасан

Қулоғинг тут, тонгги эсган шаббодаман,
Тўлғонаман, ҳижрон отлиғ дунёдаман,
Мажнунингман, борса келмас саҳродаман,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Mайса каби бошим эгик саболарда,
Оҳим учар юлдуз бўлиб самоларда,
Гулдек сўлиб, саpғайдим мен саҳроларда,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Шовуллайди япроқчалар эсса тўзон,
Оҳ, айрилиқ тўзонидан бағрим хазон,
Янчилмоқда япроқ бўлиб бағрим ҳамон,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Кўксим мисли тўлқинлангай сой хам оқиб,
Сой бағрида ой йиғлайди менга боқиб,
Талпинаман парвонадек бағрим ёқиб,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Қалбим ёнар, васлингни бир кўрсам эди,
Офтоб бўлиб бошинг узра турсам эди,
Кўксингга бош қўйгунча жон берсам эди,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Аччиқ қисмат азобин бас ичолмасман,
Бир лаҳзаким ёдингдан ҳеч кечолмасман,
Яшолмасман, бошқа сенсиз яшолмасман,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Ҳамид Насруллоев

Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti