Get Mystery Box with random crypto!

🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙 Н
Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙
Kanal manzili: @nomoz_vaqti
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 776
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Хурматли Мўмин Муслима диндошларим каналимизда бекорчи нарсалар йўқ умматга фойда келтирадиган маълумотлар топасиз ИншааАллоҳ.
Админ: @ABDULLOH_XORAZMIY

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 07:13:51 "Эй Одам фарзанди!
Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. 
Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма.
Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма.
Агар берса қаноат этмайдиган, бермаса сабр қилмайдиганлардан бўлма.
Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма.
Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма.
Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.
Эй Одам фарзанди!
Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида:
-"Эй Бани Одам!
Устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан", демаса.
Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:
-"Эй Бани Одам!
Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?" демаса".
(
#Қудсий ҳадис)
180 views , 04:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:59:43 ​​ОТА-ОНАНИНГ ДУОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч дуо дарҳол қабул бўладир. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси. Мусофирнинг дуоси. Ота-онанинг фарзандлари зиддига дуоси», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот:
«Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайж соҳиби гапирганлар», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Набийси! Журайж соҳиби ким?» - дейилди.
«Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди.
Бир куни онаси келиб, эй Журайж! деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб туриб, «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди.
Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна «Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?» - деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди.
Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намозни ўқишда давом этди.
Жавоб бермагинидан кейин «Эй Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!» деди-да, қайтиб кетди.
Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди.
«Кимдан?» деб сўради.
«Журайждан», деди аёл.
«Ибодатхона соҳибими?» деди.
«Ҳа», деди аёл.
«Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар!» деди.
Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзининг қўлини бўйнига арқон билан боғлаб, олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни кўриб, табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб турар эдилар.
Подшоҳ:
«Манави аёл нимани даъво қиляпти?» деди.
«Нимани даъво қиляпти?» деди у.
«Боласи сендан эканини даъво қилмоқда», деди.
«Сен даъво қилаяпсанми?!» деди у.
«Ҳа, деди аёл.
«Ўша бола қани?» деди у.
«Ана, онасининг қучоғида!» дейишди.
Шунда Журайж унга қараб:
«Сенинг отанг ким?» деди.
«Молбоқар», деди бола.
Шунда подшоҳ:
«Ибодатхонангни тиллодан қилиб берайликми?» деди.
«Йўқ», деди.
«Кумушдан қилиб берайликми?» деди подшоҳ.
«Йўқ», деди.
«Нимадан қилиб берайлик?» деди подшоҳ.
«Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар», деди. Шунда подшоҳ:
«Боя нимага табассум қилдинг?» деди.
«Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди», деди ва бўлган воқеани айтиб берди».


("Ал-адаб ал-муфрад" китобидан)


️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!
179 views , 00:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:57:30
#ОИЛА

Солиҳа аёл сенинг саъйи-ҳаракатинг билан келиб қолмайди. Албатта у Роббисига тақво қилган инсон учун йўлланиб, ато этиладиган бир ризқдир.

Ибнул Арабий Моликий раҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг!
158 views , 00:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 03:45:30
AССAЛОМУ AЛAЙКУМ

ХAЙРЛИ ТОНГ ҚАДРЛИГМ



Эрта тонгда шабоданинг нафасидан, азоннинг овозидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик. Бизни соғ-саломат уйғотган Aллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Бутун вужудимиз, қалбимиз билан
“Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлаймиз-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга бой бўлсин!


https://t.me/Nomoz_vaqti
553 views , edited  00:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:15:48
#Ҳикмат

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Кам гапир, қалбинг юмшайди. Узоқ сукут сақлашга одатлан, тақвога эга бўласан ва зинҳор дунёга ҳирс қўйма».

«Ҳилятул авлиё» 7: 82.

Каналга обуна бўлинг


https://t.me/Nomoz_vaqti
191 views , edited  18:15
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:35:23 #биласизми?
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари:
Ҳорис,
Зубайр,
Ҳамза,
Зирор,
Абу Толиб (Абду¬маноф),
Абу Лаҳаб (Абдулуззо),
Абдулкаъба,
Муғийра,
Навфал.

Аммалари:
Умайма,
Баро,
Умму Ҳакийм,
Сафия,
Арво,
Отика.

Аёллари:
Хадийжа бинту Ҳавайлид,
Савда бинту Замъа,
Оиша бинту Абу Бакр,
Ҳафса бинту Умар,
Зайнаб бинту Ҳузайма,
Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя),
Зайнаб бинту Жаҳш,
Маймуна бинту Ҳорис,
Жувайрия бинту Ҳорис,
Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён),
Мория бинту Шамъун, С
офия бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар:
Қосим,
Абдуллоҳ,
Иброҳим.

Қизлари:
Зайнаб,
Фотима,
Руқайя,
Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари:

Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари:

Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия»
асари асосида тайёрланди

каналга уланиш
223 views , 08:35
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:56:11 КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сахийлик жаннат дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни жаннатга етаклайди. Бахил­лик дўзах дарахтларидан бир дарахтдир. Унинг шохлари дунёда осилиб туради. Ким ундан бирор шохни ушласа, ўша шох уни дўзахга бошлайди»
Байҳақий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хеч бир бузғунчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди»
Имом Термизий ривояти
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик»
Имом Термизий ривояти
(Абу Саид (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ кимга мол берса-ю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки каллали улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади сўнгра икки чаккасидан тишлаб туриб мен молингман мен сен тўплаган хазинангман дейди»
Бухорий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга одамларнинг энг ёмони хақида хабар берайми? у шундай киши-ки Аллохни номи билан (бирор нарса) сўралса бермайдиган кишидир»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Аббос (р.а).дан)



https://t.me/Nomoz_vaqti
213 views , edited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:26:16
Агар бало ва қийинчилик бўлмаганида, Юсуф алайҳиссалом оталарининг қўйнида эркатой, арзанда ўғиллардан бири бўлар эдилар. Лекин қийинчилик сабаб Мисрнинг подшоси бўлдилар. Сабрдан сўнг сизни қандайдир ютуқ кутаётганига аниқ ишонинг. Бу – сабр қилувчилар учун Аллоҳнинг ваъдасидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
218 views , 01:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 04:09:27 РИЗҚИНГИЗДАН ХАВОТИР ОЛМАНГ!

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!



https://t.me/Nomoz_vaqti
200 views , edited  01:09
Ochish/sharhlash
2022-08-29 03:55:45
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Душанба  куни 
29- Август  2022йил,  
2-Сафар  1444 ҳ.й

═════ ═════

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

каналга уланиш


https://t.me/Nomoz_vaqti
302 views , edited  00:55
Ochish/sharhlash