2022-08-13 18:25:41
Ғийбат қилаётганда энг кўп ишлатиладиган жумлалар:
Керак бўлса юзига ҳам айтаман;
Бу ёлғон эмас, ҳақиқатни айтяпман;
Менга фарқи йўғу лекин билиб қўйинг дедим;
Ғийбат бўлмасину лекин… ;
Ибрат бўлсин деб айтаман, фалончи...
- Эй бродарим билингки олов ўтинни қандай ёқиб кул қилса, ғийбат ҳам қийналиб топилган савобли амалларни ёндириб битиради.
Пайғамбар алайҳиссалом: «Бродаринг ёмон кўрадиган нарса билан зикр қилишлигинг ғийбатдир» деб айтадилар.
( Термизий ривояти)
- Сизни гапингиз рост бўлса ҳам, бродарингиз сизни гапингизни эшитганда хафа бўладиган бўлса ғийбат қилябсиз. Унутманг елкангиздаги фаришталар ҳеч қачон ёзишдан малолланиб ёки чарчаб қолмайди. Оғзингиздан чиқган ҳар бир гапни калима-калима ёзиб боришади.
Аллоҳим тилларимизни охиратимизга зарар берадиган калималарни гапиришдан сақласин!
1.2K views15:25