Get Mystery Box with random crypto!

📖 ILMLI KANAL 📖

Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖 I
Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖
Kanal manzili: @nomoz_va_farz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

📆 06.04.2019
⏰ 12:34
📚 Hayotiy va Ibratli hikoyalar 📔 Xikmatlar xazinasi
🎥 Ibratli Video
📑 She'rlar
🎙 M'aruzalar
🎇 Hayot Vaqt Qadri

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2021-01-27 16:42:27 БАДАВЛАТ БЎЛИШНИНГ СИРЛАРИ!

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан «хол аҳвол» сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим. Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Ўша кунги зиёратимдан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол аҳвол сўраб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет "машааАллоҳ табарокаллоҳ" деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам хайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкун.

Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин баракалар билан дуо қилганимдан сўнг ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.

- У менга деди:
Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим.

- Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 500, 1000, 5000 сўм солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар жума намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар.


- Дугонам яна шундай деди:
Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эканлар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди.
Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,
"Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз. (Бақараҳ 245).

- Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин.
1.3K views13:42
Ochish/sharhlash
2021-01-27 08:54:41
Ўзгартириб бўлмас не битмиш қалам,

Фақат дил хун бўлур тортаверсанг ғам,

Бутун умр жигар қонин ютсанг ҳам,

Умринг узайтириб бўлмас бирор дам.

Умар Хайём.

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
1.2K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-01-27 08:53:42
БАХТ.
Имкониятлар зиёда бўлгани сари истаклар ҳам зиёда бўлади. Тезлик зиёда бўлгани сари шошиш зиёда бўлади. Тўкин -сочинлик зиёда бўлгани сари шикоят зиёда бўлади. Моддий манфаатларнинг аҳволи шу. Улар зиёда бўлгани сари уларга муҳтожлик зиёда бўлади. Натижада бахтсизлик зиёда бўлади

Чунки бахтнинг макони қалбдир, чўнтак эмас. Моддий имкониятларнинг зиёда бўлиши саодатли бўлишда аҳамиятсиздир.
Саодат замирдан отилиб чиқади. У инсоннинг ўзи билан бўладиган , Аллоҳ билан бўладиган алоқасидан келиб чиқади. У аслида динга оид ҳиссиёт, моддийликка оид эмас.
Мустафо Маҳмуд.

"Шайтон ҳукм қилади" китобидан

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
896 views05:53
Ochish/sharhlash