Get Mystery Box with random crypto!

#тундаликлар. Мен ўйлайманки, инсон қийинчиликдан қўрқмайди | 📖 ILMLI KANAL 📖

#тундаликлар.

Мен ўйлайманки, инсон қийинчиликдан қўрқмайдиган инсонларни дўст тутсин.

Улар сизнинг бошингизга иш тушганда энг яхши таскинни айтади.

Таскин айтиш, кўнгил кўтариш-ниманиям ўзгартирарди деманг, вақти келганда шу оддий сўзни ҳам аяйдиганларга дуч келасиз.

Ҳаёт ҳақида нимадир биладиган одам ўйлайманки, сизни ортиқча қийнамайди. Чунки яшашнинг ўзи кишидан катта матонат талаб этади.

Бошидан кўп нарса ўтказган одам сизни пулга топса бўладиган нарсаларга алмаштирмайди.

Бугун тундаликларда шуларни ёздим, кўз олдимдан бир-бир мени ўзига яраша синовли кунларда қўллаган таниш чеҳралар ўтди.

Уларнинг ҳаққига қиладиган дуойим шундай: ҳеч қачон менинг ёрдамимга муҳтож бўлишмасин, Аллоҳ уларнинг ҳаётини қувончли кунларга тўла этсин...

Омон бўлинг, қадрдон!

Ummu Zaynab Ummu


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•