Get Mystery Box with random crypto!

📖 ILMLI KANAL 📖

Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖 I
Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖
Kanal manzili: @nomoz_va_farz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

📆 06.04.2019
⏰ 12:34
📚 Hayotiy va Ibratli hikoyalar 📔 Xikmatlar xazinasi
🎥 Ibratli Video
📑 She'rlar
🎙 M'aruzalar
🎇 Hayot Vaqt Qadri

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2021-01-29 19:08:02
Ишқни бировлардан қидирманг.
Уни кимдир олиб келмайди.
Ишқни қалбингиздан ахтаринг...

Шуҳрат Ориф


╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
1.1K views16:08
Ochish/sharhlash
2021-01-29 19:07:43 ​​"Аёлнинг феъли ундоқ бўлсин, табиати мундоқ бўлсин" деган талаблар қўяётган баъзи эркаклар ҳам бор.......

Лекин...
Аёллар ҳам эркакларда йўқолиб кетаётган баъзи сифатларни бўлишини ҳоҳлайди!

Тиқилинч жойларда, тор кўчаларда- бир четга сурилиб, йўл очиб, аёл кишини ўртадан ўтмаслигини таъминлайдиган фаҳмли эркаклар кўпайишини истаймиз...

Ўз аёлига ташрифини билдириш учун остонада қисқа йўталадиган, ичкаридагилар ўзини тузатиб олмагунча ичкарига кирмайдиган- фаросатли беклар кўп бўлишини тилаймиз...

Машинада укасининг хотини- келини ўтирганда, укаси бир юмуш билан машинадан тушадиган бўлса, салонда ялпайиб ўтиравермайдиган, иши бўлмаса ҳам машинадан тушиб, нарироққа бориб турадиган ҳамиятли акалар кўп бўлишини истаймиз...

Бировнинг аёлига суқланиб қарамайдиган, бир кўзи тушиб қолса ҳам, назарини четга бурадиган асл эркаклар бор бўлишини ният қиламиз...

Аёллар гаплашиб турган жойларга бош суқмайдиган, луқма ташламайдиган, жуда аралашиш талаб этилса, аёлидан буни илтимос қиладиган фаросатли инсонлар йўқолиб кетмаслигини тилаймиз...

Сиз солиҳасини қидирасиз, лекин солиҳага муносиб солиҳ ҳам бўлиш керак...

Ummu Zaynab Ummu ёзди

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
988 views16:07
Ochish/sharhlash
2021-01-29 19:07:43 ​​​ Унвонсиз мактуб:


Бир турк бошидан ўтган воқъани хикоя қилади: бир кишидан икки минг риёл миқдорда қарз олдим , ишим битиб қайтариш вақти келди ва у инсон хаққини талаб қилиб келди мен у кишидан қарз олганимни инкор қилдим чунки менга қарз берганлиг тўғрисида хеч қандай хужжат йўқ эди ,ва мени бу қилмишим эвазига нима кутиб турганлигини билмас эдим бошланишида ярим милион риёл зиён қилдим ва шу кундан бошлаб зиёним давом этаверди , дар хақиқат аёлим менга қарзимни қайтариб беришм кераклиги ва менга келаётган бу балолар шу қилмишимни
натижаси эканлиги хақида насихат қилди, минг афсуслар бусинки мен унга қулоқ солмадим ва ўз ман-манлигимда давом этдим,хатто авта халокат сабаслик энг азиз бўлган уч фарзандимдан ажралдим, шу воқъадан сўнг қарзимни қайтариб беришга қарор қилдим ва у инсондан кечирим сурадим!!!

Икки марта эрдан ажраган бир ўқитувчи аёлни киссаси: иккинчи эримдан ажрашганимдан кегин аёли ва беш фарзанди билан ахил ва тотув яшаётган бир кишига тумшга чикмокчи бўлдим ва бу кишини аёлини яхши кўрган холамни ўғли билан келишиб унинг аёли эрига хиёнат қилгнлиги тўғрисида миш-миш чиқардик ва танишлар ўртасида бу гапни тарқатдик,ва кунлар ўтиши билан уларни оиласини бузишга эришдик ,( бу аёл йиғлаб хикояни давом этди) бир йил ўтгандан кегин у аёл бишқа бир яхши инсонга турмушга чиқди ва эр мендан бошқасига уйланди мен ва холамни ўғли мақсадимизга етмадик,ва лекин биз зулмимиз натижасини тотдик мен саратон касалига дучор булдим ва холамни ўғли эса бу воқъидан уч йилдан сўнг тўқ уриб ўлди.

Яна бир қисса: саъд хикоя қилади : мени экин экадигон еримни ёнида озгина ер бор эди ва эгасидан бир неча бор шу ерни менга сотишини сўрадим кўнмади ва мен бу ерга куч билан бўлса хам эгалик қилишни хохладим чунки у ерни отасидан мерас қилиб олиб қолган эди, лекин хужжатлари йўқ эди чунки қишлоқ ахли хужжатларга этибор беришмайди ва мен бу ер меники эканлигига қозини олдида гувохлик беришлари учун икки кишига олтмиш минг риёлдан бердим ва ерни қўлга киритдам ,ва бу ерда экин экишга бир неча бор уринмай хосил ололмадим ва холанки мутахассислар бу ер экин экишга яроқлик деб айтишса хам ва ўзимни еримга хам қурт қумитсқа босиб кетди ва натижа бир қанча зара қилдим ва сўнг ерни ўз эгасига қайтариб бердим эгаси яхши хосил ола бошлади ва мени еримдаги қурт қумирсқалар хам йуқолди!!!
Уйлауманки зулимни оқибати ёмон эканлиги хаммага маълум зеро АЛЛОХ таоло ( иззатим ва жалолимга қасамки вақит ўтса хам мен албатта сенга ёрдам бераман) деган. Лекин афсуслар бўлсинки кўпчилик буни эсдан чиқаришмоқда ва зулим қилишда давом этишмоқда, золим ким бўлишидан қатъий назар АЛЛОҲ албатта мазлумга ёрдам беради.



#танбеҳ

Кучинг одамларга зулм қилишга ундаса, Аллоҳнинг қудрати устингдан ҳукмрон эканини эслаб қўй.

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
899 views16:07
Ochish/sharhlash
2021-01-28 19:05:17
Ҳаёт бамисоли аёлларга совға беришни хуш кўрадиган эркакдек.
У ҳеч кимники бўлолмайди. Чунки у ҳаммага совға бергиси келади ва ҳар кимга беради ҳам...

Шуҳрат Ориф

Шерзод Карим - Лаҳзалик севинч бор...

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
1.5K views16:05
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:02:40 ​​ АЁЛНИНГ ИФФАТИ

Бир ҳукмдор хизматчисининг хотинига хуштор бўлди... 
Хизматчини бир баҳона билан сафарга жўнатди... 
Шомдан сўнг хотинни ёнига чорлади ва: 
--- “Барча эшикларни ёп”,~ деб АМР қилди... Хотин 
амрни бажарди... Ҳукмдор: ---“Эшикларни БЕРКИТДИНГМИ?!” ,~деб сўради... ---“Уй эшикларини маҳкамлаб ёпдим, лекин ҳарчанд 
уринмай, <<БИР ЭШИКНИ>> беркита олмадим”, деди 
хотин... 
---“Қайси эшикни айтяпсан?!” деб ажабланди 
ҳукмдор... --- “ҲАЁ ва ИФФАТ эшикларини”, деб жавоб берди 
хотин... Ҳукмдор бу жавобдан УЯЛДИ... Ундаги ҳаё 
ҳам уйғониб, уша хотиндан УЗР сўради...!
Ҳа, дунёвий қонун таъқиқламаганни иффату~ ҳаё 
таъқиқлайди...


ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ
https://t.me/joinchat/AAAAAES3CAFy45BU3JBFdw
1.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-01-28 17:02:40 ​​ Эри Россияга кетган аёл ҳикояси

“Эрим Россияда. Қариндошларимдан келадиган ёрдам ҳам тугаган, эрталабки чойимизга бир бурда нон билан қаноатландик.
Қўшнимникига меҳмон келадиган бўлиб қолиб, бир ошхамирлик ун, 200 та чучварага етгулик қийма чиқариб: “Мана шуни тугушиб берсангиз” деб, ташлаб чиқиб кетишди.
Ёрдамим текканига бир хурсанд бўлсам, болаларимга овқат келганига минг хурсанд бўлиб, ишни бошладим. Хамирни ёйиб бўлдим, чучвара тугуш давомида хаёлимдан нималар ўтяпти, сувга қайнатаман, азгина ёғимиз бўлганда эди, қайлали қилиб пишириб берар эдим, деб турсам, бирдан бошқа хаёл келиб қолди.
Фарзандларимга ўғирланган овқат егизаманми, йўқ, бўлмайди, сўрашим керак. Шайтон ғулув қилади, сўрасанг аччиғи келади, озиб-ёзиб бир иш айтган эдим шунга ҳам суқланяпти дийди, иш айтганига пушаймон қилдирасанми?
Яна бири, бермасачи, мехмонга яраша эди, десачи? Нима деган одам бўламан, индамай 10-15 та олиб қолсам-чи деб, охири олиб ҳам қолмайман, сўрамайман ҳам деган қарорга келдим. Чунки ҳар тонг етти маротаба Аллоҳдан ризқ сўраб: ”Эй ҳамма жонзотга ризқ бергувчи Раззоқ, менга ҳам гўзал ризқ бер, дейман-ку, деб сабр қилдим. Шу пайт... Келин бўлиб тушганимга ўн йилдан ошган бўлса ҳам бирор маротаба келмаган, борди-келди фақат тўй маросимларда бўлган эримнинг узоқ қариндоши, Гўзалхон аммамиз бир сўмка хом ошлик, нон, гўшт, сабзи-пиёз ўнта нонга етгудай пул билан кириб келдилар. Мани ичим йиғига тўлган, қўлим ун, бир аҳволда кутиб олдим.
Гўзалхон аммамизни тушларига бизнинг ҳовлимизда ўтган бувилари кирибди экан, шунга йўқлаб келибди. Шу орада қўшнимизни қизлари чиқиб чучвараларни олиб кириб кетишди, меҳмонимни кузатиб ошхонага кирсам бир тавоқчада чучварадан ҳам қолдиришипти. Ана ҳалолим, берган ризқингдан ўргулай, Раббим.
Сал қолди нафсимнинг гапига кириб улкан гуноҳ, ўғирлик қилишимга.
Аллоҳ сақламаса, Аллоҳни доим ёдлаб турмасак, шайтон домига тушиб, гунохкор бўлиб қолишимиз, фарзандларимизга ҳаром бериб катта қилиб, яхшилик кутишимиз густоҳлик.



ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ
https://t.me/joinchat/AAAAAES3CAFy45BU3JBFdw
1.2K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-01-28 08:13:41 ​​ АЁЛНИНГ ИФФАТИ

Бир ҳукмдор хизматчисининг хотинига хуштор бўлди... 
Хизматчини бир баҳона билан сафарга жўнатди... 
Шомдан сўнг хотинни ёнига чорлади ва: 
--- “Барча эшикларни ёп”,~ деб АМР қилди... Хотин 
амрни бажарди... Ҳукмдор: ---“Эшикларни БЕРКИТДИНГМИ?!” ,~деб сўради... ---“Уй эшикларини маҳкамлаб ёпдим, лекин ҳарчанд 
уринмай, <<БИР ЭШИКНИ>> беркита олмадим”, деди 
хотин... 
---“Қайси эшикни айтяпсан?!” деб ажабланди 
ҳукмдор... --- “ҲАЁ ва ИФФАТ эшикларини”, деб жавоб берди 
хотин... Ҳукмдор бу жавобдан УЯЛДИ... Ундаги ҳаё 
ҳам уйғониб, уша хотиндан УЗР сўради...!
Ҳа, дунёвий қонун таъқиқламаганни иффату~ ҳаё 
таъқиқлайди...


ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ
https://t.me/joinchat/AAAAAES3CAFy45BU3JBFdw
1.2K views05:13
Ochish/sharhlash
2021-01-28 06:46:13 ​​ Эри Россияга кетган аёл ҳикояси

“Эрим Россияда. Қариндошларимдан келадиган ёрдам ҳам тугаган, эрталабки чойимизга бир бурда нон билан қаноатландик.
Қўшнимникига меҳмон келадиган бўлиб қолиб, бир ошхамирлик ун, 200 та чучварага етгулик қийма чиқариб: “Мана шуни тугушиб берсангиз” деб, ташлаб чиқиб кетишди.
Ёрдамим текканига бир хурсанд бўлсам, болаларимга овқат келганига минг хурсанд бўлиб, ишни бошладим. Хамирни ёйиб бўлдим, чучвара тугуш давомида хаёлимдан нималар ўтяпти, сувга қайнатаман, азгина ёғимиз бўлганда эди, қайлали қилиб пишириб берар эдим, деб турсам, бирдан бошқа хаёл келиб қолди.
Фарзандларимга ўғирланган овқат егизаманми, йўқ, бўлмайди, сўрашим керак. Шайтон ғулув қилади, сўрасанг аччиғи келади, озиб-ёзиб бир иш айтган эдим шунга ҳам суқланяпти дийди, иш айтганига пушаймон қилдирасанми?
Яна бири, бермасачи, мехмонга яраша эди, десачи? Нима деган одам бўламан, индамай 10-15 та олиб қолсам-чи деб, охири олиб ҳам қолмайман, сўрамайман ҳам деган қарорга келдим. Чунки ҳар тонг етти маротаба Аллоҳдан ризқ сўраб: ”Эй ҳамма жонзотга ризқ бергувчи Раззоқ, менга ҳам гўзал ризқ бер, дейман-ку, деб сабр қилдим. Шу пайт... Келин бўлиб тушганимга ўн йилдан ошган бўлса ҳам бирор маротаба келмаган, борди-келди фақат тўй маросимларда бўлган эримнинг узоқ қариндоши, Гўзалхон аммамиз бир сўмка хом ошлик, нон, гўшт, сабзи-пиёз ўнта нонга етгудай пул билан кириб келдилар. Мани ичим йиғига тўлган, қўлим ун, бир аҳволда кутиб олдим.
Гўзалхон аммамизни тушларига бизнинг ҳовлимизда ўтган бувилари кирибди экан, шунга йўқлаб келибди. Шу орада қўшнимизни қизлари чиқиб чучвараларни олиб кириб кетишди, меҳмонимни кузатиб ошхонага кирсам бир тавоқчада чучварадан ҳам қолдиришипти. Ана ҳалолим, берган ризқингдан ўргулай, Раббим.
Сал қолди нафсимнинг гапига кириб улкан гуноҳ, ўғирлик қилишимга.
Аллоҳ сақламаса, Аллоҳни доим ёдлаб турмасак, шайтон домига тушиб, гунохкор бўлиб қолишимиз, фарзандларимизга ҳаром бериб катта қилиб, яхшилик кутишимиз густоҳлик.



ʙɪᴢɢᴀ ϙᴏ'sʜɪʟɪɴɢ
https://t.me/joinchat/AAAAAES3CAFy45BU3JBFdw
1.1K views03:46
Ochish/sharhlash
2021-01-28 06:46:13 Унинг ишлари бирданига орқага кетди. Кечагина қандай иш қилмасин, катта даромад кўриб юрган тадбиркор эди. Энди эса қай ишга қўл урмасин, фақат қарзлари кўпайяпти. Бир ёқда ҳақдорлар қарзларини қистаб қўйишмайди. Ўзини тўрт томонга ургани билан, натижа йўқ. Худди барча нажот йўллари беркилгандек…

Шундай ўйлардан мияси ғовлаб, хиёбон четидаги ўриндиққа оғир чўкди. Лўқиллаб оғриётган бошини эгганча яна изтиробли хаёлларга берилди. Кимнингдир нигоҳини ҳис қилиб, бошини кўтарганида ёнида бир қарияни кўрди: «Жуда ғамгин кўринасан. Бошингга қандайдир ташвиш тушгани аҳволингдан маълум. Балки дардингни менга айтарсан…»

Негадир у ҳамма дардларини шу қарияга айтгиси келди, айтди ҳам. Сўзларини бўлмай эшитиб турган қария ниҳоятда хотиржамлик билан: «Сенга ёрдам беришим мумкин», деди ва ёнидан чек дафтарини чиқариб ёзди: «Бу пул сенга. Роппа-роса бир йилдан кейин шу ерда кўришамиз ва қарзингни қайтарасан». Шундай дея тезлик билан кўздан узоқлашди.

Қария кетганидан кейин қўлидаги чекка қараган қаҳрамонимизнинг кўзлари яшнаб кетди – роппа-роса 500 минг доллар. Имзо эса Жон Рокфеллерга, яъни замонасининг энг бой одамига тегишли! «Бу пул билан ҳамма қарзларимдан қутулишим мумкин», деб ўйлади у. Лекин негадир бу қимматли чекни бузгиси келмади, авайлаб сейфга солди. Ўзида ишлашга олдингидан ҳам кўпроқ иштиёқ туғилганини ҳис қилди ва айни ғайрат билан ишга киришди. Катта-кичик демай барча ишларини йўлга қўя бошлади, янги режалар тузди ва шу асосда аста-секин барчаси яхши томонга ўзгара бошлади. Шу тарзда бир неча ой ўтгач, қарзларидан батамом халос бўлди, ишлари аввалгидан ҳам гуркираб кетди…

Келишилган бир йил ўтди. У қўлида бузилмаган чек билан таниш хиёбонга йўл олди. Айтилган соатда ўзи томон тез одимлар билан келаётган қарияни кўрди. Миннатдорчилик билан чекни қайтариб, қўлга киритган ютуқлари ҳақида ҳаяжон билан гап бошлади. Шу пайт ёнларига югурганча бир ҳамшира келди ва қариянинг қўлидан тутди:

– Топа олмайманми деб қўрққандим, яхшики узоққа кетиб қолмабсиз.

Кейин унга қаради ва хижолатомуз деди: «Сиз, албатта, унинг ёлғонига ишонмагандирсиз. Бу жанобга қариялар уйидан қочиб, шу хиёбонга келиш, кўринган одамга ўзини Жон Рокфеллер деб таништириш шунчаки одатга айланиб қолган…»
1.1K views03:46
Ochish/sharhlash
2021-01-27 16:42:27 Агар вафот этсам...

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:

• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:

• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.

Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.

Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.

Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.

Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.

Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.

Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:

1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.

2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.

3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.

Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:

— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!

— Дининг нима?
— Диним Ислом!

— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:

• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Амийн!

Нозимжон Ҳошимжонов тайёрлади
1.4K views13:42
Ochish/sharhlash