Get Mystery Box with random crypto!

📖 ILMLI KANAL 📖

Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖 I
Telegram kanalining logotibi nomoz_va_farz — 📖 ILMLI KANAL 📖
Kanal manzili: @nomoz_va_farz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

📆 06.04.2019
⏰ 12:34
📚 Hayotiy va Ibratli hikoyalar 📔 Xikmatlar xazinasi
🎥 Ibratli Video
📑 She'rlar
🎙 M'aruzalar
🎇 Hayot Vaqt Qadri

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-13 17:45:56 ​​​​​​ Дунёда шундай ҒАЛАТИ ЎҒРИЛАР борки, улар ўғирлайдиган нарсаларни биздан кўпроқ ўғирлашларини жон д еб истаган бўлардик...

Бу ғалати ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашаркан... Яна қандай йўл билан денг?!

Ортимиздан завқланиб ҒИЙБАТ қилиш билан, завқланиб туҳмат қилиш билан, яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...

Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик...

Ҳасан Басрий ҳазратлари ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни ХУШХАБАР сифатида қабул қилар эканлар...

Сизни ғийбат қилишяптими?
Иғво қилишяптими?
Хурсанд бўлаверинг: гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди!


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.

═════════════
512 viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:45:56 ​​#ибрат

​​​​#ИБРАТЛИК...

Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди:
- "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!"
Дадаси ўғлига деди:
- "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан"
- "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?"
Шунда ойиси деди:
- "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни."
Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади:
"Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?"
Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди..
Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади:

"АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!"

...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди.
Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади..
Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади..
Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади."
Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди:
-"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди..
Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди.

Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади..
Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди.
Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди..
Болакай шошилиб деди:
- "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?"
- "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға"..
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
"Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон"..
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди:
"Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин".


Аллоҳим! Бизларни илм, ҳикмат ва яхшиликлар билан ризқлантиргин. Бизларга солиҳ зурриётлар неъматини ато этгин, бизларга жуфт ҳалолимиз ва зурриётимиздан кўз қувончини бергин, бизларни муттақийларга (тақводорларнинг энг яхшилари) имом қилгин.


АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ
470 viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:58:58
КУНДАЛИК ЗИКР

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Икки калима борки, тилга енгил, тарозида оғир ва Раҳмонга севиклидир:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ،

Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, Субҳааналлоҳил ъазийм".
(Бухорий ва Муслим ривояти).

( Маъноси: «Аллоҳни ҳамд айтиш билан ва улуғлаш билан поклайман»).

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!
574 viewsedited  06:58
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:31:51 ​​#фикр_қилинг...
#оқибат.

Ўттиз, қирқ, эллик...

Кимдир ўттиз ёшда, кимдир қирқда, бошқаси эллик ёшда...

Ким жаҳлининг гапига кириб, жигаридан юз ўгирган, кимнинг бойлиги кўзини ёғ бостириб, қўшнисини менсимай қўйган, бошқаси эса ота-онасидан ҳабар олмайди...

Жўжабирдай жон- синглисининг уйини босиб ўтиб, бой ўртоғиникига ғизиллаб юрган акалар бор...

Уй талашиб, судлашиб юрган укалар бор...

Кўз-кўзга тушишини унутиб, арзимас нарсадан ўян топган қўшнилар бор...

Икки ҳомнинг жанжалини пишитиб, юз кўрмас бўлган қудалар бор...

Амма, ҳола, амаки, тоға, бир маҳаллада туриб бир-бирини танимайдиган амакиваччалар бор...

Оҳир замон- ҳар нарса бўлиши мумкин, ҳар нарсани кўришингиз мумкин...

Оғриқлар турфа, низолар минг ҳил....

жаҳллар жаҳаннамнинг ўтидан баланд, кечирим ёмғири ёғмай қўйган, гуноҳларимизни ювмай қўйган холатлар бисёр...

Менга кеча биров оқибат ҳақида ёзишимни сўраб хат ёзибди...

Бир лаҳза ўйлаб, фикр қилайлик...

Бежиз биз кўриб ўрганган суратларда ажал фариштасини рассомлар чалғи кўтариб турган ҳолатида тасвирлашмайди...

Азроил остонангизда пайдо бўлганида- унинг чалғисини ёнбошида кўраман деб ўйласангиз адашасиз...

Бу бир тасаввур...

Бизга билишимиз керак бўлган баъзи хикматларни англатгувчи бир ўхшатма ҳолос бу!

Ажал чалғиси- пишгану, ҳом фарқини ажратмай ўради!

Ғунчалаганингга қараб, мева тугишингни кутиб ўтирмайди...

"Баҳорида келмай, кузида- ҳосилини олганида келарман" деб ортига қайтиб кетмайди...

"Бу бир амалдор экан, отидан тушсин- ўзи хўрлаган фақирлардан узрини сўраб олсин" деб қараб ҳам турмайди...

"Тавбасини қилсин, пешонаси сажда кўрганда, димоғига тупроқ иси кирсин, ўлишлиги ёдига тушсин" деб сабрга бел боғлаб кутмайди...

Бу гумроҳ банда "сийлаи раҳмини қилиб олсин, қора деб юрганларини вақт оққа ажратиб берсин, муносабатларини изга солиб олсин" демайди...

Қаерда бўлманг, кимсиз ёки нимасиз, кимдан ҳисобингиз бор, кимда аламингиз қолиб кетди, кимнинг оқибатини кўрмоқчисиз- унга умуман фарқи йўқ!

Орқадан пичоқ урганларни- балки, сиз кетганингиздан сўнг "оқибати" етиб келар, балки сизнинг борлигингизда...

Ҳиёнат шаробини тутганлар- бу талҳ оғуни кўз олдингизда ичар, балки сиздан кейин...

Қоралар юзи ойдин эканлигини балки тана кўзи билан кўрарсиз, балки руҳингиз кўзи билан...

Нима бўлганда ҳам Сизга ҳозирча энг яқин таҳмин- бу сифати "Ҳақ" бўлган ўлимдир!

Ўлим- ҳақ!

Ўлим ҳамма нарсага боплаб нуқтасини қўяди.

Оқибатсизлар айнан шу қадами устида, кўнглида кин сақлаганлар- адовати, бировдан юз ўгирганлар- бурилмаган бўйни билан, кечирмаганлар- қотган тили билан, сийлаи раҳмни унутганлар- тош қотган дили билан ўша ҳақ Ўлимни кутиб олади...

Кутадиган биз- Ўлим эмас...

Ҳозир айнан ўттизда, қирқда, эллик ёки отмишдадирсиз...

Димоғингизга тупроқ иси кирган мўмин бўлсангиз- пешонангиз саждада экан, қош ва қовоқ орасидек яқин ўлимдан кўзларингизни юмманг...

Оқибат ҳайрли бўлиши учун оқибат қилиш керак!

"Кечирдим!" деб айтинг, сизга қилинган ёмонликлар жавобсиз қолмайди, сиз ҳам Хукмидан ташқарида эмассиз!

Ummu Zaynab Ummu



АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.
590 views06:31
Ochish/sharhlash
2021-02-12 18:52:30
«Аллоҳ билади, сиз билмайсиз»
(Бақара сураси, 216 оят)

«Ҳаётдаги баъзи кечикишлар ҳам етук ҳикматга биноан бўлади. Унинг сирини ёлғиз Аллоҳ билади, холос.

Шундай экан, ишингни Аллоҳга топшир, Унга ишон ва асло ноумид бўлма!» деган жумлаларни менга ушбу оят ўргатди.


Анвар Аҳмад таржимаси
768 views15:52
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:07:17
КЎЗГУ

• Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
«Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!», деса унга жавобан Ҳабибимиз:
«Тўғри айтдинг!», дердилар.

• Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулимиз алайҳис саломга қараб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!», деса унга ҳам жавобан:
«Тўғри айтдинггиз!», дердилар.

• Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
«Ҳа, Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди», дея жавоб беришган экан.

• Иймон асосий мезондир. Ҳар ким бу мезонга кўра ҳосил олади.
• Булбул гулга, қарға эса ахлатга олиб боради.

Маҳбубий

Дўстларингизга ҳам тарқатинг
!


BEKALAR MANZILI

https://t.me/joinchat/Rd_XLB7XlxUjwCkf
714 views13:07
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:07:17 ​​ ИЛТИМОС АЛБАТТА ЎҚИНГ!

Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг мен~ айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ

Ажойиб фикр

صل على النبي عشر مرات

Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг



اللهم صل على
سيدنا محمد

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد


Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
Ва уни 10 кишига юборинг



خلال ساعة
Бир соат мобайнида


يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади


متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.

Дўстларингизга ҳам тарқатинг!


BEKALAR MANZILI

https://t.me/joinchat/Rd_XLB7XlxUjwCkf
622 views13:07
Ochish/sharhlash
2021-02-12 05:49:20
Иссиқ-совуқ хақида тушунтириб берсангиз?

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ.

АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
833 views02:49
Ochish/sharhlash
2021-02-12 05:47:55 ​​АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
– Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб, таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда хушламай:
– Майли, келаверишсин-чи, Худо хоҳласа, бир гап бўлар! – дебди.
Эри:
– Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... – дебди.

Эр ишдан уйига қайтиб келиб, аёлидан:
– Дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? – деб сўрабди.
Аёл:
– Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, – дебди.
Эр:
– Аллоҳ сизни кечирсин, Хоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
– Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир, бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! – дебди.

Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
– Куёвим қани? – деб сўрабди.
Қизи:
– Бироз олдин чиқиб кетгандилар... – дебди зўрға.
Отаси:
– Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? – дебди.

Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: “Ахир, уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди, ахир... Қандай қилиб, уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?”

Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
– Нимага меҳмонга менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? – дея сўрабди.
Эри:
– Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? – дебди.
Аёл:
– Сиздан ўтинаман Хожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон тайёр таом келтира қоли-и-инг... – дебди.
Эри:
– Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига устак улар бегона эмас “сизнинг яқинларингиз”! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! – дебди.

P.S.: Аёлни уриб эмас, ақл билан тавбасига таянтириб, тарбиялаш керак!


╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
717 views02:47
Ochish/sharhlash
2021-02-12 05:47:54 ​​Қайнона қарғайди

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга уч йил бўлди, оилада қайнана-қайната ва яна овсиним билан яшаймиз. Қайнанам уч йилдан бери мен билан яхши муносабатда бўлмайди, аксинча овсинимга жуда хушмуомала. Шу пайтгача ёмон муомалада бўлсада хизматини беминнат бажариб келдим. Аммо бир ой олдин ўғлимда неврологик жиҳатдан бузилиш аниқланди, ҳозир шунинг учун бор эътиборим фарзандимда бўлгани учун хизматини қилолмаяпман. Шунинг учунми ҳар доим менга эшиттириб ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб Ҳудодан мана шунақа топаверади (боламнинг аҳволини назарда тутиб), Ҳудойим кўриб турибдику, деб қарғайверади. Ибодатларимда боламга шифо сўраяпман, лекин ҳавотирдаман қайнанамнинг оғринишлари, қарғишларидан. Бундай вазиятда қандай маслаҳат берасиз. Олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ноўрин қарғишлар
ўтмайди. Бу каби қилиқларга эътибор қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!


muslimaat.uz

╔╦══•✿•❀•✿•══╦╗
❀ TASHNA QALBLAR ❀
╚╩══•✿•❀•✿•══╩╝
618 views02:47
Ochish/sharhlash