Get Mystery Box with random crypto!

NAVOIY MIGRATSIYA

Telegram kanalining logotibi navoiymigratsiya — NAVOIY MIGRATSIYA N
Telegram kanalining logotibi navoiymigratsiya — NAVOIY MIGRATSIYA
Kanal manzili: @navoiymigratsiya
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2022-12-13 11:21:54 YAPON TILI MAKTABLARIDA O'QIB ISHLASH UCHUN RO'YXATDAN O'TGANLAR QAYTA O'TISHINGIZNI ILTIMOS QILAMIZ

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfebuJ5g1GeOGF9nmwNgCNnm0pf878BrwKlov-Dxo4GDWTdFQ/viewform?usp=sf_link
352 views08:21
Ochish/sharhlash
2022-12-12 16:32:53 Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг мебел ишлаб чиқариш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан метал пресслаш, пайвандлаш ва бўяш ишлари бўйича номзодлар ишга таклиф этилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

Япон тилини Н4 даражада билиш;
20-30 ёшгача бўлган эркаклар;
Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
Судланмаган бўлиши;
Тажриба талаб этилмайди.

Имтиҳон жорий йилнинг 13 декабрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида оғзаки тарзда ўтказилади.

Ойлик маош – 190 минг йена - брутто (солиқ ва бошқа ушланмалар қўшиб ҳисобланганда).

Иш вақти: ҳафтасига 40-45 соат;

Авиачипта иш берувчи ҳисобидан;

Рўйхатдан ўтиш

Номзодлар 2022 йил 13 декабрь соат 09:00 - 12:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.

Изоҳ: сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
384 views13:32
Ochish/sharhlash
2022-12-10 04:41:22
#Taklif_qilamiz
#Ishga_marhamat

Xorijda ishlash istagida bo'lgan hamda band bo'lmagan fuqarolarni qisqa muddatli, BEPUL o'quv kurslariga taklif qilamiz.



Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
284 views01:41
Ochish/sharhlash
2022-12-09 15:35:30 Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни 000 "ПСП" корхонаси қурилиш соҳасига қуйидаги йўналишда ишга таклиф қилади:
- Электр устаси (Электромонтажник).

Иш ҳақи 45000-65000 рубл.

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жойга ёрдам;
Овқатланиш масаласида ёрдам;

Номзодлар учун талаблар:

20-45 ёшда бўлиши;
Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
Судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Иш стажи бўлиши талаб этилади.
Малакасини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади
(сертификат, гувоҳнома ёки диплом).

Танлов 2022 йил 16 декабрь соат 9:45 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 224 11 60 Телеграм каналга аъзо бўлиш https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA
539 views12:35
Ochish/sharhlash
2022-12-09 15:30:32 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг ГК "МЕРОС" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Москва, Краснодар, Калуга, Челябинск вилоятларига жойлашган иссиқхоналарга ишга таклиф этади.

Зарур мутахассисликлар:
- сабзавот
(помидор, бодринг) етиштирувчи (овощевод);

Ўртача ойлик иш ҳақи 45 000 рубль (қўлга тегади) атрофида.
ишлаб чиқаришдаги натижаларга қараб 2000 рублгача ойлик мукофот берилиши кўзда тутилган.

Яшаш жойи, 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим иш берувчи томонидан бепул таъминланади. Ойлик патент тўлови 4-ойдан бошлаб иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Авиачипта ва патент расмийлаштириш харажатлари учун йиллик 40 фоиздан 6 ойга микроқарз берилиди ( агар фуқаронинг патент расмийлаштириш ва чипта харид қилишга маблағи бўлмаса).

Иш режими 6/1, 11 соат ёки 5/2, 8 соат. Қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўлиқ тўланади.

Номзодлар учун талаблар:

21-45 ёшгача аёл ва эркаклар
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Диққат!!!! Кетишга тайёр, загран паспорти бор фуқароларни 13.12.2022 й куни соат 10:45 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиали офисига келишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram). Телеграм каналга аъзо бўлиш https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA
587 views12:30
Ochish/sharhlash
2022-12-09 11:53:56 Англияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Англияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш учун танловларда иштирок этиш мақсадида 2022 йил 7 декабрь куни "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган номзодлар Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган танловга таклиф этилади.

Рўйхатдан ўтган номзодлар билан Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти вакиллари томонидан қуйидаги тартибда танловлар ўтказилади:

Танлов манзили: Самарқанд шаҳар Нарпай кўчаси 7-б уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.

Танлов вақти:

12 декабрь соат 11:30 да – Тошкент
шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

12 декабрь соат 14:00 да – Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари рўйхатдан ўтган номзодлар учун

13 декабрь соат 10:00 даҚорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

13 декабрь соат 14:00 даНавоий ва Бухоро вилоятларидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

14 декабрь соат 10:00 даСамарқанд вилоятидан рўйхатдан ўтган номзодлар учун

Изоҳ: Иш берувчи талабидан ҳамда ноқулай об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб Наманган, Андижон, Фарғона вилоятидан рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танловлар 2023 йилнинг январь ойида водий вилоятларида бўлиб ўтади.

Номзодлардан "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги анкета билан келиш талаб этилади.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
168 views08:53
Ochish/sharhlash
2022-12-07 08:34:50
Англияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Англиянинг “Pro-Force” ташкилоти вакиллари таклифига кўра, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларидаги бўш иш ўринлари учун танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқароларни 2022 йил 7 декабрь соат 18:00 гача онлайн рўйхатдан ўтишларини сўраймиз.

Рўйхатдан ўтган номзодлар билан “Pro-Force” ташкилоти вакиллари томонидан танловлар ўтказилади.

Рўйхатдан ўтиб, танловда иштирок этмоқчи бўлган номзодлар "Labor-migration" дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги анкеталари билан келишлари сўралади.

Танлов ўтказиш санаси ва манзили тўғрисидаги қўшимча маълумот каналимиз орқали эълон қилинади.

Рўйхатдан ўтиш

Ягона идентификация тизими (ONE ID)дан рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
217 views05:34
Ochish/sharhlash
2022-12-06 07:14:28 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Юником дельта" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Липецк шаҳрига ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- иссиқхона ишчилари (фасовщик, упаковщик, работник теплици)

Иш ҳақи соатига 160 рубл, бир ойга 46000 рублдан бошланади.
Иш графиги 5/2, 6/1
Авиабилет, патент олиш учун кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан иш берувчи томонидан кўмак берилади.

Номзодлар учун талаблар:

20 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш, фуқаролик паспортлари ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 6 декабрь куни соат 10:45 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.
390 views04:14
Ochish/sharhlash
2022-12-04 14:13:20 #Ваканция Россия Федерациясига ишга бориш истагида бўлган фуқароларни Татарстон Республикасидаги нефтни қайта ишлаш "КРС-Сервис" МЧЖ корхонаси қуйидаги  йўналишлари бўйича ишга таклиф қилади:

- Оператор по подземному ремонту скважин (Ер ости қудуқларини таъмирлаш оператори);
- Помощник бурильщика капитального ремонта скважин (Қудуқларни тўлиқ таъмирлаш бўйича бурғулаш ёрдамчиси);

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жойга ёрдам;
Овқатланиш масаласида ёрдам;

Номзодлар учун талаблар:

18 ёшдан юқори бўлиши;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танлов  2022 йил 6 декабрь соат 14:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 224 11 60
432 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-12-04 14:03:57 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Юником дельта" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Липецк шаҳрига ишга таклиф этилади.

Зарур мутахассисликлар:

- иссиқхона ишчилари (фасовщик, упаковщик, работник теплици)

Иш ҳақи соатига 160 рубл, бир ойга 46000 рублдан бошланади.
Иш графиги 5/2, 6/1
Авиабилет, патент олиш учун кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан иш берувчи томонидан кўмак берилади.

Номзодлар учун талаблар:

20 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Номзодлар хорижга чиқиш, фуқаролик паспортлари ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 6 декабрь куни соат 10:45 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.

Танлов ўтказиш манзили:

Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй.  Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.

(79) 224-11-60
347 views11:03
Ochish/sharhlash