Get Mystery Box with random crypto!

#Ваканция Россия Федерациясига ишга бориш истагида бўлган фуқа | NAVOIY MIGRATSIYA

#Ваканция Россия Федерациясига ишга бориш истагида бўлган фуқароларни Татарстон Республикасидаги нефтни қайта ишлаш "КРС-Сервис" МЧЖ корхонаси қуйидаги  йўналишлари бўйича ишга таклиф қилади:

- Оператор по подземному ремонту скважин (Ер ости қудуқларини таъмирлаш оператори);
- Помощник бурильщика капитального ремонта скважин (Қудуқларни тўлиқ таъмирлаш бўйича бурғулаш ёрдамчиси);

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жойга ёрдам;
Овқатланиш масаласида ёрдам;

Номзодлар учун талаблар:

18 ёшдан юқори бўлиши;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танлов  2022 йил 6 декабрь соат 14:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел 79 224 11 60