Get Mystery Box with random crypto!

NAVOIY MIGRATSIYA

Telegram kanalining logotibi navoiymigratsiya — NAVOIY MIGRATSIYA N
Telegram kanalining logotibi navoiymigratsiya — NAVOIY MIGRATSIYA
Kanal manzili: @navoiymigratsiya
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.38K

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-01-27 06:24:22 Германияда туризм соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "ConsultingUz" ташкилоти орқали "EUROPA-PARK GmbH" компаниясида меҳмонхона, ресторан, ошхона соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

Немис тилини камида B1 даражада билиш (сертификат талаб қилинмайди);
18-40 ёш;
судланмаган;
жисмонан соғлом;
хушмуомaлалик ва жамоага тез киришимлилик;
синов муддати 6 ой.

Қуйидаги соҳалардан бирида диплом:

туризм менежменти;
меҳмонхона иши;
озиқ-овқат технологиялари;
халқаро туризм;
менежмент;
германистика;
лингвистика;
иқтисодчи;
бизнесни бошқариш
инглиз тили;
немис тили;
француз тили.

Лойиҳанинг афзалликлари:

Ойлик 2200 € (брутто)дан бошлаб ва меҳнат шароитлари немислар билан бир хил (ойлик, суғурта, таътил);
Ўзбекистондан Германияга бир томонлама авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер;
арзонлаштирилган турар-жой билан таъминлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:

1. Таржимаи ҳол (немис ёки инглиз тилида);
2. Юқоридаги соҳалардан бирини битирганлик ҳақида диплом (4-босқич талабаси дипломни олгандан сўнг ҳам жўнатиши мумкин);
3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (pdf шаклда).

Рўйхатдан ўтиш

Муҳим: Немис тилини билмайдиганлар Наманган , Фарғона, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ташкил қилинган немис тили ўқитиш марказларида В1 даража олишларига кўмаклашилади.

Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақамлар 84, 33)

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
595 views03:24
Ochish/sharhlash
2023-01-26 16:43:08
ГЕРМАНИЯГА ИШГА ҚАНДАЙ КЕТИШ МУМКИН?

2023 йил 27 январь куни соат 20:00 да хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Германияга ишга кетишда мавжуд имкониятлар юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилади.

Мулоқотни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги каналлари орқали жонли кузатиш мумкин:

Тelegram
Facebook
Youtube

Ушбу мавзу юзасидан саволларни қуйидаги манзилга жўнатишингиз мумкин: @migratsiya_savol

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
604 views13:43
Ochish/sharhlash
2023-01-26 14:47:15
Польшада ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Польшанинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан фуқаролар ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:

18-45 ёш бўлиши;
рус тилини билиши;
судланмаган бўлиши.

Иш тури: омборхона ишчиси

Ҳафтасига 40-48 соат иш (қўшимча иш ҳажми учун ҳақ тўланади).
Ойлик маош – соатига 23.50 злотий (солиқлар билан).
Иш берувчи томонидан суғурта ва бир марталик овқат билан таъминланади.
Виза, яшаш ва Ўзбекистондан Польшага авиачипта харажатлари номзодлар томонидан қопланади.

Рўйхатдан ўтиш ва анкетани юклаб олиш

Мурожаат учун: 71 202-33-55 ёки 1282 қисқа рақами.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
565 views11:47
Ochish/sharhlash
2023-01-25 17:35:04 Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Икки давлат ўртасида тузилган “Ишчиларни бандликка рухсат бериш тизими асосида” ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун EPS-TOPIK тест имтиҳони 2023 йилнинг март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Тест имтиҳони ва онлайн рўйхатдан ўтиш кунлари тўғрисида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий ахборот каналлари орқали қўшимча маълумот берилади.

Шу муносабат билан, номзодлардан, онлайн рўйхатдан ўтиш кунига қадар хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш сўралади.

Эслатма!

Eps-topik тест имтиҳонида иштирок этиш талаблари:

1.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. Ёш чегараси: рўйхатдан ўтиш кунигача 18 ёшга тўлган ва 40 ёшга тўлмаган;
3. Корейс тилини билиш;
4. Хорижга чиқиш паспорти;
5. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: +998 71 202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
627 views14:35
Ochish/sharhlash
2023-01-24 14:42:51
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ООО "Первая Экспедиционная компания" логистика корхонаси ишга таклиф қилади:

- Омборхона ишчилари (тушириш ва юклаш ишлари, дурадгор, база ҳудудини тартибга келтириш)

Иш ҳақи:

ИШБАЙ 40000дан 55000 рублгача.
Нормадан ортиқча бажарилган ишлар учун қўшимча тўланади.

Белгиланган имтиёзлар:

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам (кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолинади);
Билетга ёрдам (кейинчалик 50 фоизи иш ҳақидан ушлаб қолинади);
Ётоқ жой (бепул);
Овқатланиш (патент олгунча иш берувчи ҳисобидан, кейин ишчининг ўз ҳисобидан;

Номзодлар учун талаблар:

20-45 ёш (дурадгор ёки ошпаз 55 ёшгача);
Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
Судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Танлов: 2023 йил 26 январь соат 15:00 да Навоий ш, Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик Бош бошқармасида бўлиб ўтади.

Маълумот учун тел: 79 224 11 60
2.4K views11:42
Ochish/sharhlash
2023-01-24 14:11:04
Assalomu aleykum aziz do'stlar!

Sizlarga yana bir yangilikni taqdim etamiz.

Ko'pchilikning talabiga binoan, biz O'zbekiston bo'ylab o'zimizning Germaniya standardlariga moslashtirilgan Nemis tili kurslarimizni boshladik.

TO'RTINCHI MANZIL NAVOIY SHAHRI!

Navoiy shahrida tashkil etilgan Nemis tili kurslarimiz o'z ishini tez orada boshlaydi. Ungacha nemis tili kurslarimizga yozilishni unutmang.

Batafsil ma'lumot uchun: Barno Toshpulatova (+998 90 665 25 25)

https://t.me/dafsprachzentrum
722 views11:11
Ochish/sharhlash
2023-01-24 14:06:36 Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "ConsultingUz" ташкилоти билан йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида тиббиёт ходимлари Германияга ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:
1. Ёш чегараси - 40 ёш;
2. Немис тили сертификати (Гёте институти ёки ECLдан В1, В2 даража):
a) Тиббиёт ҳамширалари клиникасида ишлаш учун - В2 даража;
b) тиббиёт ҳамширалари қариялар уйида ишлаш учун - В1 даража;
3. Ҳамширалик йўналишида олий ёки ўрта-махсус таълим олганини тасдиқловчи 3 йиллик диплом;
4. Жисмонан ва руҳан соғлом бўлиши;
5. Судланмаган бўлиши.

Рўйхатдан ўтиш учун зарур ҳужжатлар:
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (pdf шаклда);
Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (агар бор бўлса, pdf шаклда);
Таржимаи ҳол (немис, рус, инглиз ёки ўзбек тилида);
Олий ёки ўрта-махсус таълим якунлангани тўғрисида ҳужжат (pdf шаклда).

Рўйхатдан ўтиш

Изоҳ
Ҳафтасига 40 соатлик иш вақти;
Меҳнат шароитлари германиялик ҳамширалар билан бир хил (ойлик 2350 € дан 3000 € гача, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш;
Ишчи виза олишда кўмак;
Иш берувчи томонидан яшаш жойи топишга кўмак;
Немис тилини билмайдиган номзодлар Наманган, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида ташкил қилинган курсларда немис тилидан В1/В2 даража олишларига кўмаклашилади.

Қўшимча маълумот учун: +998 71-202-33-55 (ички рақамлар 84, 33)

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
707 views11:06
Ochish/sharhlash
2023-01-23 10:56:43 Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг ГК "МЕРОС" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Москва, Краснодар, Калуга, Челябинск вилоятларига жойлашган иссиқхоналарга ишга таклиф этади.

Зарур мутахассисликлар:
- сабзавот
(помидор, бодринг) етиштирувчи (овощевод);

Иш ҳақи ИШБАЙ, ўртача 45 000 рубль (қўлга тегади) атрофида.

Яшаш жойи, 3 маҳал иссиқ овқат, махсус кийим иш берувчи томонидан бепул таъминланади. Ойлик патент тўлови 4-ойдан бошлаб иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.

Авиачипта ва патент расмийлаштириш харажатлари учун йиллик 40 фоиздан 6 ойга микроқарз берилади (агар фуқаронинг патент расмийлаштириш ва чипта харид қилишга маблағи бўлмаса).

Иш режими 6/1, 11 соат ёки 5/2, 8 соат. Қўшимча ишланган соатларга ҳақ тўлиқ тўланади.

Номзодлар учун талаблар:

21-45 ёшгача аёл ва эркаклар
қишлоқ хўжалиги соҳасида иш тажрибаси;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.

Диққат!!!! Кетишга тайёр, загран паспорти бор фуқароларни 24.01.2023 й куни соат 11:00 да Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиали офисига келишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар:

(79) 224-11-60, (33) 246-11-60 (telegram). Телеграм каналга аъзо бўлиш https://t.me/NAVOIYMIGRATSIYA
811 viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2023-01-20 07:58:18
YAPONIYADA ISH
QARIYALARNI PARVARISHLASH SOHASI

Yaponiyaning nufuzli kompaniyasi MMI  Qariyalarni parvarishlash (Tokuteiginou Kaigo) sohasi testidan o'tgan O'zbekiston fuqarolarini rasman ishga qabul qiladi.

●ISHGA OLISH BO'YICHA TALABLAR●
・Lavozim: Hamshiralik xodimi
・Yosh: 18-29
•Jinsi: Ayol
・Hudud: butun Yaponiya bo'ylab
・ Ish haqi: 160 000 yen ~ + tungi smenadagi nafaqa va qo'shimcha ish haqi
・ Yotoqxona/kompaniya turar joyi bilan ta'minlanadi.

SHARTLARI
JFT-basic testidan o'tgan
KAIGO (qariyalar parvarishi) testidan o'tgan
Uzoq muddat bu sohada ishlash istagi
Ma'suliyatlilik, harakatchanlik, intizom, qariyalarga mehr-muruvatli bo'lish, boshqalarga yordam berish istagi


Bu borada markaz tashkiliy ishlariga (hujjatlarni yig'ish, tekshirish, tarjima) amaliy yordam beradi. Ammo jo'natish kafolatini o'z zimmasiga olmaydi.

BUYERDAN RO'YTAGA O'TISH

+998955120808

Rasmiy kanallarimiz

Telegram | Instagram | Facebook|Youtube
206 views04:58
Ochish/sharhlash
2023-01-18 06:47:06 Германияда касбий таълимни (аusbildung - ўқиш ва ишлаш) амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда "Duvenbeck Kraftverkehr GmbH" ташкилоти томонидан юк машинаси ҳайдовчиси ("СЕ") йўналишида 2023 йилда бошланадиган касбий таълимга фуқаролар таклиф этилади.

Ойлик стипендия 890 евродан бошланади ва касбий таълим давомида яшаш жойи билан таъминланади;
"Ausbildung"дан сўнг уч йиллик меҳнат шартномаси;
Ўзбекистондан Германияга бориш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади;
Кейинчалик оилавий кўчиб бориш учун кўмаклашилади.

Номзодларга қўйилган минимал талаблар:

18-35 ёшгача бўлиши;
Немис тилида мулоқот қила олиш (Гёте ва ECLдан олинган В1 сертификат);
Ўрта махсус таълим олгани ҳақида ҳужжат.

Юқоридаги талабларга мос келувчи фуқаролардан талаб қилинган ҳужжатларни юклаган ҳолда рўйхатдан ўтишлари сўралади:

Хорижга чиқиш паспорти (pdf шаклда);
Немис тилини билиш ҳақидаги сертификат (В1 даража, pdf шаклда).
Немис тилидаги таржимаи ҳол (Lebenslauf, pdf шаклда).

Рўйхатдан ўтиш

Қўшимча маълумот учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Муҳим: Немис тилидан А2 даража сертификати бор фуқаролар ҳам рўйхатдан ўтишлари мумкин, лекин улар ҳам кейинчалик В1 сертификати тақдим қилишлари лозим бўлади.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt
476 views03:47
Ochish/sharhlash