Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA
Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Федерациясининг ООО"Юником дельта" корхонаси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига мувофиқ, фуқаролар Липецк шаҳрига ишга таклиф этилади.
Зарур мутахассисликлар:
- иссиқхона ишчилари (фасовщик, упаковщик, работник теплици)
Иш ҳақи соатига 160 рубл, бир ойга 46000 рублдан бошланади.
Иш графиги 5/2, 6/1
Авиабилет, патент олиш учун кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан иш берувчи томонидан кўмак берилади.
Номзодлар учун талаблар:
20 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар;
рус тилини мулоқот даражасида билиш;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Номзодлар хорижга чиқиш, фуқаролик паспортлари ҳамда малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Навоий вилоят филиалида 2022 йил 6 декабрь куни соат 10:45 да бўлиб ўтадиган танловда иштирок этишлари мумкин.
Танлов ўтказиш манзили:
Навоий ш., Навоий кўчаси 43-А уй. Вилоят Бандлик бош бошқармаси биносида.
Мўлжал: Вилоят Халқ қабулхонаси.