Get Mystery Box with random crypto!

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Ташқи меҳ | NAVOIY MIGRATSIYA

Японияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япониянинг мебел ишлаб чиқариш компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан метал пресслаш, пайвандлаш ва бўяш ишлари бўйича номзодлар ишга таклиф этилади.

Номзодларга қўйилган талаблар:

Япон тилини Н4 даражада билиш;
20-30 ёшгача бўлган эркаклар;
Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган бўлиши;
Судланмаган бўлиши;
Тажриба талаб этилмайди.

Имтиҳон жорий йилнинг 13 декабрь куни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида оғзаки тарзда ўтказилади.

Ойлик маош – 190 минг йена - брутто (солиқ ва бошқа ушланмалар қўшиб ҳисобланганда).

Иш вақти: ҳафтасига 40-45 соат;

Авиачипта иш берувчи ҳисобидан;

Рўйхатдан ўтиш

Номзодлар 2022 йил 13 декабрь соат 09:00 - 12:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 42) ёки 1282 қисқа рақами.

Изоҳ: сўралган маълумотларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган фуқаролар танловда иштирок этолмаслигини маълум қиламиз.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Telegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt