Get Mystery Box with random crypto!

Naqshband.uz

Telegram kanalining logotibi naqshbanduz — Naqshband.uz
Kanaldagi mavzular:
Кун
Kanal manzili: @naqshbanduz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.50K
Kanalning ta’rifi

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz
Админ: @Buxorovakillik

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2023-04-18 11:10:58 #Пешин_азони

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ.

«Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати вас-солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ».

ЎМИ Бухоро вилояти вакиллигининг расмий канали.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.4K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:31:05 ​​#Савол

Меросдан закот бериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши мерос олган бўлса, у ҳам нисобга етиб бир йил айланса, ундан закот берилади. Чунки мерос моли ҳам қўлига текканидан кейин унинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

CАВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мулк кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасига бўлади. Аёл киши тақинчоқларидан закот миқдоричасини сотиб, закотини беради. Агар аёл эридан мени закотларимни тўлаб беринг деб илтимос қилса ва эр адо қилса, хотиннинг зиммасидан закот адо бўлади. Агар буларнинг имкони бўлмаса қарз олиб бўлса ҳам закотни адо қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

CАВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олувчи нотўғри тушунмаса, айтиб берган афзал. Ислом шиорларидан бири бўлган Закот беришга тарғиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.6K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:01:36
#Видеодарслик

Шифоҳияҳ: 27-дарс

Муҳаммад Солиҳ Аҳмад домла.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.6K views07:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:45:49 ​​#Савол

Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб:


Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.
Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмла-ри каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмасада нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.7K views06:45
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:31:09 ​​ЭЪТИКОФНИНГ ФАЗЛИ

«Эътикоф» луғатда «ушлаб қолиш», «туриб қолиш» ва «лозим тутиш» деган маъноларини ифода қилади.
Шариатда эса, пок шахснинг масжидда эътикоф нияти ила қолишига айтилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирувчи ҳақида: «У гуноҳларни ушлайди ва эътикоф ўтирувчи учун яхшиликларни, барча яхшиликларни қилувчига ўхшатиб, жорий қилади», - дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.


Шарҳ: Демак, эътикоф уни қилувчи шахсни гуноҳлардан тўсади ва эътикоф ўтирувчи учун ҳамма яхшиликларни қилаётганларга ёзилаётган савобга ўхшаш савоб ёзилади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Ушбу қабр соҳибини: «Ким ўз биродари ҳожати учун юриб, уни чиқарса, унга ўн йил эътикоф ўтиргандан яхши бўлур. Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир кун эътикоф ўтирса, у билан дўзах орасида осмон гардишидан кенгроқ уч хандақ қилади», деганларини эшитдим».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда эътикоф ўтириш киши учун охиратда қанчалар катта саодатга сабаб бўлишини баён қилиш билан бирга, ўзгаларнинг ҳожатини чиқариш ундан бир неча чандон яхшиликларга эриштириши таъкидланмоқда.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазонда ўн кун эътикоф ўтирса, худди икки ҳаждек ёки икки умрадек бўлади», - дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.


Шарҳ: Бу ривоятда ҳам эътикофнинг фазли улуғ экани таъкидланмоқда. Шунинг учун бу фазлга эришиш мақсадида иложини қилиб, эътикоф ўтириш керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.6K views06:31
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:15:42
#Ҳақиқат

Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!

Азҳари Шариф шайхи Аҳмад Тоййиб

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.6K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-04-18 09:01:50
#Маъруза

"Хатми Қуръондан кейинги дуо"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.7K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:31:14 ​​#Савол

Уй жиҳозларидан закот вожиб бўладими?

Жавоб:
Тилла, кумуш тақинчоқлардан бошқа рўзғор буюмларидан закот вожиб бўлмайди.

Савол: Шахсий кутубхонадаги китоблар закот молига қўшиладими?

Жавоб:
Ўқиш мақсадида сотиб олинган китоблар закот молига қўшилмайди, чунки илм аҳлидан бўлган кишининг китоблари закот молига қўшилмайдиган нарсалардандир. Агар илм аҳлидан бўлмаса ва китоблар қайси мавзуда бўлмасин, (масалан, фиқҳ, ҳадис, наҳв) қиймати икки юз дирҳамга етса, тижорат мақсадида олинган бўлса, закот вожиб бўлади. Агар тижорат учун бўлмаса, закот бериш вожиб бўлмайди, лекин бундай кишига закот олиш ҳалол бўлмайди.

Савол: Одатда жуда кам ишлатиладиган рўзғор буюмлари закот молига қўшиб ҳисобланадими?

Жавоб:
Рўзғор буюмлари гарчи йил мобайнида жуда кам ишлатилса ҳам, закот молига қўшилмайди. Кўргазма учун сақлаб қўйилган буюмлар закот беришда закот молига қўшиб ҳисобланмайди. Лекин улар қурбонлик қилиш-қилмаслик ёки закот олишга ҳақдорликни аниқлашда ҳисобга олинади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг нажоти» китобидан.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.8K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:00:56
#Видеодарслик

Муаллиму сони | 27-дарс | ض ҳарфи

Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ.


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.9K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:31:26 #Аудио

"Рўза тутиб гуноҳкор бўлганлар"

Мир Араб мадрасаси мударриси

Эркин Қудратуллоҳ


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
1.9K views04:31
Ochish/sharhlash