Get Mystery Box with random crypto!

#КУН_ҲИКОЯСИ Бир киши донишманддан сўради: -Дўстингиз сиз | Naqshband.uz

#КУН_ҲИКОЯСИ

Бир киши донишманддан сўради:

-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим.

Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан.

Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз.
Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак, -давом этди донишманд, - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан.

Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан.
Унда уни менга айтиб нима қиласан?

Хулоса ўзингиздан...