2023-04-18 13:31:59
#Савол
Ижарага берилган бино, дўкон ва уловлардан закот бериладими?
Жавоб: Уларнинг ўзидан закот берилмайди, лекин улардан тушган маблағ нисобга етса, закот берилади. Юқорида айтилганидек, яшаб турган ҳовлиси, эгнидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, иш қуроллари аслий ҳожатлар бўлгани учун улардан закот бермайди.
Савол: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими?
Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарса ният қилинади:
1) Кейинчалик уни сотиб юбораман, деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариши вожиб бўлади. Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Бу савдо вақтида тижорат нияти борлиги учундир. Ижмоъга кўра, закотни адо қилиш кунидаги қиймат эътиборга олинади, шу саҳиҳдир;
2) «Уй қуриб, ўзим яшайман» деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ҳовлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди, чунки яшаб турган ҳовлисидан закот чиқармайди;
3) Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олинса, бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди. Чунки айтиб ўтилганидек, яшаб турган ҳовлиси, эгнидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, иш қуролларидан закот йўқ. Чунки улар аслий ҳожатлар ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг нажоти» китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ
276 views10:31