Get Mystery Box with random crypto!

​​#Савол Меросдан закот бериладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳ | Naqshband.uz

​​#Савол

Меросдан закот бериладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши мерос олган бўлса, у ҳам нисобга етиб бир йил айланса, ундан закот берилади. Чунки мерос моли ҳам қўлига текканидан кейин унинг мулки ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

CАВОЛ: Менинг аёлимни тилло тақинчоқлари закот нисобига етган. Лекин қўлида пули йўқ. У закотни қандай беради?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мулк кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасига бўлади. Аёл киши тақинчоқларидан закот миқдоричасини сотиб, закотини беради. Агар аёл эридан мени закотларимни тўлаб беринг деб илтимос қилса ва эр адо қилса, хотиннинг зиммасидан закот адо бўлади. Агар буларнинг имкони бўлмаса қарз олиб бўлса ҳам закотни адо қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

CАВОЛ: Закот беришда закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олувчи нотўғри тушунмаса, айтиб берган афзал. Ислом шиорларидан бири бўлган Закот беришга тарғиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/NaqshbandUZ