2022-12-28 13:13:37
Хабарингиз бор, Олий Мажлис Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлисининг иккинчи куни бўлмоқда.
Сенат раиси Танзила опамгила бугун кунда энг оғриқли масалани очиқчасига гапирдилар:
"- ҳудудларда қатор МФЙларда электр энергияси ва
газ таъминотини яхшилаш лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари якунланмаганлиги аниқланган.
-
ички йўллар ҳолатини яхшилашга бўйича ҳам жуда вазифалар белгиланган.
Шу ўринда,
Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ҳудудгазтаъминот” АЖлари ҳамда,
Автомобиль йўллари қўмитаси вакиллари ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот беришлари керак.
- мазкур йўналишда ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун Вазирлар Маҳкамасида
Республика ишчи гуруҳи тузилган
. Аниқланган ҳолатлар ва умуман ушбу йўналишда ўрнатилган
мониторинг натижалари юзасидан мазкур ишчи гуруҳи ўз масъулиятини ошириши зарур.
-
Бош прокуратурага жойларда дастурларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши, объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, ҳар бир лойиҳа бўйича маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли бажарилиши, харид қилиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш юклатилган.
Бош прокуратура шу йўналишда назоратни янада кучайтириши ва бу масалага Бош прокурор ҳисоботида алоҳида эътибор қаратиши талаб этилади."
@muxbirdaliev
10.2K viewsedited 10:13