Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.80K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 20

2023-01-03 20:03:07 Салом, 2023 йил!

Мана, 2022 йилни якунлаб, 2023 йилни ҳам бошлаб олдик.

Йил сўнгги ҳам қайноқ воқеаларга бой бўлди. Жаҳон чемпионатидаги кутилмаган бурилишлару, вазирликларнинг қисқартирилиши.

"Док-1 макс" касофатидан тортиб, Кушербаевнинг депутатликдан кетишига мажбурланиши, "Анорбанк" ва Sof.uz судигача. Тармоқлар ростакамига "қайнади".

Биз йил бошидан сиз учун мана шундай энг қайноқ хабарларни улашиб турувчи бир гуруҳ фаол каналлар рўйхатини туздик.
Ишонамизки, ушбу жамоа йил давомида сизларни асло зериктирмайди.

Беxижолат аъзо бўлиб, янгиликлардан биринчи қаторда хабардор бўлаверасизлар.

Қани, олға

Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам 360 минглик катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Охирги вақтларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган, "мажлисингга ҳам ўзингга ҳам..." деб, депутатликдан воз кечган, халқ суйган шахс Расул Кушербаевнинг расмий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Асанов Формати - Ўзбек тилидаги илмий-оммабоп ресурс. Унинг муаллифи – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.
Тирик энциклопедия.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

Bloger.uz - ўз йўли ва аудиториясига эга блог. Аччиқ-аччиқ танқидлар қилади, стилистикаси чарчатмайди.

СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани блогер Отабек Артиковнинг раҳбарларнинг "оёқлари орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари жамланган блоги, хуллас зериктирмайди...

RakursUzЖурналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 167 мингдан ортиқ. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си бор блоглардан бири.

Ҳурмат билан яна ўша холис кузатувчи
3.8K views17:03
Ochish/sharhlash
2023-01-03 17:58:54
Хонободда паға паға қор ёғмоқда.

@muxbirdaliev
7.4K viewsedited  14:58
Ochish/sharhlash
2023-01-03 11:20:38
“Мармелад таркибида чўчқа ёғи бор” дея тарқатилган хабар бўҳтон бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда “Дорихоналарда қайтимга берилаётган “POWER” мармелад маҳсулоти таркибида чўчқа ёғи бор экан. Менга буни дорихоначи айтди” дейилган видеолавҳа тарқалди.

Vodiy1.uz мухбири корхона раҳбари билан мазкур маҳсулот таркиби ҳақида суҳбат қилди.

Видеони YouTubeда кўриш
9.1K views08:20
Ochish/sharhlash
2023-01-03 06:59:14
"Ўрмон ҳайдовчиси" нинг жазоси борми?

@muxbirdaliev
10.1K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2023-01-02 07:43:06 Миллий гвардия раҳбарияти ходимларини нима ишлар билан шуғулланиб юрганини биладими?

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмат ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат эълон қилибди.

Машҳур боксчи Б.С.га Андижон шаҳар У.Юсупов кўчаси бўйида жойлашган ўлчами 7000,0 кв.метр ер майдонида «Спорт мактаби» бино-иншоотлари қуриш учун ер майдони ажратиш юзасидан Андижон шаҳар собиқ ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан 2020 йил 29 июнь кунги 311-К сонли қарори қабул қилинган деб такидламоқда.

Ўзбекистон Республикаси "Миллий гвардия тўғрисида"ги қонуни. 17-модда. Миллий гвардия ходимлари томонидан хизматни ўташ тартиби. 10- боб. Миллий гвардия ходимларига илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади.

Машҳур боксчи Б.С. 2018 йилдан бери Миллий Гвардия ходими хисобланадими? Андижондаги Динамо спорт ўйингоҳининг ҳамма нарсаси жойидами ишқилиб?

@muxbirdaliev
8.0K viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2023-01-01 19:54:43 Депутат Жиянов (Soyadagi siyosatchi телеграм канали) Андижон шаҳрининг янги ҳокими Ғофир Абдураҳмоновнинг бизни каналдаги танқидий постимизга берган расмий муносабат учун асосли ва аниқ жавоб йўллаб қўйибди.

Энди Анжан шаҳрини янги ҳокими Ғофур Абдураҳмоновни танийдиганлар бўлса айтиб қўйилар.

Андижон шаҳри ҳеч кимни онасини маҳрига тушмаган. У қонунларни тепалаб, "масанга" деб туҳфа қиладиган совға эмас.

Бу буюк Ватан! Унга хизмат қиладиган ҳоким шоу кўрсатмасдан юракдан хизмат қилиши керак.

Ғофур Абдураҳмоновни ҳоким бўлганига 6 ой бўлди. Мард бўлса айтсинчи 6 ойда шаҳарда ишсизликни бартараф этиш учун нима иш қилинди, қандай инвестиция олиб кирди?

Шаҳар ободонлаштириш ходимлари супургисини биз орқали ёрдам сўраб турганда яна нима дейишимиз мумкин?

2023 йилда шу ҳокимни Мухбир Далиев жамоаси жиддий кузатади. Хушёр қайнанг ҳокимбува!

@muxbirdaliev
9.5K viewsedited  16:54
Ochish/sharhlash
2023-01-01 19:43:08 ​​Прокурорларни лавозимга тайинлашда уларни малакасини ўрганишадими

Кеча, собиқ Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаровнинг 2020 йил 29 июндаги 311-қ сонли ғайриқонуний қарори билан фуқаро Б.С.га 7000.0 кв.метр (0,70 га) ер майдони “спорт мактаби” бино-иншоотлари қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилганлиги ва бунга прокуратура бир тарафлама ёндашиб, ушбу Президент қарорларига зид равишда қабул қилинган қарорга қонуний тус беришга ўринаётганлигини ёритган эдик

Яъни, Андижон шаҳар прокурори Ф.Рахманов 2021 йил 14 декабрда Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг фуқаро Б.С.га ажратилган ер майдонининг бир қисмини ҳокимлик заҳирасига қайтариш ҳақидаги 2021 йил 27 сентябрдаги қарорини Президентнинг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли қарорига зид деб уни бекор қилиш тўғрисида протест киритган

Айрим прокурорлар ва адлиячилардан фарқли ўларок бўш вақтларда норматив-ҳуқуқий ҳужжталарни ўқиб турганимда қизиқ бир нормага дуч келдим

“Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари этиб ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ҚОНУНИЙЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТНИНГ ҚОНУН БИЛАН ҚЎРИҚЛАНАДИГАН МАНФААТЛАРИНИ, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишдан иборатлиги белгиланган экан

Лекин Андижон шаҳар собиқ (ҳозирда қамоқда) прокурори Қурвон Асқаров ва ҳозирги прокурори Фарход Рахмановлар Давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатларини эмас балки фуқаро С.Б.ни манфаатларини инобатга олиб ҳокимнинг 2020 йил 29 июндаги 311-қ сонли ғайриқонуний қарорига қонуний тус беришга ҳаракат қилишгани ва қилишаётганлигини қандай тушуниш лозим

П/С: Андижон шаҳри Қобулов Хабибулло Тоировичдан кейин малакали прокурорга ялчимаяптида

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
8.7K views16:43
Ochish/sharhlash
2023-01-01 18:50:56 Бугун кун давомида собиқ бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниевни 3 марта сўрашди.

Шу амалдоримизни янги лавозимини эьлон қиворинглар. Кўплар Ғаниевнинг пенсияга кетиши учун аталган бўрдоқи қўйига пичоқ тортолмай иккиланиб турибди.

@muxbirdaliev
9.5K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2023-01-01 11:59:21
Касаба уюшмаларининг фейсбукдаги саҳифаси. Саҳифани юритадиган масъул сал отвоган пайти ёзган шекилли.

Маълумот учун, бу ташкилот Ўзбекистондаги энг қудратли нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Ҳа-я ойлигимиззи бир қисмини олиб қолиб, еб-ичворадиган ташкилот ҳам шу.

@muxbirdaliev
10.9K viewsedited  08:59
Ochish/sharhlash
2023-01-01 10:59:52 Хайрли тонг!
10.2K viewsedited  07:59
Ochish/sharhlash