Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.75K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 25

2022-12-27 08:17:54 Ўйласам, даҳшатга тушаман: Самарқандда дори воситасидан заҳарланиб 15 та ёш бола вафот этган.

Андижонда эса 3 та ёш бола хонадонда содир бўлган ёнғинда куйиб ўлган. Ис газидан оилавий ўлим топишлар ҳар ҳафтада бўляпти.

Бу ҳодисалар ижтимоий тармоқларда жиддий акс-садо бермади, деярли ҳеч кимга пашша чаққанчалик тасир қилмади. Қўйларга хос фикрласак керак: бўри менга тегмайди.

Яна ўйлаймиз: фожеа узоқда содир бўлди, менинг ёнимда эмас.

Бу - калта ўй. Шошмасангиз, бўри сизга етиб келади. Шошмасангиз, бошингизга тўсинлари ёнаётган том қулайди.

Нега дорисотар монополларни, беморга қасддан кераксиз дори тайин қиладиган нопок дўхтирларни "тит-питини" чиқариб танқид қилмадик?

Ёки ўзимиз ҳам ўша нопоклар қаторидамизми? Нега жамоатчилик ўз тақдирини яратувчисига айланолмаяпти? Жамиятга муқобил фикр, ғоя бериши керак бўлган сиёсий партиялардан умид йўқ.

Сессияларда уҳлаб вақт ўтказадиган депутатлардан совуқ сувчалик фойда кўрмаяпмиз. Шоирман деганлари отарчилар билан тўйма-тўй санқийди. Ёзувчиларни фақат фойдасиз тадбирларда кўриб қоласан.

Бизда жамоатчилик фикри жуда кучсиз. Ҳудди ўз уйимизда меҳмонда яшаётгандекмиз. Нега фикран ва руҳан фаол эмасмиз? Жамиятимизнинг ўзгариши, янгиланиши, ҳаётимизга соя солаётган иллатларнинг йўқолиши айнан фикримиздаги фаоллик билан боғлиқ-ку!

Чумчуқ "пир" этса, юрагимиз "шир" этади. Қутонга қамалган қўйлар, бўйнидан боғланган бузоқлар эмасмиз-ку. Оддий руҳан ва фикран фаоллик сўраляпти сизлардан, дунёни ағдар-тўнтар қилинглар дейилмаяпти.

Ҳозир давр бошқа. Фикран фаол кимсанинг бошига дарровдан қилич кўтариб келинмайди. Жамиятимиздаги иллатларни танқид қилиш сиёсатга қарши чиқиш ҳам эмас.

"Кўнгил, сен бунчалар нега
Кишанлар бирла дўстлашдинг..."

Раҳимжон Раҳмат

@muxbirdaliev
4.7K viewsedited  05:17
Ochish/sharhlash
2022-12-27 08:13:41
Ўқитувчининг маошига кўз тикканлар!

@muxbirdaliev
4.8K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2022-12-27 07:30:17 Ғофур Абдураҳмоновга мурожаат.

"Мен мурожатим шахар Хокими Ғопир акага, мен Андижон шахар "Ишчилар" МФЙ А.Навоий кўчаси 35 домда истиқомат қиламан.
Кунлар совуб газ светда муамолар хамма қатори бизда хам бўляпти.

Бизни домга келган газ трубасига ёнимиздаги "Хортум" кўчасидагилар (Обл вадхозни орқасидаги) махалла хам уланиб олган (қонунийми ноқонунийми).

У махаллада бари валломатлар истеқомат қилишади домдаги аёллар чиқиб махаладагиларга Сизлар газ насос қўйабсизлар свет ўчса бизга газ келяпти газ насос қўймелар илтимос деб айтишса биз гор газдагиларга "доля" берамиз у дегани биз хохлаган ишимизни қиламиз қўлилардан келганини қилинглар деб жавоб беришибди.

Нима қилишга хам бош қотиб қолди ўзи ховли уйимиз туриб ипотека кредитига Дом олганмиз шу қиш кунларидан катталар ёш болалар касал бўлмасдан чиқиб олелик деб."

П/С: Биз мурожаатларни эьлон қиляпмиз аммо ечими сукунат бўлмоқда.

@muxbirdaliev
5.9K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash
2022-12-27 06:44:57 Олий суднинг эмоционал баёноти

Анорбанк ва sof.uz суд иши бўйича Олий суднинг баёнотини ўқиб хайрон қолдим. Бу бир орган тилидан холис ва ҳиссиётсиз мурожаат бўлиш ўрнига худдики бир шахс томонидан ёзилган эмоционал постга ўхшаб қолибди.

Қизиқ туюлган жойи: “Сўз эркинлиги”ни хаспўшлаб, жамиятда судларга ишончсизлик кайфитини уйғотувчи “ёзма асарлар” ва видеохабарлар муаллифларига шуни яна бир бор эслатишни лозим деб топамиз: иш ҳолатларини тушунмасдан туриб, ҳа деганда суд тизимини асоссиз равишда қора қилаверишдан, судьялар номига турли бўҳтонлар ёғдираверишдан кўзлаган мақсадингиз нима? Фуқаролар ўртасида суд тизимига нисбатан норозилик кайфиятини уйғотишдан-чи?

Раҳбарият ва ташкилотни жамоатчиликка қора қилиб кўрсатадиган ёки қилинаётган ишларни маромида етказадиган ва икки ўртада намунали кўприк вазифасини аслида матбуот хизмати бажаради.

Мана бунақанги эмоционал ва маломатлардан иборат баёнотлар билан эса жамоатчиликни нафратини кучайишига хизмат қилади, холос. Шу сабабли Олий суд матбуот хизматидаги кадрларни қайта кўриб чиқиши керак. Давлат органи шахс эмаски эмоциялари билан баёнот берса...

@bahodirahmedoff
5.9K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-12-26 23:20:28 Муфассанинг нишонидан эҳтият бўлиш керак.

Бугун куни билан суд ва бошқа ишлар билан банд бўлиб Муфассанинг мана бу постини ўтказворибман.

Так вот экологлар! Яширганларинг очилиб қолди. Муфасса кейинги гал сизларни қанча пулни гумдон қилганиларни ошкор қилади.

Унгача агар оптимизация бўлиб ўзларингдан камайиб йўқ бўпкетмасаларинг бўлди. Аммо давлат бир сўми ҳам пул. Хорам еган барибир қусади. Давлат қусдиртиради.

@muxbirdaliev
8.3K viewsedited  20:20
Ochish/sharhlash
2022-12-26 20:01:05 "Ўзбекнефтгаз"нинг UNG Petro корхонаси тинмаяпти, айниқса, ёқилғи билан боғлиқ танқислик, нарх пасайиши пайтида яхши ишлашди. Бу ердаги маҳсулотлар сифати ва ҳажмига умуман шубҳа қилмаганман. Шунинг учун доим ана шу АЁҚШларга кираман фақат. Ҳар қандай ҳолатда қўйилган вазифанинг ижроси борасида оёқда қаттиқ туриб беради.
4.1K viewsedited  17:01
Ochish/sharhlash
2022-12-26 18:01:11
Миробод туманида Рисовий бозор олдидаги пиёдалар светофори.

Қисқа вақтда тузатиб қўйишларини кутиб қоламиз.

@muxbirdaliev
6.6K views15:01
Ochish/sharhlash
2022-12-26 15:22:43 Комилжон Алламжоновнинг АОКА га раҳбарлик пайти ОАВ ва блогерлар учун шоколад давр бўлган экан. Чунки ОАВ ва блогерларни хафа қилдириб қўймаган, максимал ҳимоя қилган.

Бугун АНОРбанк ва хамкасбларимиз СОФуз сайти ўртасидаги судда АОКА деган ташкилот Соф узни шундоқ банкка нишон қилиб тўғирлаб берадиган хулосасини тақдим этиб ўтирибди.

Комил акага яна бир бор раҳмат! Асаджон акага эса ўша гап!
8.8K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2022-12-26 14:16:58
Anorbank юристи судда: “Ху&@т қимагин сан”

Anorbank вакили, суд мажлиси ёпиқ бўлишини талаб қилган “юрист” Жаҳонгир Мақсудов журналистга таҳдид қилди, сўкинди ва кўчага чиқиб бирга бир уришишни сўради.

Юристи шу бўлса, банкнинг бошқа ходимларини тасаввур қилиб қўяверинг.

Суд ушбу сўконғич ва тарбиясизнинг илтимосини қаноатлантирди. Энди суд ёпиқ эшиклар ортида, журналист ва блогерлар, холислардан холи тарзда ўтказилади!

@muxbirdaliev
22.6K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash