Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir Daliev

Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev M
Telegram kanalining logotibi muxbirdaliev — Muxbir Daliev
Kanal manzili: @muxbirdaliev
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.80K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 21

2022-12-31 22:02:54 Янги йилни бошладик! 2023

Ҳамманинг бир дунё режалари бор. Мана шу режаларнинг эзгу ниятдагиси, хайрли мақсаддагиси амалга ошсин.

Ёмон ниятларимизга ҳеч қачон етиша олмайлик.

Барчамизни Худо яхшиликлари билан сийласин.

@muxbirdaliev
5.0K viewsedited  19:02
Ochish/sharhlash
2022-12-31 18:05:48
Йил сарҳисоби

@muxbirdaliev
6.9K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2022-12-31 17:47:21 Янги Йил муносабати билан Янги Ўзбекистоннинг Янгиҳаётидаги Янги Чоштепада электр ўчди! Янги йилни чироқсиз кутиб олишга мажбур қилаётганларга “раҳматимиз”! @muxbirdaliev
7.2K viewsedited  14:47
Ochish/sharhlash
2022-12-31 15:45:53 Янги Йил муносабати билан Янги Ўзбекистоннинг Янгиҳаётидаги Янги Чоштепада электр ўчди!

Янги йилни чироқсиз кутиб олишга мажбур қилаётганларга “раҳматимиз”!

@muxbirdaliev
8.2K views12:45
Ochish/sharhlash
2022-12-31 15:05:09 Алишер Саъдуллаев ўз ишини эплолмадими”?

Интернетда Тошкент шаҳрида 13 минг нафар ёшларга 60 млрд сўмлик ёрдамлар ажратилгани ҳақидаги маълумотни ўқиб қолдим. Наҳотки, ростданми? Шунча пул кимларга берилди, эгаларига етиб бордимикан? Балки ярим йўлда туя бўлиб кетгандир, деган саволлар туғилди хаёлимда. Дарҳол Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига қўнғироқ қилдим, маълумотларни қандай текшириш мумкинлигини сўрадим.

Бошқарма раҳбари бу рақамларни шахсан текширишим мумкинлигини айтиб, ёрдам ва субсидия олган ёшлар рўйхати, манзилларини берди, мутахассис ва машина бириктирди. Уч кун ёшлар билан суҳбатлашиб, қандай турдаги ёрдам олганию бу ёрдамлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатганини ўргандик. Ва бу ўрганишлар натижасида қуйидаги видеоролик дунёга келди.

Шубҳа ва гумонлардан бошланган бу йўл ҳайрат ва мамнуният билан поёнига етди. Чунки мен борган манзилларнинг барчасида бизни биргина туртки билан ҳаётини изга тушириб олган  ёшлар қарши олди. Пуллар бехуда сарфланмагани, барча бўғинлар ўз ишини виждонан, муносиб бажарганига гувоҳ бўлдим. Фақат битта бўғинда жиддий камчилик бор эди, у ҳам бўлса – ахборот кампаниясида.

Танқидлар ва норозиликлар фонида “камтарлик” сўзини таътилга чиқариб, “ҳисобдорлик”, “очиқлик”, “шаффофлик” сўзларини қаттиқ ишлатиш керак.

“Darkor22” ректрутерлик агентлиги ва ўқув маркази раҳбари сифатида, ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари — Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевга маҳаллалардаги сардорларни медиасаводхонлик, SMM, копирайтинг ва мобилография курсларида бепул таҳсил олишларини йўлга қўйишни таклиф қиламан. Бунинг учун бизда зарур барча моддий-техник база, шароит, мутахассислар мавжуд.

Гўзал Назарқосимова, "Darkor22" рекрутинг агентлиги раҳбари
8.5K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2022-12-31 10:31:00
Янги тайинловлардан кейинги тасаввур!

@muxbirdaliev
5.8K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash
2022-12-30 21:51:31 Иқтисодий судлардаги масхарабозчилик ҳақида!

Кеча, 2022 йил 29 декабрдаги суд мажлислари жадвалини my.sud тизими орқали кузатиш вақтида, кутилмаган ғалати ходисага, тўғрироғи, даҳшатли ходисага дуч келдим.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Мухиддин Султонов 2022 йил 29 декабрь куни соат 11.00 га 1088 та суд иши белгилабди. Бу рўйҳат бўйича 51-сонли ишдан то, 1139 ишгача бўлган ишлардир.

Яна такрорлайман, 1088 та суд иши. 1 эмас, 10 эмас, 100 эмас, 1088 та иш бир вақтга, соат 11.00 га белгиланган.
Низо тури хўжалик субъектларининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларини тўхтатиб қўйиш ҳақида.

Тўғриси, бунақасини шу пайтгача кўрмаганман.

Тасаввур қилинг, бир вақтга 1088 та суд ишини белгилаш мумкинми?

Оддий ва мантиқли фикр, ана шу мингдан ортиқ суд иши борасида, субъектларнинг, жумладан, ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҳимоя ҳуқуқи қандай таъминланиши мумкин? Бу ахир, тадбиркорнинг ҳуқуқини топташдан бошқа ҳеч нарса эмаску!

Мен буни сохтакорлик деб аниқ айтиш ниятим йўқ эди. Лекин, агар судья ана шу мингдан ортиқ иш бўйича ҳақиқатдан суд процессуал ҳужжатларини расмийлаштирган бўлса, шундай фикрга келишим мумкинку.

Тўхта, тўхта! Ахир иқтисодий суд судьяси 1088 та ишни тайинлаш ҳақида суд ишини кўришга тайёрлаш ҳақида ва суд мажлисини тайинлаш ҳақида алоҳида ажрим чиқарадику. Демак, бу ҳолатда судья томонидан сохтакорликка йўл қўйилган бўлиши мумкинку!

Ҳуллас калом, ғирт масхарабозчилик. Олий суддан ва Судьялар Олий кенгашидан вазиятга холис муносабат билдирилишини сўраймиз.

Биз суд тизимининг, айниқса, биз кўкларга кўтарадиган иқтисодий судлар обрўсини тушурадиган бунақанги масхарабозчиликка қатъиан қаршимиз!

Агар сохтакорлик тасдиқланса, судья албатта ишдан кетиши керак.
6.7K views18:51
Ochish/sharhlash
2022-12-30 21:03:28 Янги Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мен учун омадсиз ва нўноқ сиёсатчи бўлиб қолаверса керак.

Енгил саноатдаги фаолиятида ҳам, Хитойдаги элчилик фаолиятида ҳам, Халқ таьлими вазири пайтида ҳам дўндириб бир иш қилганини кўрмадик, ўқимадик. Биров бир нарса ёзмади ҳам. (таги йўқ бўлса ниманиям ёзади)

Ташқи ишлар вазирлиги энди бу оғир, нозик, юксак ақл иши бўлса керак.

Менга қолса Бахтиёр Саидов Узэкспоцентрда кўргазмаларни ташкил қилиб юргани яхши эди.

Шу постни эслаб қолилар. Кўп ўтмай гиперсилка билан пост берсак керак.

@muxbirdaliev
8.4K viewsedited  18:03
Ochish/sharhlash
2022-12-30 19:36:24 Шаҳарни Робингуди кўриниш бермаяпти? Тинчликмикин?

@muxbirdaliev
8.7K viewsedited  16:36
Ochish/sharhlash
2022-12-30 18:01:35
Тошкент шаҳрида 13 минг нафар ёшларга турли хил йўналишларда 60 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Пойтахтимизда "Ёшлар дафтари" жамғармаси томонидан 13 минг нафар ёшларга 60 млрд сўмлик ёрдамлар ажратилди.
Жумладан:
асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари субсидияси учун 1628 нафар ёшга 17 млрд сўм;
контракт тўловлари учун 3609 нафар ёшга 23,1 млрд сўм;
замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш учун 1145 нафар йигит-қизга 4 млрд 286 млн сўм;
даволаниш учун 130 нафар ёшга 1,1 млрд сўм;
армия сафарбарлик резерви бадалини тўлай олмаётган 780 нафар йигитга 4 млрд 434 млн сўм ажратилди.

Эътиборлиси, бу ёшлар моддий ёрдам ёки субсидия сўраб идорама-идора юриб сарсон бўлганлари йўқ. Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари “Ёшлар” дафтарига киритилган йигит-қизлар билан бевосита учрашиб, уларни 20 турдаги имтиёзлар билан таништириб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида уларнинг ёнларида турдилар.

Қуйидаги видеороликда ана шу ёшлардан айримлари фаолиятидан лавҳалар, уларнинг фикрлари акс этган.

Telegram | Instagram | Facebook | Vebsayt
2.4K views15:01
Ochish/sharhlash