Get Mystery Box with random crypto!

Бугун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Қозоғистон Прези | Muxbir1

Бугун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида Қозоғистон Президентининг баёнотига юқори бахо берилмоқда. Балки бу ўринлидир.

Омалекин бизнинг Ўзбекистонда ҳам сентябрь-октябрь ойларини жиддий сиёсий ойлар кутилмаси деб ҳам айтиш мумкин.

Биринчиси: Конституцияга киритилажак ўзгартиришлар бўйича умумхалқ референдуми бўлса;

Кейингиси: 2026 йилгача энг катта эътибор қаратиладиган 5 та асосий вазифа:

Биринчи - таълим!

Иккинчиси — суд

Учинчиси — тадбиркорлик

Тўртинчиси — соғлиқни сақлаш

Бешинчиси — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш

Шу ўринда ҳамма таълимга жиддий эътибор қаратилишини айтмоқда. Бу сўзсиз тўғри.

Биз эса учинчиси - тадбиркорлик ҳам муҳим демоқчимиз. Бу жуда катта, кенг қамровли соҳа.

Монополияга қарши ростакам кураш, тадбиркорларга тенг рақобат муҳитини яратиш, тор гуруҳлар учун ишлайдиган имтиёзларни бекор қилиш, коррупцияга қарши ўта жиддий кураш, манфаатлар тўқнашувига ростакам барҳам бериш, солиқ юкини камайтириш, мулк дахлсизлиги ва шу кабилар.

@muxbir1