Get Mystery Box with random crypto!

'Hududgaz' тармоқда узилган фуқарога ҳам қарздорлик ёзган. ' | Muxbir1

"Hududgaz" тармоқда узилган фуқарога ҳам қарздорлик ёзган.

"Ассалому алайкум Далиев мени Андижоншахаргаз корхонаси устидан шикоятим бор.

2017-йили газ тармоғидан узилган эдик. Ишхонага қарздорлик тўғрисида маълумот олиб турардим хаммаси жойида эди. Лекин 2-3 йилдан буён маълумот сўралмаётган эди.

Кадастр хужжатлари тайёрлаш учун газ, свет, сувдан маълумотнома керак экан.

Свет, сувдан муаммосиз иш битди лекин шахаргазга борганимда 2021-2022- йил учун 1 447 000 минг қарз чиқди.

Махалламиз тармоқдан узилган лекин бизга онлайн счетчик бириктириб қарз ёзиб қўйишибди.

05.07.2022 дан бери шу иш билан юрибман, натижа йўқ."

@muxbir1