Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 5

2022-09-05 16:32:34 Жамоатчилик ғалабаси.
8.7K views13:32
Ochish/sharhlash
2022-09-05 13:16:32
Президент совғаси туркумида шунақа сумкалармиди? Ким туя қилдию ким туя қилинганни ўрнини тўлдирди?

@muxbir1
9.0K viewsedited  10:16
Ochish/sharhlash
2022-09-05 11:11:49 Абдулла Қодирий тили билан айтганда: "Хулоса ўқигувчидан"

TentakMinds телеграм канали дасрликлар ижараси бекор бўлиши мумкинлигини, бу эса энди бюджетдан ноқонуний "соққа қилиш" баттар кўпайиши мумкинлиги ҳақида ёзибди. Гўёки ҳамма (ваколати етган ҳам, етмаган ҳам) популистик қилиб гапирибди экан. Ҳа майли бу ҳам фикр, фикрини ҳурмат қиламиз.

Дарсликларни ижарага пуллик берилиши бекор бўлса, халққа энди китоблар текин бўлиб қоладими? Ким айтди буни? Китоблар текин бўлиб қолмайди, халқ тўлаётган солиқлардан молиялаштирилади. Шу холос. Шундоқ ҳам халқ икки марта ҳақ тўлаётган эди.

Бюджетдан молиялаштирилади дегани коррупция авж олади деганими? Буни назорат қиладиган ўнга яқин давлат органлари борку! Нима бу уларга бўлган ишончсизликми?

Дарсликлар бепул таъминланиши керак, тамом-вассалом! Ким сотиб олмоқчи бўлса, мархамат китоб дўконларидан сотиб олиши мумкин.

Қаранг: 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги қонуни (Lex.uz да бор). Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 15 декабрда маъқулланган.

Ҳурматли халқ вакиллари - депутатлар ҳам сенаторлар ҳам ўзлари ушбу қонунни қабул қилишворган экан. Ҳозир эса гўёки бу воқеалар бошқа давлатда бўлаётгандек оғзиларига толқон солиб олиб, ииииндамай ўтиришибди (Расул Кушербаевдан ташқари). Ушбу қонун билан тасдиқланган 2-иловасида 11-банд билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси асосан ижарага бериладиган дарсликлар ҳисобидан шакллантирилиши тасдиқлаб қўйилган экан.

Ана халқ номидан қонунларни ким ишлаб чиқяпти ва қабул қиляпти. Халқ эса бундан бехабар, хабар топганда эса норози бўляпти. Мана муаммонинг илдизи қаерда?

@muxbir1
8.9K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:29:57 Китоблар ижараси пуллик бўлиши нотўғри. Сабаби - ота она китобни ижарага олишдан бош тортса бўладими? Бизнингча йўқ!

У хоҳлайдими йўқми, китобни ижарага олишга мажбур! Қанчалик ёқимсиза бу мажбурий деган сўз.

Бу эса давлат ўзининг бош Қомусида ёзиб қўйган энг асосий қонунлардан бирига, яъни 41-моддага зид.

Давлат ўзининг функциясини халққа юклаб қўйяпти. Яъни бепул умумий таълимни таъминлай олмаяпти. Давлат ўз функцияни бажара олмаяпти. Янаям тўғрироғи ушбу вазифани бажариши керак бўлган давлат хизматчилари ўз вазифасини бажара олмаётган кўринади.

Наҳотки шу дарсликларни бепул қилиб қўйиш шунчалик қийин бўлса?

Бекорга айтилмаган шекилли: "Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади!" деб.

Расман эьлон қилинишини ҳалқ кутяпти.

@muxbir1
8.8K viewsedited  06:29
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:25:09 Фарғонада бир киши билан қурилаётган кўприк ҳақида.

"Аслида бу одам ишлагани йўқ. Унга қўлига бирорта иш қуролини ушаволиб, у ёқ бу ёққа бориб келиб, тарақ туруқ овоз чиқариб тур, халқ иш кетяптикан деб ўйласин деб тайинлашган.

Бу ёқда эса сарсон халқ. Хали эртадан ОТМ ва мактабларда ўқиш бошланса, боласи контрактга кирган ота-она уни йўлкирасигаям деярли контрактни пулини тўлашига тўғри келади.

Жамоат транспорти бир жойга кириб кетиб бўлган. Йўллар абгор. Дамасларам дефицит. Талаба дарсга улгуриб боролмайди. Ҳаммаси халқни ноқулай ахволга солиш учун атайин қилинаётгандек."

@muxbir1
8.1K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:11:41
Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод ака форвард қиворилар. Фин ўқитувчиси бу мактабри кўрса қай аҳволга тушаркин?

"Ассалому алайкум мурожиатимизга йордам берсангиз илтимос олдиндан рахмат.

2009 йил хашар йули билан курилган иншоот авария холатига келиб колган жойда Яккахона кишлок болларни киритиб укитишни истяпти.

Кашкадарйо халк таълими бошкармаси ахборот хизматининг айтишича 58 сонли мактабнинг филиалида кушимча 7 хонали бино хеч кандай давлат руйхатига йук 2019 йил давлат дастури буйича бошлангич мактаб куриб берди хозирги пайтда шу бошлангич мактабга юкори синфлар укитилади 2022йил давлат дастури кирди.

66 уринли мактаб куриш керак эди лекин бошка кишлокда алмаштирди канча мурожиат килсакам фойдаси йук спорт зал спорт майдонча юк кампютер хонаси юк химия физика лаборатория си юк библиотека си юк умуман шароит юк илтимос канализга шу мурожиатни чикарсангиз илтимос сиздан."

@muxbir1
8.0K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:06:41 Насия хизматми?

Ассалому алайкум. 8 июль куни Huquqiy axborot телеграм каналида эълон берилди. Аммо хали хануз my.gov.uz сайтида бундай хизмат пайдо булгани йук.

Нимага шунча кун утса хам беписандлик билан каралябти президент карорига. Мутассадилар тушинтириш берворса яхши буларди.

@muxbir1
7.9K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:03:44
Бугун хамма банклар ажиотажми? ОФБ да 62 та одамдан кейин турибман.

@muxbir1
8.0K viewsedited  06:03
Ochish/sharhlash
2022-09-05 05:20:59 Ўқишга кириб олган укалар, сингиллар!

Сизларга ўқишингизда омад ва муваффақият тилайман! Сизларга кичкина бир маслаҳат. Ҳозирги замонавий дунёдаги ўқиш олдинги даврдаги ўқиш эмас.

Институтда ўқиш дегани бу битта общий дафтар билан 4 йил ўқиш дегани эмас. Ҳозир ўқитиш тизими анча такомиллашиб қолган. Ўқишга қандай кирганинг муҳим эмас. Ўқиб кета олишинг муҳим! Айниқса янги жорий этилаётган кредит-модул тизими ҳеч қандай таниш-билишни билмайди. У шафқатсиз тизим.

Институт сени тоғангмас ёки амма-холангмас. Энди бизда ҳам худди Америкадек 4 йиллик ўқишни 10 йилда битиришинг мумкин. Керакли кредитни йиға олмадингми, мархамат пулини тўлаб қўй ва бошқатдан ўқи! Танлов ўзингни қўлингда.

"Ошқовоқ" каллалар ҳам бинарса қилиб ўқишга кириб олиши мумкин, омалекин уларнинг ўқиб кетиши кафолатланмаган. Бундан кейин олий ўқув юртлари етакловчи, харакатлантирувчи, тўғри йўналишни белгилаб берувчи куч вазифасини бажаради. Асосий дарслар - маъруза, амалий, семинар ва лабораториялардан ташқари, энг кўп ўқиш - мустақил ўқишдир. Бундан кейин талабалар кўпроқ мустақил ўқийдилар. Олий таълимнинг ўқув режаси шундай. Бу ҳақда сизларни бошданоқ огоҳлантириб қўйилади.

Ўз устингизда ишламас экансиз, институтда ўқишни "стадионда" ўқиш деб ўйлар экансиз, билингки сиз институтни беминнат молиялаштирувчи одамдан бошқаси бўлолмайсиз. Ҳозирги замонавий дунёда билимингиз бўлмас экан, дипломингиз чиройли рангли қоғоздан бошқа нарса эмас. Ишонинг иш берувчиларга диплом эмас, билимли мутахассислар керак! Диплом учун эмас, билим учун ўқинг!

Бахтиёр Мирзо. Андижон.

@muxbir1
5.9K viewsedited  02:20
Ochish/sharhlash
2022-09-04 20:08:03 Тескари айният!

Судларнинг мустақил эмаслигини шундан ҳам билса бўладики, мактаб дарсликларини ижарага пуллик берилиши конституцияга зид эканлигини ҳатто Конституцион суд ҳам юрак ютиб айта олмаяпти.

Қачонки буни Президент айтса, ҳа тўғри деб маъқуллаб қўйишади. Аксинча бўлиши керак эмасми? Яхшиям бахтимизга Президент бор!

Кўряпсизми ҳамма тизим бир-бирига боғлиқ. Таълим <-> сиёсат <-> иқтисодиёт <-> ҳуқуқ!

@muxbir1
5.8K viewsedited  17:08
Ochish/sharhlash