Get Mystery Box with random crypto!

Эркин фикр. Мавзу маркаб! 'Бир пайтлар машинага булган навба | Muxbir1

Эркин фикр. Мавзу маркаб!

"Бир пайтлар машинага булган навбат куплигини дадамдан сураган эди. Машина сотиб олишни бемалол навбатсиз килиб куйса буладику деганим, дадам менга машинани бемалол сотиб оладиган булсак Узбекнинг барчаси машина сотиб олади.

Машина сотиб олиш одамлар учун приоритетга айланади. Лекин махаллий йулларимиз хар бир оилада 1тадан машина булса йулларимиз машиналарга тулиб кетади, аввал йулларни тугирлаш керак, кейин машина сотиб олишни навбатсиз килиш керак деганди.

Албатта хозирги кунда йуллар хам кенггаймокда, ахоли хам машина сотиб олмокда. Аммо Тошкентдаги тирбандликларга каранг, эрталаб ва кечкурун юриб булмайди. 2 каватлик тирбандликлар.

Хитойда укиб юрган пайтларим, Хитойликлар тирбандликларнинг ажойиб ечимини топишган эди. Хар бир автомобилнинг раками 0дан 9 гача булади ва бу 5 жуфтлик хисобланади.

Хитойликлар Пекин шахрида душанбадан жумагача хар кун учун бир жуфтлик ракамлар машинани эрталаб 8 дан кечкурун 8гача шахарни ичида харакатланиши такикланган.

Мисол учун агар автомобилнинг давлат ракамини охирги раками 1 ва 6 билан тугаган автомашиналар душанба куни, 2 ва 7 ракам билан тугаган сешанба куни харакатланиши такикланган, ва шу тарика жума кунгача. Шанба ва якшанба кунлари эса барча автомобиллар харакатланиши рухсат этилган.

Шуни хам Узбекистонда, биринчи навбатда Тошкент шахрида куллаш лозим. Шу тарика шахарда душанбадан жумагача кундуз куни автомобиллар сони 20% кискаради."

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1