Get Mystery Box with random crypto!

Хушхабар! Ўзбекистонда исломий молиялаш. Мени бир савол қизи | Muxbir1

Хушхабар! Ўзбекистонда исломий молиялаш.

Мени бир савол қизиқтириб келарди. 98 фоиз мусулмон аҳолисига эга мамлакатда исломий молиялаш мавжуд бўлмаса эътиқодга зид таклифни қабул қилишнинг ҳукми қандай бўлади? Ёки бўлмаса мусулмонлар учун нега танлов йўқ?

Кўп аҳли илмлардан бу ҳақда гаплашганман. Аммо жавоблар, баҳслар, қарашлар ва фикрлар турфа эди.

Бугунги мана бу хабар ростан ҳам хушхабар. Энди Ўзбекистон банклари ҳам исломий молялашга ўтмоқда.

Трастбанк бу борада сизга таклиф айтади.

Ушбу хизмат юридик шахслар учун тақдим этилади:

Миқдори 350 мингдан 5 млн. АҚШ долларигача;
Муддати 3 йилгача;
Ислом корпарацияси (ИCД) ресурслари ҳисобидан молиялаштирилади;
Йўналишлар - айланма маблағларини тўлдириш мақсадида товар-хом ашё, асбоб-ускуна ва техника-технологиялар сотиб олиш.

Хизматдан фойдаланиш учун:
Устав капиталида давлат улуши 49 фоиздан ошмаган бўлиши;
Ходимлар сони 10 нафардан кам бўлмаслиги;
Фаолиятида шариат меъёрларини бузмаслиги талаб этилади.