Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишга кириб олган укалар, сингиллар! Сизларга ўқишингизда ом | Muxbir1

Ўқишга кириб олган укалар, сингиллар!

Сизларга ўқишингизда омад ва муваффақият тилайман! Сизларга кичкина бир маслаҳат. Ҳозирги замонавий дунёдаги ўқиш олдинги даврдаги ўқиш эмас.

Институтда ўқиш дегани бу битта общий дафтар билан 4 йил ўқиш дегани эмас. Ҳозир ўқитиш тизими анча такомиллашиб қолган. Ўқишга қандай кирганинг муҳим эмас. Ўқиб кета олишинг муҳим! Айниқса янги жорий этилаётган кредит-модул тизими ҳеч қандай таниш-билишни билмайди. У шафқатсиз тизим.

Институт сени тоғангмас ёки амма-холангмас. Энди бизда ҳам худди Америкадек 4 йиллик ўқишни 10 йилда битиришинг мумкин. Керакли кредитни йиға олмадингми, мархамат пулини тўлаб қўй ва бошқатдан ўқи! Танлов ўзингни қўлингда.

"Ошқовоқ" каллалар ҳам бинарса қилиб ўқишга кириб олиши мумкин, омалекин уларнинг ўқиб кетиши кафолатланмаган. Бундан кейин олий ўқув юртлари етакловчи, харакатлантирувчи, тўғри йўналишни белгилаб берувчи куч вазифасини бажаради. Асосий дарслар - маъруза, амалий, семинар ва лабораториялардан ташқари, энг кўп ўқиш - мустақил ўқишдир. Бундан кейин талабалар кўпроқ мустақил ўқийдилар. Олий таълимнинг ўқув режаси шундай. Бу ҳақда сизларни бошданоқ огоҳлантириб қўйилади.

Ўз устингизда ишламас экансиз, институтда ўқишни "стадионда" ўқиш деб ўйлар экансиз, билингки сиз институтни беминнат молиялаштирувчи одамдан бошқаси бўлолмайсиз. Ҳозирги замонавий дунёда билимингиз бўлмас экан, дипломингиз чиройли рангли қоғоздан бошқа нарса эмас. Ишонинг иш берувчиларга диплом эмас, билимли мутахассислар керак! Диплом учун эмас, билим учун ўқинг!

Бахтиёр Мирзо. Андижон.

@muxbir1