Get Mystery Box with random crypto!

Абдулла Қодирий тили билан айтганда: 'Хулоса ўқигувчидан' Ten | Muxbir1

Абдулла Қодирий тили билан айтганда: "Хулоса ўқигувчидан"

TentakMinds телеграм канали дасрликлар ижараси бекор бўлиши мумкинлигини, бу эса энди бюджетдан ноқонуний "соққа қилиш" баттар кўпайиши мумкинлиги ҳақида ёзибди. Гўёки ҳамма (ваколати етган ҳам, етмаган ҳам) популистик қилиб гапирибди экан. Ҳа майли бу ҳам фикр, фикрини ҳурмат қиламиз.

Дарсликларни ижарага пуллик берилиши бекор бўлса, халққа энди китоблар текин бўлиб қоладими? Ким айтди буни? Китоблар текин бўлиб қолмайди, халқ тўлаётган солиқлардан молиялаштирилади. Шу холос. Шундоқ ҳам халқ икки марта ҳақ тўлаётган эди.

Бюджетдан молиялаштирилади дегани коррупция авж олади деганими? Буни назорат қиладиган ўнга яқин давлат органлари борку! Нима бу уларга бўлган ишончсизликми?

Дарсликлар бепул таъминланиши керак, тамом-вассалом! Ким сотиб олмоқчи бўлса, мархамат китоб дўконларидан сотиб олиши мумкин.

Қаранг: 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги қонуни (Lex.uz да бор). Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 26 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 15 декабрда маъқулланган.

Ҳурматли халқ вакиллари - депутатлар ҳам сенаторлар ҳам ўзлари ушбу қонунни қабул қилишворган экан. Ҳозир эса гўёки бу воқеалар бошқа давлатда бўлаётгандек оғзиларига толқон солиб олиб, ииииндамай ўтиришибди (Расул Кушербаевдан ташқари). Ушбу қонун билан тасдиқланган 2-иловасида 11-банд билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси асосан ижарага бериладиган дарсликлар ҳисобидан шакллантирилиши тасдиқлаб қўйилган экан.

Ана халқ номидан қонунларни ким ишлаб чиқяпти ва қабул қиляпти. Халқ эса бундан бехабар, хабар топганда эса норози бўляпти. Мана муаммонинг илдизи қаерда?

@muxbir1