Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 4

2022-09-06 08:47:56
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри. Катта боғ кўчаси.

Чиқиндини қайта ишлаш бўйича монополист, Экоқўмини зами Боқижонов чиқиндини қайта ишлаш учун олган субсидия ва кредитларини нимага ишлатти экан?

@muxbir1
6.3K viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:45:28 Ҳайдовчилик гувохномаси муаммоси

"Ассалому алайкум 311-сон ПҚ билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилиши белгиланган. Аммо бугунга қадар ҳалиям ишга туширилмаган ушбу хизмат..."

@muxbir1
6.1K viewsedited  05:45
Ochish/sharhlash
2022-09-06 07:37:46 Тошкент давлат аграр университети ва "International School of finans Technology and Sciense" МЧЖ ўртасидаги иқтисодий суддаги можарога Тошкент вилояти ҳокимлигини аралашишга қандай ваколати бор?

Айтишларича, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тадбиркор ҳимоячиси экан. Ҳокимларнинг тадбиркорларни қўллаб қувватлаши, боринг ҳимоячиси бўлиши яхши, аммо бу суд ишларини ҳам ҳокимнинг ихтиёрига берилади дегани эмас.

Айниқса, суд дахлсиз деб бонг урилаётган бир пайтда, давлат ОТМ ларини ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтказаётган бир пайтда ташқаридан оёқ чалишинига қаршимиз.

Бугун ушбу можаронинг навбатдаги суд мажлиси экан. Биз кузатувчи бўламиз. Кўрамиз. Суд дахлсизми ёки суд ҳокимнинг шотирими?

@muxbir1
6.6K viewsedited  04:37
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:54:47 Ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон аканинг гапида жон бор. Таҳририятимиз мухбирлари айнан мана шу иш юзасидан судларда холис кузатувчи сифатида ҳам қатнашмоқда.

Тарафларнинг барчасини суд залида эшитяпти. Аммо...... бир тарафнинг буюртмаси билан шох - шаббадан гул ясаб бераётганлар ҳам "қаттиқ" ишлаяпти.

Аммо хақиқат барибир юзага чиқаверади. "Зоминлик рейдерлар" ишида аслида рейдерларнинг ўзи ахборий хуруж билан шугулланиб рейдерлик ишларини беркитяпти.

Мухими, хақиқатни ажратиб олиш мушкул эмас. Суҳбатни тўлиқ кўриб чиқинг.

Яна бир гап. Ушбу ишдаги судяларнинг қарорларидан келиб чиқиб, Судялар олий кенгаши хизмат текшируви тайинласа мақсадга мувофиқ бўлади.

@muxbir1
6.6K viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:44:14
Аслида рейдерлар ким?

Ҳақиқат баҳсларда туғилади, деган қанотли ибора мавжуд. Албатта, баҳслар соғлом танқид, таҳлил ва далилларга асосланган бўлса. Бироқ масала бир тарафлама тадқиқ қилиниб, асоссиз иддаолар ўртага чиқса, бундан ёмони йўқ.

Human.uz таҳририяти тарафларга микрофон тутиш баробарида далилларни ўрганади, масала моҳиятига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилади. Шу маънода сўнгги бир неча ойда ижтимоий тармоқларнинг етакчи мавзуларидан бири бўлган “Зоминлик рейдерлар” масаласини ҳам холис ўрганишга ҳаракат қилди.

Тадқиқотларимиз жараёнида мазкур иш атрофидаги тергов ва маҳкама жараёнларида бевосита иштирок этган инсон ҳуқуқлари фаоли ва журналист Абдураҳмон Ташановга минбар бердик. Зотан, мазкур оилавий бизнес можароси призмасида акс этган ўрганишларимизда суд-ҳуқуқ тизими аҳволига бир қўр назар ташладик.

Тўлиқ видео: Youtube

Каналга уланинг: @humanuzofficial
5.9K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-09-05 21:44:11 Эсингларда бўлса, яқинда қўқонлик донишманд отахон Аҳмаджон дода ҳақида постлар чиқарган эдим. Бу инсон билан гаплашсангиз, зерикмайсиз. Ҳар бир гаплари ҳикматга ўхшайди, бу муболаға эмас. Оғир даврлар, етимлик, оғир меҳнат, ҳаётдан чиқарилган сабоқлар...бу мавзулардаги суҳбатини жон қулоқ билан тинглайсиз.

"Вақтни қадрланг, сабр-тоқатли бўлинг, қаттиқ меҳнат қилинг. Юзага чиқасиз", дейди отахон.

Камтарликлари алоҳида мавзу. Эл орасида ҳурматлари юксак.

Бир яхши дўстимиз тавсияси билан шу инсон билан интервью уюштиришга қарор қилдик ва отахоннинг гапларини видеотасвирларга ёзиб олдик. Вақтингиз бўлса, бир кўринг, ўзингиз учун маълум хулосалар чиқарасиз...

видео

@muxbir1
3.7K viewsedited  18:44
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:43:22 Раҳматнома ва нафратнома!

"Ассалому алайкум хурматли Хуршид ака 3та фарзандларни отаси сифатида сизга сиз оркали барча хамкасларизга уз миннатдорчилинимизни билдирамиз сизларни сайи харакатлариз туфайли Узбекистондаги барча ота оналарга мактаб дарсликларини бепул булиши катта сюрприз булди.

Хабариз бор бозорларимиздаги нарх навони куриб юрагимиз огрийди 3-4 фарзанди бор Ота оналарга жуда кийин кийим бошини УЗИ хам анча маблагни талаб этади камига ижара пули ортикча харажат эди юртбошимиз томонидан БУГУНги топшириклари барча Ота оналарни жуда хурсанд килишди.

Шу уринда Жаноб халк талими вазир Саидовга хам айтар гапимиз бор тобут бн сиз ўтирган креслойизи эгаси йўқ хулоса ўзиздан Жаноб вазир.."

@muxbir1
7.4K viewsedited  15:43
Ochish/sharhlash
2022-09-05 18:23:44 Дарсликлар нафақат текин бўлади, балки сифат жиҳатдан ҳам тўлиқ танқидий кўриб чиқилади.

Мактаб дарсликларига оид давлат раҳбарининг тегишли топшириғидан сўнг, Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков мазкур масала бўйича танқидий йиғилиш ўтказди.

Унда барча мактаб дарсликларини комплекс текширувдан ўтказиш, улардаги мавжуд хато ва камчиликларни аниқлаш, сифатини яхшилаш бўйича Президент Администрацияси, Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ва яна бир қатор ташкилотларнинг масъул вакилларидан иборат катта ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳисоб палатаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Халқ таълими вазирлигига 1 ой муддатда дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш, давлат буюртмаси бажарилишининг шаффоф ва самарали тизимини жорий этиш вазифаси белгиланди.
6.6K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:15:05
Тошкент кимё-технология институтида HEMIS ни тушунадиган ходим йўқми?

"Мана бугундан kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн тартибда шартнома бериш бошланди, лекин ТКТИнинг магистратура бўлимида ўқийдиганлар учун ҳемис тизимида курсдан курсга кўчириш бажарилмаганлиги учун онлайн шартнома олиш имкони йўқ.

Умуман институт магистрлари учун ҳемис тизимида ҳеч бир қулайлик йўқ, номи бору, инновация йўқ.

Агар бирорта олийгоҳда Ҳемисни яхши биладиган ходим бўлса институтимизга юборишсин илтимос."

@muxbir1
7.9K viewsedited  14:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:37:32 Мактаб дарсликлари нархи ошишига қарши бўлганларга салом айтинглар.

Айниқса АОКАни амалдорларни кетига пахта қўядиган ходимларига.

Қоғозни баҳона қилиб бошини қумга бошини тиқвоган Халқ таълими валломатларига.

@muxbir1
7.9K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash