Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент давлат аграр университети ва 'International School of | Muxbir1

Тошкент давлат аграр университети ва "International School of finans Technology and Sciense" МЧЖ ўртасидаги иқтисодий суддаги можарога Тошкент вилояти ҳокимлигини аралашишга қандай ваколати бор?

Айтишларича, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тадбиркор ҳимоячиси экан. Ҳокимларнинг тадбиркорларни қўллаб қувватлаши, боринг ҳимоячиси бўлиши яхши, аммо бу суд ишларини ҳам ҳокимнинг ихтиёрига берилади дегани эмас.

Айниқса, суд дахлсиз деб бонг урилаётган бир пайтда, давлат ОТМ ларини ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтказаётган бир пайтда ташқаридан оёқ чалишинига қаршимиз.

Бугун ушбу можаронинг навбатдаги суд мажлиси экан. Биз кузатувчи бўламиз. Кўрамиз. Суд дахлсизми ёки суд ҳокимнинг шотирими?

@muxbir1