Get Mystery Box with random crypto!

Эсингларда бўлса, яқинда қўқонлик донишманд отахон Аҳмаджон до | Muxbir1

Эсингларда бўлса, яқинда қўқонлик донишманд отахон Аҳмаджон дода ҳақида постлар чиқарган эдим. Бу инсон билан гаплашсангиз, зерикмайсиз. Ҳар бир гаплари ҳикматга ўхшайди, бу муболаға эмас. Оғир даврлар, етимлик, оғир меҳнат, ҳаётдан чиқарилган сабоқлар...бу мавзулардаги суҳбатини жон қулоқ билан тинглайсиз.

"Вақтни қадрланг, сабр-тоқатли бўлинг, қаттиқ меҳнат қилинг. Юзага чиқасиз", дейди отахон.

Камтарликлари алоҳида мавзу. Эл орасида ҳурматлари юксак.

Бир яхши дўстимиз тавсияси билан шу инсон билан интервью уюштиришга қарор қилдик ва отахоннинг гапларини видеотасвирларга ёзиб олдик. Вақтингиз бўлса, бир кўринг, ўзингиз учун маълум хулосалар чиқарасиз...

видео

@muxbir1