Get Mystery Box with random crypto!

Muxbir1

Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1 M
Telegram kanalining logotibi muxbir1 — Muxbir1
Kanal manzili: @muxbir1
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 136
Kanalning ta’rifi

Журналист Хуршид Далиевнинг "Muxbir Daliev" телеграм каналига ўтинг! Ҳавола: 👉 https://t.me/muxbirdaliev

Ratings & Reviews

1.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

3


Oxirgi xabar 15

2022-06-22 15:42:07
Ушбу лавҳада кўриб турганингиз - Озарбайжон Президентининг матбуот котиби Азер Гасимов ва хоразмлик юртдошимиз Улуғбек Матниёзов.

Бир вақтлар ҳарбий хизматни биргаликда ўтаган дўстлар 35 йил ўтиб яна учрашдилар. Оға-инидек бир-бирини бағрига босиб, бошларидан кечирганларини, хизматдаги хотираларини эсладилар, ҳаёти, турмуши, ишидан сўзладилар. Жудаям самимий, кўзларга ёш келтирувчи учрашув бўлди.

Бу воқеа бугун Хивада, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари шаҳарни зиёрат қилаётган пайтда содир бўлгани ҳам чуқур рамзий маънога эга. Шу учрашув ҳам ўзбек ва озарбайжон халқлари дўстлигининг илдизлари чуқурлиги, тақдирларимиз бир-бирига нақадар боғланиб кетганига яна бир мисол.

P.S. Озарбайжонлик ҳамкасбимнинг ўзбекистонлик дўсти билан учрашиш орзусини рўёбга чиқара олганимиздан, ушбу учрашувни унинг таваллуд кунида ташкиллаштира олганимиздан хурсандмиз.

Facebook|Instagram|Twitter
6.2K views12:42
Ochish/sharhlash
2022-06-22 13:49:25 Вилоят ИИБ ходимларининг оила аъзолари номидан бу МУРОЖААТ.

"Андижон вилояти ИЧКИ ИШЛАР БОШКАРМАСИ да Президентимизнинг 2017 ЙИЛДАГИ 3413-сонли КАРОРИГА ЗИД РАВИШДА ХАР КУНИ кечаси соат 21-00да ноконуний тунги йурикнома (развод) утказилмокда экан, шундай тинчлик замонда бу нима дегани урток РАХМАТУЛЛАЕВ А. Т ёки вилоят ИИБ хусусий МЧЖми?

Ходимларининг хам ота - онаси, бола ЧАКАСИ бооор, Ахир КОНУНДА КУНИГА 8 СОАТ ИШ вакти деб БЕЛГИЛАНГАНКУ, эски даврларингизни унутинг биз хозир Президентимиз айтканларидек Янги Узбекистонда яшамокдамиз!

2, 3 ойдан буён утказилаётган разводга кушимча пул тулаб берингда бундай ноконуний йигилиш, йурикномаларни утказишга чек куйинг акс холда Президент Администрациясига ва ИНСОН хукуклари буйича омбудсманга МУРОЖААТ киламиз.

Ха айтканча 2021 йил декабр, 2022 йил январ ва март ойларида Ички ишлар вазиринг буйругига асосан вилоят ИИБ да захирада (казарма) да колган кора кузларнинг хаккини ханузгача бермапсиз, сабаб нима?

Вазирингиз казармада колган ходимларга пул тулама деб топширик берганми? Ёки у пуллар хам вилоят ИИБ ни курилишига кетдими?"

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
8.5K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2022-06-22 11:55:15
Сурхондарё вилояти хокими Тўра ака баёнот беряпти! Хаммаси тинч! Ваҳима қилмангизлар.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
18.5K viewsedited  08:55
Ochish/sharhlash
2022-06-22 09:42:38
"Сув омбори" нинг вахима тўпалангги. Одамлар сув омбори тўғони ёрилиб кетишидан қўрқмоқда ва уйларини ташлаб қочяпти.

Жаноб Сангинов ва Раматовларга шу постни форвард қиворилар!

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
9.5K viewsedited  06:42
Ochish/sharhlash
2022-06-22 09:30:08
"Тўпаланг ГЭС" УК директори Асрор Улуғов ва Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими ҳолат юзасидан видеомурожаат йўллади ва вазиятга изоҳ берди.

Каналга уланинг: @humanuzofficial
7.4K views06:30
Ochish/sharhlash
2022-06-22 09:20:38 "Тўпаланг" сув омборидан сизиб чиқаётган сув сабаб ваҳима тўпаланги бўлмоқда.

"Ассалом алайкум, Халқ вахимада турли хил миш мишлар. Давлат боғчалари болларингни олиб кетинглар деб тел қиляпти. Осмонда верталётлар.

Дарёга яқин қишлоқлар кўчириляпти. Узоқлари эса огоҳлантириб ҳушёрликга чақирлаяпти. АЛЛОҲИМ асрасин сув балосидан.

Агар, бартараф қилингани рост бўлса биронта КАТТАКОН видео мурожаат чиқарсин. Хозир боғчадан тел қилишди, болаларни олиб кетинг деб. Кўчага чиқсам қишлоғимизда кўрмага тирбандлик. Хамма мошинда болалар юкларини олиб тепаликга чиқиб кетяпти. Вахима кучаяпти КАТТАКОНлар."

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
8.6K viewsedited  06:20
Ochish/sharhlash
2022-06-22 09:08:52
Республика ЙҲҲБ раҳбари Олим акага мурожаат!

"Ассалому алайкум, Ахмад Дониш ва Еттичинор кучаси кесишмасидан кармашка буйлаб сал Чилонзор тарафга утганда, йул тамирланиб, кайрилиб олиш ва тугрига светофор куйилди.

Машинлар кайрилиб олаетганда тугри епик, кизил булади, пик пайтларда машина тикилиб кетяпти, баьзи кунлар эрталаб ЙХХБ ходими кизилда хам кармашкадагиларни утказади.

Демак утказиши тугри булса, кармашкадагиларга, "хаммага йул бериб тугрига юриш мумкин" белгисини куйса булмасмикан?"

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
7.4K viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash
2022-06-22 08:06:23 Сангиновлар сулоласи қачондир бўлиб ўтаётган ишларга жавоб берармикин?
8.3K views05:06
Ochish/sharhlash
2022-06-22 05:48:12 Фамилиядан воз кечайлик! (Матнда номлар тўқима, ўҳшаш ҳолатлар мутлақо тасодиф)

Биз бахтли одамлармиз, чунки ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Одатда бундай ўзгаришлар юз йилликларга даҳлдор бўлади. Албатта бундай ислоҳотлар, янгиланишлар осон бўлмайди. Ҳар бир давр ўзининг янги қахрамонларини саҳнага олиб чиқади. Кўпинча хақиқий қахрамонлар курашларда қурбон бўлиб кетади, омон қолганлар эса ғолиб сифатида талқин қилинади.

Ҳай майли, келинг мавзуга қайтамиз. Ҳар бир одам ўзининг исми билан фаҳрланса керак, расмийроқ айтганда фамилияси билан. Оғзаки нутқда одамнинг исми муҳим, расмий ҳужжатларда эса фамилияси. Синаб кўрамиз.

Кўча-кўйда, жамоат орасида биринчи одамнинг оти (исми) сўралади:
- Отингиз нима?
- Эргаш.

Расмий идораларда биринчи одамнинг фамилияси сўралади:
- Фамилиянгиз нима?
- Жабборов.
- Отангизни исми нима?
- Ғуломжон.

Сир эмаски бизда ҳар бир одамни мана шундай идентификациялаш Чор Россияси ва собиқ Иттифоқ давридан меърос бўлиб қолган. Аниқроғи ўша вақтдаги хукмрон рус тузумидан тобе халқларга мажбуран сингдирилган. Энг ёмони метрикага (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага) номлар атайин бузиб ёзилган. Юқоридаги шартли одамнинг тўғри номланиши Жабборов Эргаш Ғуломжонович бўлиши керак эди. Метрикага эса Джаббаров Иргаш Гулямджанович деб ёзилган.

Кейинчалик эса отасининг исмидаги -вич/-евна қўшимчаларидан воз кечилиб, унинг ўрнига ўғли/қизи сўзлари ёзиладиган бўлди. Балки бу биринчи қадам бўлгандир.

Шундай давом этсак қандай бўларкин? Синаб кўрамиз: Шоабдурахмонов Мухаммадносир Хожисултон ўғли ёки Мирзамуродова Меҳринисо Худойберди қизи.

Сизга нимадир ортиқчадек туюлмаяптими? Балки фамилиядан воз кечармиз? Ҳаммага отасининг исми худди фамилиядек ўтгани маъқул эмасми? Юқоридаги мисоллардан яна синаб кўрамиз: Эргаш Ғуломжон ўғли, Мухаммадносир Хожисултон ўғли, Мехринисо Худойберди қизи.

Бизнингча бинойидек. Гууглдан қидириб кўрдим. Бу тўғрида пухта мақолалар олдин ҳам эълон қилинган экан. Биз ҳозир уларга тўҳталмадик.

Бу анча кенгроқ масала. Янгиланиш сари қадам қўймоқни ният қилган эканмиз, бу мавзуни ҳам ҳал этиб олишимиз мақсадга мувофиқ. Зеро ҳар бир халқнинг, миллатнинг ўзини ўрни, ажралиб турадиган ўзига хос жиҳати бўлиши керак.

Каналга уланинг:
https://t.me/muxbir1
3.3K viewsedited  02:48
Ochish/sharhlash
2022-06-21 20:45:13 Ва ниҳоят "Узагролизинг" АЖ уйғонди.

Каналимиз орқали эълон қилинган мурожаатлардан бирига расман баёнот берди. Унга кўра мурожаатчининг тўловларида камчилик бўлгани учун шартномада кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган экан.

Бу масала тушунарли. Канал орқали эълон қилинган бошқа мурожаатларнинг хам расман жавобини кутиб қоламиз.

Собиқ бош вазир ўринбосари, ҳозирда "Узагролизинг АЖ" раиси Нодир Отажоновга ОАВ ва блогерлар билан мулоқот қилиб туришни тавсия қиламиз.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
5.7K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash