Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-20 07:40:37
РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
10.0K views04:40
Ochish/sharhlash
2023-04-20 02:32:23
Рамазон жўнаб кетмоқда

Рамазон жўнаб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. У кунларини йиғиштиришни бошлади. Аллоҳим! Бу ойнинг муаттар ҳидидан нафас олдирганинг учун Ўзингга беадад ҳамд бўлсин! Аллоҳим! Ушбу ойга етказганингдек, ундаги ибодатларни ҳам қабул эт. Қабулидан маҳрум этма!
(Доктор Аҳмад Исо Маъсаравий).

Аллоҳим! Бизга берган ва бераётган барча: ошкору махфий, зоҳиру ботин, умумию хос неъматларинг учун Ўзингга ҳамд, шукру саноларимиз бўлсин!
Аллоҳим! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K views23:32
Ochish/sharhlash
2023-04-20 01:45:40 #АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

21-қисм
Яқу алайҳиссалом
давомийлиги 11:27 дақиқа
МБ - 10.6мб

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh‌‌
1.7K views22:45
Ochish/sharhlash
2023-04-19 20:58:44
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари
(2023 йил 19 апрель)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
4.7K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash
2023-04-19 16:14:36
#ҚУРЪОН

Абдулбосит қори Қобилов

Моида сураси 114–120-оятлар

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.1K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:30:51
#ИФТОРЛИК
Рўзанинг 28 - куни 19 - АПРЕЛЬ

Оғиз очиш
19:09

Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
4.8K views12:30
Ochish/sharhlash
2023-04-19 15:03:06 ​​ РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ва Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да, Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ
5.2K views12:03
Ochish/sharhlash
2023-04-19 14:44:03 Қадардан шикоят қилманг

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга
(ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилади. Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир». (Талоқ сураси 2-3 оятлар)

Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган:
«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ўғли бир жангда душман қўлига асирга тушиб қолди. Бечора ота қаттиқ изтиробга тушиб, мўминларга меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. «Душманлар ўғлимизни асир олди. Онаси жуда хавотирда. Нимага буюрасиз?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сабр тилаб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар», дедилар. Ота-она тинмай ушбу калимани айта бошлашди. Аллоҳ таоло ушбу қийинчиликдан кейин уларга енгиллик ато этди. Душман Авф ибн Моликнинг ўғлидан ғафлатда қолди. Бир неча кундан сўнг ўғил отасининг олдига тўрт минг қўйни ҳайдаб келди. Авф ибн Моликнинг қувончи ичига сиғмай, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб келиб, хушхабарни етказди. Кетаётиб эса, «Ўғлим олиб келган нарсадан есам, менга ҳалол бўладими?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар.
Тақво билан ҳар бир мушкуллик ечилар, Душмандан ҳам сақлар сени, зафар келар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.5K views11:44
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:35:27 ЭНГ КАТТА МАҲР

Анас улғайгач, Умму Сулаймга Абу Талҳа исмли бой-бадавлат, аммо Исломга кирмаган бир киши совчи юборди.
– Ўғлинг Анас катта бўлиб қолди, мажлисларда ўтирадиган, сўз айтадиган бўлди, – деб ниятини билдирди.
Умму Сулайм унга қарата:
– Эй Абу Талҳа, мен сен билан бажонидил турмуш қураман. Сендек ҳаридорнинг қўли қайтарилмаслиги керак. Аммо афсуслар бўлсин, сен мушриксан, мен муслимаман. Менинг сенга турмушга чиқишим жоиз эмас, – деб жавоб қилди.
Абу Талҳа:
– Бу не сафсата, Румайсо? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю, сен қаёқда?! Нималар деяётганингни ўйлаб кўр, – деди.
Ва қатьият билан айтилган жавобни эшитди:
– Менга олтин ҳам, кумуш ҳам керак эмас. Сен на эшитадиган ва на кўрадиган, на бирор ҳожатингни раво этадиган нарсага ибодат қиласан. Эй Абу Талҳа, фалон қабиланинг қора қул дурадгори ишлаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсанг-чи! Агар сен Исломни қабул этсанг, сенинг мусулмонлигинг менинг никоҳ учун оладиган маҳрим бўлади. Менга бошқа нарса керак эмас!
Умму Сулаймнинг келинлик учун олинадиган бойликларни ўзга бир инсоннинг иймони дея "қурбон бериши" Абу Талҳанинг вужудига титроқ солди.
Бундай таклифни рад этишга жавоб топа олмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло давлатли ва ҳеч кимга сўз бермаган бир жоҳил бандани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда кўрдим, деб башорат берган аёл сабабидан ҳидоятга бошлади.
– Менинг Исломимга ким гувоҳ бўлади? – деб сўради Абу Талҳа.
– Расулуллоҳнинг ўзлари. У кишига бориб айт, – деди Умму Сулайм.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан ўтирган эдилар. Ўзлари томон келаётган Абу Талҳага кўзлари тушиб, марҳамат қилдилар:
– Абу Талҳа хузурингизга пешонасида қашқадай кўриниб турган Исломи билан келмоқда.
Шундай қилиб, Абу Талҳа у зотнинг ҳузурларида мусулмон бўлди. Кейин Умму Сулаймнинг нима деганини айтиб берди.
У зот Умму Сулайм билан Абу Талҳани ўша шартга мувофиқ никоҳлаб қўйдилар.
Собит Буноний бу ҳақда: "Умму Сулайм олган маҳрдан каттароқ маҳр олингани маълум эмас", деган эди.

"Мўътабар мўмина аёллар" китобидан.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.7K views05:35
Ochish/sharhlash
2023-04-18 20:32:00
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й РАМАЗОН 28 КУН
19 АПРЕЛЬ -2023 м.й
ЧОРШАНБА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 04:13
Қуёш - 05:38
Пешин - 12:27
Аср - 17:08
Шом - 19:09
Хуфтон - 20:32

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
2.1K views17:32
Ochish/sharhlash