Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2023-04-16 19:25:39
#УЛАМОЛАР_ТАШРИФИ

СЕЖОНГ ИСЛОМ МАРКАЗИДА ХАТМИ ҚУРЪОН ҚИЛИНДИ

Бир гуруҳ уламоларимиз Сеул шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор дмла Юнусов Сеул шаҳридаги Сежонг ислом марказида Корея Республикасига ўқиш, ишлаш мақсадида борган юртдошларимиз билан учрашиб, уларга "Шукроналик" тўғрисида мавъизалар қилиб беридилар.
Марказга йиғилган юз нафар юртдошимиз гўзал мавъизалардан баҳраманд бўлиш баробарида хатми Қуръон дуоларига омин деб туришди.
Уламоларимизнинг сафари давом этади.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.9K views16:25
Ochish/sharhlash
2023-04-16 18:47:19 LIVE
Хатмонанинг йигирма олтинчи куни

Youtube:





Facebook:
https://www.facebook.com/MuslimShosh.uz/videos/218589840784765
1.9K views15:47
Ochish/sharhlash
2023-04-16 16:51:35
#ИФТОРЛИК
Рўзанинг 25 - куни 16 - АПРЕЛЬ

Оғиз очиш
19:05

Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.2K views13:51
Ochish/sharhlash
2023-04-16 14:08:25 САДАҚАнинг 63 та ФОЙДАСИ

1) Садақа – жаннат эшикларидан биридир.
2) Садақа – солиҳ амалларнинг энг афзали. 
3) Садақа Қиёмат куни ўз соҳибига соябон бўлади.
4) Садақа қабр иссиғини пасайтиради.
5) Садақа – маййитга қилинадиган энг яхши ва энг фойдали ҳадядир. Аллоҳ таоло уни кўпайтириб беради. 
6) Садақа нафсни поклайди.
7) Садақа Қиёмат кунидаги қўрқинчдан омонлик беради.
8) Садақа гуноҳларга каффорат бўлади.
9) Садақа – ўлим олди хотимани гўзал қилади.
10) Садақа хурсандчиликка сабаб бўлади.
11) Садақа қилувчи – одамларнинг энг яхшисидир.
12) Садақа соҳибига жуда ҳам кўп ва беқиёс буюк яхшиликлар ва жуда ҳам улкан савоблар ваъда қилинган.
13) Садақа қилиш – тақводорларнинг сифатларидандир. 
14) Садақа – саховатнинг белгисидир.
15) Садақа – дуо қабул бўлишига сабабдир.
16) Садақа – ташвишнинг аришига сабабдир.
17) Садақа балони қайтаради.
18) Садақа умрни узайтиради. 
19) Садақа – дардга даво, касалликка шифо, энг фойдали муолажадир.
20) Садақа ўт тушишидан, сувда чўкишдан, ўғри уришидан ва ёмон ўлимдан асрайди.
21) Садақанинг савоби – нақд, гарчи у ҳайвон-паррандаларга қилинса ҳам.
22) Садақанинг афзали – очга таом беришдир.
23) Садақа қилувчи киши одамлар меҳрини қозонади.
24) Садақа – садақа қилувчининг мол-давлатини кўпайтиради. 
25) Садақа ризқ зиёда бўлишига сабаб бўлади.
26) Садақа қилган кишини одамлар яхши кўришларига сабаб бўлади.
27) Садақа нусратга сабаб бўлади.
28) Садақа ишида қатнашганлар савобга шерик бўладилар.
29) Садақа – бало ва қазолардан ҳимоя қилади.
30) Садақа ўз эгасини ёмон ўлимдан асрайди.
31) Садақа берган билан мол-дунё камайиб қолмайди.
32) Садақа берадиган одамнинг молига фаришталар барака тилаб дуо қиладилар.
33) Садақа Парвардигорнинг ғазабини ўчиради.
34) Садақа – садақа берувчининг шайтонлар устидан ғалабасидир.
35) Садақа Қиёмат кунида бу дунёда бой берилган нарсаларга афсус қилдирмайди.
36) Садақа – ғам-андуҳдан холи этгувчидир.
37) Садақа Қиёмат куни тўсиқ бўлиб, ҳимоя қилиб, садақа қилувчини дўзахдан тўсади.
38) Садақа қалбнинг қаттиқлигини юмшатади.
39) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзининг жилосидир.
40) Садақа қилинган маййитга ҳам, садақа қилган одамга ҳам Аллоҳ таоло савобларини кўпайтириб беради.
41) Садақа – ёмонликларни даф этиш учун сабабдир.
42) Садақа фаришталарнинг дуосига сабаб бўлади.
43) Садақа савобларни кўпайтиради.
44) Садақа – қайғудан асрагувчидир.
45) Садақа – қабр оловини сўндиргувчидир.
46) Садақа – ҳасанотларни ўн ҳиссага кўпайтиргувчидир.
47) Садақа бу дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини ёпади.
48) Садақа – соҳибини қабр азоби ва оловдан озод этгувчидир.
49) Садақа – садақа берувчининг қувончига сабабчидир.
50) Садақа хато ва гуноҳларни ўчиради.
51) Садақа вафотингиздан кейин ҳам ажр-савобингизни кўпайтириб туради.
52) Садақа қилувчи Аллоҳ таолога яқин бўлиб, Ўзининг меҳрига сазовор бўлади.
53) Узр сабабли тутолмай қолган фарз қилинган рўзани ҳам садақа билан кафорат этилади. 
54) Садақа Рамазон ойида тутилган рўзани мукаммал қилиб беради.
55) Садақа қилаётганингизда маблағларингизни йўқотаётган бўлмайсиз, балки уни бошқа пайт учун ўзингизга жўнатаётган бўласиз.
56) Садақа – сахий ва ҳимматли ишлардан ва эзгу аломатлардан биридир.  
57) Садақа – дуонинг ижобат бўлишига сабабчидир.
58) Садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. 
59) Садақа – Қиёмат кунида садақа қилганнинг юзини ёруғ қилади.  
60) Садақа – садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.
61) Садақа – садақа берувчининг обрў ва ҳурматини сақлайди.
62) Садақа берадиган хонадонга Худои таолонинг раҳмати ёғилади.
63) Садақа берадиган одамга файзу илоҳий, хайр-барака берилади.

Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималарида ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадиси шарифларида

Устоз уламои киромларимиз айтадилар: 
“Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қилинг!"
Чунки...
"САДАҚА – РАДДИ БАЛО" !


┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
635 views11:08
Ochish/sharhlash
2023-04-16 11:02:12 #АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

19-қисм
Иброҳим алайҳиссалом 7
давомийлиги 34:20 дақиқа
МБ - 31.09мб

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh‌‌
998 views08:02
Ochish/sharhlash
2023-04-16 10:49:26
МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ САФАРЛАРИ МАЗМУНЛИ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари муборак Рамазон ойи давомида мамлакатимиз бўйлаб сафарлар қилиб, вилоятлар, туман-шаҳарлар ҳокимлари ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказмоқдалар.

Улуғ ой аввалида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятидан бошланган сафар олис воҳа вилоятларига уланган бўлса, айни кунларда водий вилоятларида давом этмоқда.

Ташрифлар давомида Муфтий ҳазратлари кенг халқ оммаси билан учрашувлар, аҳоли вакиллари билан мулоқотлар ўтказиш, жоме масжидлардаги таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга мавъизалар қилиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва кам таъминланган оилалар хонадонларидаги ифторликларда иштирок этиш кабиларга алоҳида урғу қаратмоқдалар.

Шунингдек, масжидлар ҳолатини яхшилаш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини қондириш ва мадрасаларда таълим-тарбия жараёнларини такомиллаштириш борасида муҳим тавсияларни бермоқдалар.

ЎМИ Матбуот хизмати
https://t.me/MuslimShosh
1.1K views07:49
Ochish/sharhlash
2023-04-16 10:31:09 #қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рамазонда қандай зикрлар улуғ, кўпроқ айтиш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон – Қуръони карим нозил бўлган ой бўлгани учун, айнан Қуръони каримни бошқа ойларга нисбатан кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Зеро, Қуръони карим энг улуғ, энг афзал зикрдир. Бундан ташқари тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш ҳам энг афзал зикрлар саналади. "Аллоҳ, Аллоҳ", деб юриш ҳам зикрнинг энг тилга осон кўринишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.0K views07:31
Ochish/sharhlash
2023-04-16 02:49:33
А С С А Л О М У   А Л А Й К У М
        Х А Й Р Л И   Т О Н Г

РАМАЗОН ОЙИНИНГ 25-КУНИ  МУБОРАК БЎЛСИН!

Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

РАМАЗОН ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

РАМАЗОН ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

РАМАЗОН ОЙИНИНГ 25 ЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг |
https://t.me/MuslimShosh
2.5K views23:49
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:59:24 ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР

Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Қадр кечасининг фазилатларидан:
1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

2. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

3. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

4. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

5. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар.
Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).

Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

6. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади.
«Унда
(Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

7. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.4K views18:59
Ochish/sharhlash
2023-04-15 21:43:28
ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШ ИМОМ - ХАТИБИ СЕУЛ ШАҲРИГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР

Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Жанубий Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига жўнаб кетди.
Абдуқаҳҳор домла сафар давомида Сеул шаҳридаги юртдошларимиз билан учрашиб, улар билан диний-маърифий, маънавий-ахлоқий мавзуларда суҳбат қиладилар.
Аллоҳ таоло Устознинг сафарларини хайрли ва манфаатли қилсин.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.7K views18:43
Ochish/sharhlash