Get Mystery Box with random crypto!

MuslimShosh.uz

Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz M
Telegram kanalining logotibi muslimshosh — MuslimShosh.uz
Kanal manzili: @muslimshosh
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.32K
Kanalning ta’rifi

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot
O'MI savollar uchun:

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-04-20 20:08:44
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақти.

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.0K views17:08
Ochish/sharhlash
2023-04-20 18:16:02 Ҳайит куни қуйидаги ишларни қилмаслик керак:

1. Рўза тутиш. Ҳайит – байрам, шу боис бу кун рўза тутиш мумкин эмас.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки куннинг – Фитр куни (Рамазон ҳайити) ва Наҳр куни (Қурбон ҳайити) рўзасидан қайтардилар» (Имом Муслим ривояти).

2. Ийд намозидан олдин ёки кейин нафл намоз ўқиш.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ийд куни икки ракат намоз ўқидилар, ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам намоз ўқимадилар» (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Гуноҳ содир қилиш. Ҳайит куни қилинган яхши амалларнинг савоби кўп бўлгани каби, бу кунда қилинган гуноҳларнинг иқоби ҳам қаттиқ бўлади. Шу боис, ҳайит экан деб, бўлар-бўлмас ишларни қилиб, шундай улуғ кунда гуноҳга ўтиб кетмаслик керак.

4. Ҳайит кунлари аёлларнинг қабристонларга боришлари яхши эмас.

5. Ҳайит кунларини азага айлантириб олиш. Иложи борича, ҳайит байрам бўлгани боис хонадонларда бирор киши вафот этган бўлса, байрамни азага айлантирмаслик керак. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таолога осийлик қилмаган ҳар бир кунимиз биз учун ҳайитдир», деганлар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.8K views15:16
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:58:02
Эслатма
#Намоз_вақтлари

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

1444 ҳ.й ШАВВОЛ 1 КУН
21 АПРЕЛЬ -2023 м.й
ЖУМА куни тақвими

Т О Ш К Е Н Т

Тонг - 04:10
Қуёш - 05:35
Пешин - 12:27
Аср - 17:10
Шом - 19:11
Хуфтон - 20:34

«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо сураси, 103-оят).

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
https://t.me/MuslimShosh
2.1K views14:58
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:54:36
Улуғ айёмда фақирларга шодлик улашайлик!

#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.1K views12:54
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:52:51 ФИТР САДАҚАСИ БЕРИШНИ УНУТМАНГ, ҲАЙИТ НАМОЗИГАЧА ВАҚТИНГИЗ БОР!

Эслатиб ўтамизки,
Фатво маркази томонидан 2023 йил учун закот, фитр садақаси, фидя
миқдорлари қуйидагича белгиланган эди.

ЗАКОТ НИСОБИ
– 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм деб белгиланган.
Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 35 700 000 (ўттиз беш миллион етти юз минг) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат молига эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни ажратиб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

ФИТР САДАҚАСИ ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
Ҳар ким ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақаси ва фидяни берса бўлади.

буғдойдан – 2 кг. 12 000 (ўн икки минг) сўм;
арпадан – 4 кг. 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 2 кг. 100 000 (юз минг) сўм;
хурмодан – 4 кг. 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланган.

Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
1.5K views12:52
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:38:40
#ИФТОРЛИК
Рўзанинг 29 - куни 20 - АПРЕЛЬ

Оғиз очиш
19:10

Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
1.8K views12:38
Ochish/sharhlash
2023-04-20 14:25:56
УЛАМОЛАР ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бир гуруҳ уламолар билан бирга Жанубий Корея Республикасига қилган сафарларини якунлаб, бугун Ватанимизга қайтиб келдилар.
Сафар давомида Сеул шаҳридаги Сежонг ва Чеонгжу Ислом марказлари ҳамда бошқа бир қанча жойларда юртдошларимиз билан учрашиб, суҳбатлашдилар. Уларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтардилар.
Корея Республикасига таълим олиш, ишлаш мақсадида борган юртдошларимиз уламоларнинг ташрифларидан мамнун бўлишиб, гўзал суҳбатлар учун имом-домлаларга ўз ташаккурлариин изҳор қилишди.

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.0K views11:25
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:18:54
Мусулмонлар сони 2 миллиарддан ошди

Global Muslim population веб-сайтига кўра, дунёда мусулмонлар сони 2 006 931 770 кишига етди. Бу дунё аҳолисининг 25 фоизи дегани.
Pew Ресеарч Center тадқиқот маркази мусулмонлар сони бу асрнинг иккинчи ярмида бошқа динда вакилларидан ошиб кетишини тахмин қилди.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
  Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
2.8K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:22:31
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди

Қарорга кўра,

Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
3.2K views06:22
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:38:54
ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:

1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:40

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh
6.2K views05:38
Ochish/sharhlash