Get Mystery Box with random crypto!

Қадардан шикоят қилманг «Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унг | MuslimShosh.uz

Қадардан шикоят қилманг

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга
(ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Кимки Аллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилади. Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир». (Талоқ сураси 2-3 оятлар)

Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган:
«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ўғли бир жангда душман қўлига асирга тушиб қолди. Бечора ота қаттиқ изтиробга тушиб, мўминларга меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. «Душманлар ўғлимизни асир олди. Онаси жуда хавотирда. Нимага буюрасиз?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сабр тилаб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар», дедилар. Ота-она тинмай ушбу калимани айта бошлашди. Аллоҳ таоло ушбу қийинчиликдан кейин уларга енгиллик ато этди. Душман Авф ибн Моликнинг ўғлидан ғафлатда қолди. Бир неча кундан сўнг ўғил отасининг олдига тўрт минг қўйни ҳайдаб келди. Авф ибн Моликнинг қувончи ичига сиғмай, Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб келиб, хушхабарни етказди. Кетаётиб эса, «Ўғлим олиб келган нарсадан есам, менга ҳалол бўладими?» деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар.
Тақво билан ҳар бир мушкуллик ечилар, Душмандан ҳам сақлар сени, зафар келар.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh