Get Mystery Box with random crypto!

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади! САВОЛ; Яқ | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пул тўланади!

САВОЛ;
Яқинда ишдан бўшадим лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларим масаласи нима бўлади энди ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Шунга асосан сиз 2015-2019 йиллар мобайнидаги иш даврида фойдаланилмаган меҳнат таътилларингиз учун пуллик компенсация талаб қилишга 100% ҳаққингиз бор. Иш берувчи эса сизга мазкур пуллик компенсацияни тўлаши шарт. Агар иш берувчи юқорида кўрсатилган пуллик компенсацияни тўлаб бермаса судга шикоят қилиб ундириб олсангиз бўлади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |