Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАР ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДА ГУМОНЛАНУВЧИ СИФАТИДА УШЛАБ ТУРИЛИШ | Musayev_Sunnatillo (yurist)

КИМЛАР ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДА ГУМОНЛАНУВЧИ СИФАТИДА УШЛАБ ТУРИЛИШИ МУМКИН.

САВОЛ:
ИИБ ҳодимлари бир танишимни жиноят содир этишда гумон қилиб ушлаб турибди. Лекин танишим қанақадир жиноятга алоқадор деб ўйламайман. ИИБ ҳодимлари қандай ҳолларда фуқароларни жиноятда гумон қилиб ушлаб туриши мумкин ?

ЖАВОБ:
Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига асосан, жиноятни содир этишда гумон қилинган шахс қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ушлаб турилиши мумкин:

1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;

2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;

3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;

4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса.

Манашу асослардан бири мавжуд бўлганида шахс жиноят содир қилганликда гумон қилиниб, ушлаб турилиши мумкин. Кўрсатилганлардан ташқари бошқа ҳолатларда шахс асоссиз ушлаб турилиши мумкин эмас. Сабабсиз ушлаб туришга бирор-бир тизим ҳақли хам эмас. Агар ўша танишингиз юқоридаги асослардан бирортаси бўлмаса хам асоссиз ушлаб турилганлиги маълум бўлса, юқори турувчи органларга ёки судга шикоят қилинса бўлади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |