Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 139

2021-12-12 08:08:37
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 12 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.8K views05:08
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:07:55
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.9K views05:07
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:09:58
O'ZINGGIZGA YOQGAN MAXSULOTNI UYDA O'TIRGAN XOLDA BUYURTMA BERISHINGGIZ MUMKUN BUYURTMANGGIZ UYINGGIZGA YETIB KELGANDAN KEYIN TO'LOV QILASIZ

O'ZINGGIZGA KERAK MAXSULOTNI USTIGA BOSING KO'K YOZUVLARGA BOSING VA BUYURTMA BERING

1) YUZDAGI DOGLARNI UGRILARNI 100% KETKAZISH TINIQ VA SILLIQ QILISH UCHUN

2) AYOLLAR VA QIZLAR UCHUN JUDA ARZON VA SFATLI BÕLGAN MINI TIKUV MASHINA

3) OZDIRUVCHI MAYKA

4) BEL,OYOQ,TIZZA,GRIJA, OG'RIQLARI MUAMMOLARI VA GIJJALARNI YO'QOTISH UCHUN

5) GEMAROYDAN QUTILISH UCHUN

6) TISHLARNI 100% OQARTIRISH UCHUN

7) JISIY ALOQA VAQTINI UZAYTIRISH UCHUN

8) SEMIRISH UCHUN SOG'LIQ UCHUN MUTLAQO ZARARSIZ DORI

9) XOZIRDA XAMMAGA KERAK BO'LGAN SOVUQ O'TKAZMAYDIGAN ELEKTRONI PAYPOQ

10) SOG'LOM SOCHLAR DORISI

11) QORA SEDANA O'LIMDAN BOSHQA BARCHA DARDGA DAVO

12) NAMOZ XIJOB KIYIMI AYOLLAR UCHUN

13) XOZIRDA ENG KERAKLI ISITKICH PECH ARZON VA SFATLI

Yaqinlaringgizga Ham Ulashing⇨
3.6K views04:09
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:09:38 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун энг йирик лойиҳалар, режалар амалга ошадиган кун. Ҳар бир ишни бошлашдан олдин етти ўлчаб бир кесинг. Шошма-шошарлик сизни ботқоққа ботиради холос. Вазиятни таҳлил этган ҳолда пок ният билан ҳаракат содир этишга киришганлар бугун албатта муваффақият қозонади. Кечқурун кўриш имкониятларингизни яхшилашга ва умуртқа поғонангизни мустаҳкамлашга йўналтирилган машқларни бажаринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

11 декабр куни ишга киришишдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилинг. Ана ундан кейин ҳаракат бошланг. Ўйланмасдан, мулоҳаза қилмасдан амалга оширилган ишларнинг интиҳоси аянчли бўлади. Рўзғор ташвишлари ҳадеганда безовта қилавермасин десангиз, бу соҳадаги муаммоларни тезлик билан бартараф этинг. Лекин бировлардан ёрдам кутманг. Фойдаси йўқ. Бугун кун давомида фақат ўз куч ва имкониятларингизга суянишга мажбурсиз. Худо қувват берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз тўсиқларсиз, омад осмонингиз қора булутларсиз кечади. Яқинларингиз билан ўзаро муносабатларингиз янада мустаҳкамланади. Ўзингиз учун ёв билган одамлар қаршисида ожиз жиҳатларингизни сездириб қўйманг. Ишга ижодий ёндашиш ишларингиз ўнгидан келишини таъминлайди ва мўмай даромад келтиради. Оиласиз бўлсангиз-у, кечқурун сафарга отлансангиз, йўлда бўлғуси тақдирдошингизни учратиб танишишингиз мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

11 декабрда энг аввало саломатлигингиз билан шуғулланинг. Худо кўрсатмасин, шамоллаган бўлсангиз, тик оёқда ўтказишга уринманг. Тезлик билан чорасини кўринг. Турли кўргазмалар, концертлар ва бошқа тантанали тадбирларга ташриф буюриш бугун хайрли кечади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда эски қадрдонлардан бири ёрдам беради. Кечқурун баъзиларникига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун принципларингиздан вақтинча бўлса-да воз кеча туришингизга тўғри келади. Акс ҳолда йўқ жойдан ўзингизга душман орттириб оласиз. Оилангиздагилар сиздан қатъий қарорларни кутади. Уларни маҳтал қилиб қўйманг. Иш жойингизда ҳамкасблардан бири йўлингизга тўсиқ қўйиш учун ҳаракат қилиб кўради. Бунга асло йўл қўйманг. Ундайлар ўз вақтида жавобини олиши шарт. Ҳасадгўй ва кўнгли қоралар таъқибига тушишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

11 декабр куни арзимас ишларни бажаришда ҳам ақл, мулоҳаза билан йўл тутинг. Шахсий ҳаётингизда англашилмовчиликлар кўп бўлади. Уларни айланиб ўтишга уриниб кўринг. Ажаб эмаски, омадингиз чопса. Иш бажаришда ўзингизга қанчалар кўпроқ ишонсангиз, омад шунча сиз томонда бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда айёрона усуллардан фойдаланинг. Бу усул сизга муваффақият келтиради.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.4K views04:09
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:09:30 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Омадли лаҳзаларни қўлдан чиқармай десангиз, ҳар бир вазиятга эҳтиёткорлик билан муносабат юритинг. Тақдир ҳар доимгидек сизга меҳр ва шафқат кўрсатишга ҳозир-у нозир. Шахсий ҳаётингиз ва молиявий масалада танаффуслар юзага келиши мумкин. Албатта, бу жараён фикрлаш ўрнига ҳаракатлар содир этсангизгина юзага келади. Рўзғордаги муаммолар жуда енгиллик билан бартараф этилади. Аммо барибир яқинларингиз кўмаги зарур. Бусиз муаммони ижобий ҳал эта олмайсиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 декабрда асосан майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Улар қалашиб ётибди. Бироқ ўша майда ишлар сизга кутилган даромадни бера олади. Қолаверса, шу баҳонада тажрибангиз ошади. Хизмат сафари ҳам бугун кутилган натижа ҳадя этади. Аммо муҳаббатда омадингиз кулмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингизни узоқ вақт исботлаш учун ҳаракат қилишингиз зарур бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оилалилар бугун биринчи навбатда фарзандлар тарбияси ва рўзғор юмушларини адо этишга эътибор беришлари лозим бўлади. Иш билан ҳаддан ташқари бандсиз. Шу сабаб билан оилавий ташвишларга вақт ажрата олмаётгандингиз. Шу баҳонада рўзғордаги муаммолар ҳам бартараф этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар энг зарур харидларни амалга оширишлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юришингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 декабр куни иш бажаришда ҳам, атрофдагилар билан муносабатларда ҳам профессионаллик ва қатъиятлилик талаб қилинади. Шу жиҳатларингиз профессионаллигингизни тўлиқ очиб бера олади. Шахсий ҳаётда кўп нарсаларни ипидан игнасигача билишингиз шарт эмас. Бу депрессия ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Кечки пайт йога ва руҳий мустаҳкамликка йўналтирилган машғулотлар муваффақиятли кечади. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Гап моддий аҳволингизга келиб тақаладиган бўлса, қатъият жуда керак бўлади. Бу йўлда баъзи нарсалардан воз кечишингизга тўғри келади. Саломатлигингизга жиддий эътибор беринг. Акс ҳолда йўқ жойдан касаллик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Иммунитетингиз тушиб кетган бўлса, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун ёрқин учрашув кутиб туради. Бу учрашувдан кайфиятингиз юксакларга парвоз қилиши тайин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактика масаласини ҳам унутиб қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 декабрда ўтмиш ҳақида хаёл суришдан тийилинг. Шу нарса кайфиятингизни тушириб юбориши мумкин. Тушкун кайфият эса ишларингиз орқага кетишини таъминлайди. Агар ҳар бир ишга чин юрак билан киришсангиз, муваффақиятларни ўзингизга итоат эттира оласиз. Муҳаббатда эҳтиросларга қул бўлиб қолманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғизлик сизга кўпгина муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.2K views04:09
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:08:58
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 11 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.8K views04:08
Ochish/sharhlash
2021-12-11 07:08:07
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.0K views04:08
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:56:15 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Агар дангасаликни байроқ қилиб олмасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечади. Тушга қадар раҳбарингиз ҳузурига чорлаб, сизга хушхабар етказиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ёрқин танаффусларга тайёр туринг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Бу ҳам кайфиятингизни кўтариб юборади. Шахсий иш юзасидан қилинажак сафарлардан воз кечинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

10 декабр куни яқин дўстларингиздан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Даромад келтирмайдиган ишларни четга суриб қўйинг. Ортиқча вақт йўқотишдан не фойда, тўғри эмасми? Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун йирик лойиҳалар учун пул тиксалар, интиҳоси қувонарли бўларди. Кечқурун спортзалда шуғулланиш, сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Миянгизга тез-тез ўрлай бошлаган ёмон хаёлларни итқитиб ташлашга ҳаракат қилинг. Уларни деб хуш кайфиятдан маҳрум бўлманг. Ундан кўра битмай қолган ишларни битириш, саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлганингиз маъқул. Чунки бугун ўзингизни ҳар галгидек аъло даражада ҳис эта олмаслигингиз мумкин. Башарти бош оғриғи ўтиб кета қолмаса, қон босимингиз сакрашда давом этса, дарров врач қабулига боринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 декабрда ҳамкасбларингиз шаънига хунук ва ҳақоратли сўзларни ёғдира кўрманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Биринчидан, ишхонада обрўйингизга путур етади, иккинчидан, ҳасадгўй ҳамда рақобатчиларнинг эътиборини тортади. Имкон доирасида бугунги куннинг иккинчи қисмини дўстлар билан бирга табиат қўйнида кечириш пайида бўлинг. Кечки пайт яқинларингиз учун байрам совғалари харид қилиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун биринчи навбатда иммунитетингизни кўтариш ва яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг. Агар вужудингизда ҳолсизликни ҳис эта бошласангиз, витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг ва тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Бугун тадбиркорлар учун фойдали келишувлар ва мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида барча яқинларини олиб табиат қўйнида дам олиш учун отланишлари лозим.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 декабрда ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Муҳаббатда нимани режа қилган бўлсангиз, режаларингиз амалга ошади. Молиявий муаммолардан ҳам кўнглингиз тўқ бўлсин. Ҳаммаси яхши бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошларидан ўтказишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.2K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:56:09 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз ажойиб тарзда бошланиб, шундай якун топади. Ҳеч ким режаларингизни, кайфиятингизни буза олмайди. Шундайлар учраб қолса, дарҳол тўхтатишга ҳаракат қилинг. Тижорат ва ҳуқуқий мавзудаги тадбирлар муваффақиятли ўтади. Оиладагилар билан жанжаллашмаганингиз маъқул. Ҳатто, баҳслашишни ҳам хаёлга келтира кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 декабрда ҳам ишда, ҳам гапирган гапингиз орқали профессионаллигингизни баъзиларга қайта исботлашингиз керак бўлади. Кун давомида янги танишувларни бошдан ўтказишингиз мумкин. Улар қаршисида ўзингизни дипломатларча тутишга ҳаракат қилинг. Оила қурмаганларнинг айримлари ҳам бугун бўлғуси ёстиқдоши билан танишиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас. Нафақат танишасиз, балки уни бир кўришдаёқ севиб қоласиз, ишонинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Куннинг биринчи ярмида молиявий масалада кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларга эришишингиз кутилади. Бу ғалабага руҳан тайёр туринг. Аммо баъзилар оилани биринчи ўринга қўйишади-ю, бу муваффақиятни қўлдан чиқаришади. Сиз кун мобайнида қалбингизга қулоқ тутинг. Қайсидир принциплардан воз кечишингизга тўғри келар балки. Шундай бўлиб чиқса, уларни йўқ қилинг. Бу келгуси ҳаётингиз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Соғлиғингизни асранг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 декабр куни оилангизга, яқинларингизга керагидан ортиқроқ меҳр-мурувват кўрсатишингиз тавсия қилинади. Агар уйингизда ёши ўтган яқинларингиз бўлса, уларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатинг. Уларнинг дуоларини олинг. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилмоқда. Бу сафарда келажакда фойдаси тегиши мумкин бўлган одамлар билан танишасиз. Бугун жарроҳлик амалиётларини бошдан ўтказишга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кескин, оғир вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлашингиз тавсия этилади. Ҳатто, сира чидай олмай бақиргингиз, дунёга жар солгангиз келса ҳам хотиржамликни қўлдан берманг. Молиявий аҳволингиз кечагидан яхшироқ бўлади. Лекин барибир пулни бўлар-бўлмасга сарфлайвермаслигингиз керак. Байрам учун олдиндан совғалар, маҳсулотларни харид қилинг. Бу жуда гўзал амаллардан бири. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 декабрда таваккалчилик сизга муваффақиятсизликларни ҳадя этади. Бундан ташқари, алоҳида тайёргарликларсиз олис сафарга чиқишни ҳам режалаштирмаганингиз маъқул. Бугун бажарадиган ишларингиздан тортиб гапирадиган гапларингизгача ортиқчалик кўзга ташланмаслиги лозим. Режаларингизни ҳамкасбларга гуллашдан тийилинг. Бугун дўкон айланиш, аёллар, қизлар учун гўзаллик салонига кириб ўтиш ва табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.6K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:55:36
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 10 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.0K views04:55
Ochish/sharhlash