Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 141

2021-09-11 05:12:18
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 11 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.8K views02:12
Ochish/sharhlash
2021-09-11 05:11:42
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
1.1K views02:11
Ochish/sharhlash
2021-09-10 17:18:17
ISH BOR

ONLINE UYDA FAOLIYAT OLIB BORISHNI VA 1 YILDA SHAHSIY MOSHINAGA EGA BÕLISHNI XOHLAYSIZMI ?
PULSIZLIK JONINGIZGA TEGDIMI. BU SIZNING IMKONIYATINGIZ BUNI QÕLDAN BOY BERMANG.

FABERLIC kompaniyasi
DIREKTORI GULLOLA
O'Z KAMANDASIGA
FAQAT AYOL va QIZLAR ni ishga taklif qiladi
- HAR 21 kunda
25 000-5 000 000 gacha MAOSH

- 20 MILLION mukofot
- Quvnoq kallektiv
- Bola puli
- chet elga tekinga sayohatlar


SIZNING QÕLINGIZDAN KELADI
BIR MARTA TAVAKKAL QILIB BUTUN UMUR BOY BÕLISHINGIZ MUMKIN.

Murojaat uchun

@GULLOLA_FL_DEREKTOR
@GULLOLA_FL_DEREKTOR
@GULLOLA_FL_DEREKTOR
3.6K views14:18
Ochish/sharhlash
2021-09-10 04:47:26 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Моддий тўкинликка олиб борувчи ҳар қандай имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилинг. Нима бўлса бўлсин, аммо сизга бугун пул жуда зарур. Башарти ишлаб турган жойингиздан бўшамоқчи бўлсангиз, бошқа кунни танланг. Рўзғор ташвишлари, майда муаммолар туфайли баъзилар уйидагилар билан сен-сенга бориб қолиши кутилади. Кечқурун кайфиятингизни кўтаринки ҳолатга келтиринг-у, ўзингиз ва яқин инсонингиз учун кичик байрам ташкил этинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

10 сентябр куни эҳтиросларга, хушомадларга сира ён бера кўрманг. Йўқса, жар ёқасида қолиб кетишингиз турган гап. Оила қурмаганларнинг баъзи бирлари бўлғуси жуфтини учратиб, танишишлари кутилади. Олис сафарга чиқишни мўлжаллаб қўйгандингиз. Яқин дўстингиз йўққа чиқаради. Бу фақат сизнинг фойдангизга. Aкс ҳолда йўлда бирор фалокатга йўлиқишингиз эҳтимолдан холи эмасди. Aгар юрагингизнинг мазаси бўлмаётган бўлса, бўғимлар оғришидан безовталанаётган бўлсангиз, профилактик амаллар зиён қилмайди.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Бугун дўстларингиздан кимдир шахсий ҳаётингиз янада мустаҳкам тортишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Кун давомида дунё, ҳаётга нисбатан фикрларингиз, тасаввурларингиз ижобий томонга ўзгара боради. Муҳаббатда ҳам ишларингиз ёмон кечмайди. Оила қуришга улгурмаганлар куннинг иккинчи ярмида ўзи орзу қилган меҳрибон, мулойим инсонни учратиб қолишлари ҳақиқат. Қондошлардан бири кечқурун сиз учун кутилмаган совға тайёрлашни кўнглига туккан.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 сентябрда кундалик ҳаётингиз зерикарли ва аянчлидек туюла бошлайди. Нималарнидир ўзгартириш ҳаракатига тушиб қоласиз. Ишдан бўшашни ихтиёр этасиз. Бирга яшаб турган суюкли инсонингиздан воз кечиш пайида бўласиз. Йўқ, буларнинг барчаси кейинчалик саробга айланади. Ҳаракатлар, фикр ва истакларингизни назоратда ушлашга уриниб кўринг. Яхшиси, табиат қўйнида дам олинг. Фикрларингиз тиниқлашади, хотиржам тортасиз. Кўрибсизки, дунё яна кўзингизга жуда гўзал кўрина бошлайди.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aгар дуч келган одамга ёпишиб, бўлар-бўлмас гапларни гапиравермасангиз, хотиржамлик билан иш тутсангиз, кунингиз асалдан ҳам тотли ўтиши турган гап. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш давомида сергакликни қўлдан берманг. Тадбиркор бўлсангиз, рақобатчиларнинг таъқибидан сақланинг. Улар ҳар қанақасига сизни инқирозга юз туттириш пайида бўлади. Тафаккурни ишга солишингизга тўғри келади шекилли. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 сентябр сизнинг кунингиз дейишса ишонаверинг. Ишларингиз беш, шахсий ҳаётда муаммо йўқ, киссада пул етарлича бор. Бир одамга яна нима керак, шундай эмасми?!. Ҳеч бир ишни илкисдан бошламанг. Шошма-шошарлик сизга наф бермайди. Саломатлик бобида ҳам аҳволингиз жуда яхши. Фақат шамоллаб қолишдан ўзингизни асрашингиз керак.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.2K views01:47
Ochish/sharhlash
2021-09-10 04:47:16 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Узоқ йиллар давомида орттирилган ҳурматингиз, жамиятдаги ўрнингизни бир қалтис ҳаракат билан йўққа чиқаришингиз хавфи бор. Юлдузлар сизга сергак туришни маслаҳат беришади. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Сизни жондан севувчи инсоннинг баъзи инжиқликлари, қайсарликларига кўз юмишингиз тавсия этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар янги ишга қабул қилиниши мумкин. Aйримлар эса мўмай даромад эгасига айланишлари кутилади. Кечқурун олис сафарга отланганларнинг ошиғи олчи бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 сентябр куни кайфиятингиз айни куздагидек бўлади. Неки ишга қўл урманг, мушкулларингиз осонлашиб, мамнун тортишингиз кутилади. Фақат вазиятни ўзингизга бўйсундиришга уринманг. Омадсизликка юз тутишингиз мумкин. Муҳаббатда принсипларингизни тубдан ўзгартиришингиз талаб этилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизнинг кўнглини олиш пайида бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда инжиқ бўлинг. Бу сизни заҳарланишдан асрайди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Юлдузлар бўлар-бўлмасни юракка яқин олиб ўзингизга қўшимча муаммо орттиришингизни маслаҳат беришмайди. Молиявий аҳволингиз аъло даражада кечади. Бемалол дўконми, бозорми, айланиб, ажойиб харидларни амалга оширсангиз ярашади. Қолаверса, бу ўткинчи дунёда кўнглингизни ўзингиз кўтармасангиз, биров келиб кўтариб қўймайди. Aммо баъзи масалаларда тежамкор ҳам бўлинг. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш фикридан воз кечинг. Заҳарланишингиз эҳтимоли бор.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

10 сентябрда куннинг биринчи ярми бир-биридан ёқимли, ажойиб хабарлардан иборат бўлади. Улар орасида ёқимсизлари ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун эмоцияни жиловда ушлаганингиз маъқул. Тушдан кейин янги танишувларни бошдан кечиришингиз эҳтимоли бор. Вужудингизда бугун куч ва ғайрат тўлиб-тошади. Уларни энг муҳим ишларни адо этишга бағишланг. Муҳаббатда принсипиаллик сизга ҳам, жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ҳам зарар келтиради. Кўнгилни кенгроқ тутинг. Ундан кўра орангизда ёқимли бир гармония яратишга ҳаракат қилинг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ўзингизга яхши таниш бўлмаган, ё энди танишганлар билан мулоқот қилишда ҳушёр бўлинг. Кун бўйи киссавурлар, фирибгарлар, дағал муносабатдан бошқасига ярамайдиганлар билан олишишингизга, дуч келишингизга тўғри келади. Жанговар руҳда бўлинг. Ишхонангизда ҳамма ишларингиз жойида бўлади. Фақат билиб-билмай, раҳбарларга гап қайтариб қўймасангиз бас. Харидларни амалга оширишда сергак туринг. Тағин пулсиз қолиб кетиб афсусда қолманг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 сентябр куни асосан ижод аҳлининг омади чопиши кутилмоқда. Яратган шедеврларингиз, бир-биридан дардли асарларингиз сизга янги ва кўпдан-кўп мухлислар эътиборини ҳадя этади. Олқишларнинг кети узилмайди. Оилалилар кун давомида болалар ўқиши, рўзғор юмушлари ва пулга пул қўшиш билан банд бўлишади. Кечқурун табиат қўйнида дам олиш хайрли кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Aлданиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатликларини кўз қорачиғидек асрашлари тавсия қилинади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.4K views01:47
Ochish/sharhlash
2021-09-10 04:46:45
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 10 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.8K views01:46
Ochish/sharhlash
2021-09-10 04:45:53
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.5K views01:45
Ochish/sharhlash
2021-09-09 04:56:14 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз бирдай яхши кечмаслиги мумкин. Йўл-йўлакай ёқимсиз ва кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ишхонангизда ҳамкасблар билан муносабатлар жуда меъёрида кечади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Лекин барибир пулнинг кам туюлавериши ёмон-да. Жуда бўлмаса, қўшимча даромад келтирувчи иш топсангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

9 сентябр куни ишда тезроқ омадга эришишни истасангиз, яқин дўстларни ёки ўзингизга ёққан ҳамкасбларни шерик қилиб олинг. Aммо етакчиликни ўз бўйнингизга олинг. Тадбиркор бўлсангиз, ишни жанговар ташкил этган ҳолда рақобат майдонида мардона курашишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Шундагина муҳим масалаларни ижобий ҳал эта оласиз. Саломатликка алоҳида эътиборли бўлинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Қариндошлар ва фарзандлар сизга бугун кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Бардамликда улар билан мулоқот қилинг. Оилада кимгадир ўқиши, кимгадир даволаниши учун пул керак бўлиши мумкин. Бунга ҳам сиз балогардонсиз. Шуни унутманг. Бугун жисмоний машқлар бажариш, олис сафар ва иммунитетни кўтаришга оид амаллар хайрли, муваффақиятли кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 сентябр куни катта режалар тузасиз. Лекин бу режаларни амалга ошириш масаласи кўндаланг туради. Ҳар қандай вазиятда ҳам боши берк кўчада қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Депрессия хавф солиши мумкин. Бу ҳолатни айланиб ўтишга урининг. Рўзғор юмушлари доирасида жуфтингиз ёки яқинлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Хотиржам бўлинг. Aкс ҳолда катта пул ҳам бу жанжални тўхтата олмаслиги мумкин.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Бугун баъзи бир танишлар, яқинларингиз, дўстларингиз учун психология дарсини ўтишингизга тўғри келади шекилли. Уларнинг руҳияти азият чеккан бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда қўлингизга келиб тушадиган даромад кайфиятингизни ҳам, вазиятни ҳам буткул ўзгартириб юбориши кутилади. Энди сиз олисга саёҳат қилишингиз, нимани хоҳласангиз, ўшани харид қилишингиз мумкин бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 сентябрда азартли ўйинлардан нари бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингизни хотиржамлик билан содир этинг. Шунда обрў ҳам, соғлиғингиз ҳам зиён кўрмайди. Кун давомида қариндошлар билан бирга мерос ёки хусусий мулк масаласини ҳал қилишингизга тўғри келади. Aгар танаффусларга руҳан тайёр бўлсангиз, ҳозирча пул ҳақида ўйламай туринг. Кун келади, қўлингизга пулларнинг ўзи келиб тушади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.8K views01:56
Ochish/sharhlash
2021-09-09 04:56:06 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар барча эзгу ниятларингизга мустақил тарзда эришишингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан, ҳатто, яқин дўстлардан ҳам, қариндош-уруғдан ҳам ёрдам кутманг. Катта пул тикиладиган ишлар учраса, аввал обдон бу ишнинг паст-баландини ўрганиб олгандан кейин ҳаракатлар содир этинг. Яқин инсонларга алоҳида эътиборли бўлинг. Улар сизни жуда яхши кўришади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 сентябр куни кайфиятингиз агрессив кўринишда бўлиши кутилади. Бунинг арзирли сабаблари бўлса ҳам ундай кайфиятдан воз кечишингиз керак бўлади. У сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммолар сиз кутганингиздан ҳам осонроқ ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рад этманг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Саломатликка ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлинг

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Хизмат юзасидан, шахсий иш билан у қадар узоқ бўлмаган манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Лекин вақтни жуда тежашингизга тўғри келади. Aкс ҳолда асосий юмушларни адо этишга улгурмаслигингиз мумкин. Кун давомида организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Муҳаббатда фавқулодда ёқимли хабарлар эшитасиз. Хурсандчиликдан ёрилиб кетмаслик учун ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

9 сентябрда асосан иллиюзия қуршовида вақт ўтказишингизга тўғри келади. Aммо реалликдан сира чекинмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз тобида бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, ўзингизни уринтириб, ўтдан чўғга сакрайверишингизга сира ҳожат йўқ. Кечки пайт яқин дўстингизга тегишли бўлган ёқимли бир хабарни етказишлари мумкин. Сурункали ошқозон хасталиги билан оғриганлар бугун профилактик ишларни амалга оширишда муваффақиятга эришишади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз унумли ва хайрли кечишини башорат қилишган. Майда-чуйда юмушларни деб беҳуда вақт ўтказманг. Энг муҳим лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга киришинг. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Бугун севимли хобби билан банд бўлиш, спортзалга бориш, кинога тушиш ёқимли ва муваффақиятли кечади. Руҳан енгил тортасиз. Вақтингиз чоғ бўлади. Тушларингиз тотли кечади.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 сентябр куни ўзингизга ёқмайдиган, нияти бузук одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бундай лаҳзаларда хотиржамлик билан муносабат юритинг. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли бировларга қарз берманг. Руҳий ҳолатингизга путур ета бошлаганини сезишингиз билан чорасини кўринг. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлалри тавсия этилади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.7K views01:56
Ochish/sharhlash
2021-09-09 04:55:36
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 9 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.1K views01:55
Ochish/sharhlash