Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Агар дангасаликни байроқ қилиб олма | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Агар дангасаликни байроқ қилиб олмасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечади. Тушга қадар раҳбарингиз ҳузурига чорлаб, сизга хушхабар етказиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда ёрқин танаффусларга тайёр туринг. Кечқурун сиздан қарз олганлар қарзини қайтариши мумкин. Бу ҳам кайфиятингизни кўтариб юборади. Шахсий иш юзасидан қилинажак сафарлардан воз кечинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

10 декабр куни яқин дўстларингиздан бири ҳақида хунук хабар эшитишингиз эҳтимоли бор. Даромад келтирмайдиган ишларни четга суриб қўйинг. Ортиқча вақт йўқотишдан не фойда, тўғри эмасми? Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугун йирик лойиҳалар учун пул тиксалар, интиҳоси қувонарли бўларди. Кечқурун спортзалда шуғулланиш, сузиш машқларини бажариш муваффақиятли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Миянгизга тез-тез ўрлай бошлаган ёмон хаёлларни итқитиб ташлашга ҳаракат қилинг. Уларни деб хуш кайфиятдан маҳрум бўлманг. Ундан кўра битмай қолган ишларни битириш, саломатлигингизни мустаҳкамлаш билан банд бўлганингиз маъқул. Чунки бугун ўзингизни ҳар галгидек аъло даражада ҳис эта олмаслигингиз мумкин. Башарти бош оғриғи ўтиб кета қолмаса, қон босимингиз сакрашда давом этса, дарров врач қабулига боринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

10 декабрда ҳамкасбларингиз шаънига хунук ва ҳақоратли сўзларни ёғдира кўрманг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Биринчидан, ишхонада обрўйингизга путур етади, иккинчидан, ҳасадгўй ҳамда рақобатчиларнинг эътиборини тортади. Имкон доирасида бугунги куннинг иккинчи қисмини дўстлар билан бирга табиат қўйнида кечириш пайида бўлинг. Кечки пайт яқинларингиз учун байрам совғалари харид қилиб қўйсангиз ҳам зиён қилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун биринчи навбатда иммунитетингизни кўтариш ва яхшилаб дам олишга ҳаракат қилинг. Агар вужудингизда ҳолсизликни ҳис эта бошласангиз, витаминга бой мевалар истеъмолига эътибор қаратинг ва тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Бугун тадбиркорлар учун фойдали келишувлар ва мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Оилалилар куннинг иккинчи ярмида барча яқинларини олиб табиат қўйнида дам олиш учун отланишлари лозим.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

10 декабрда ҳаётингизни яхши тарафга ўзгартириш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Муҳаббатда нимани режа қилган бўлсангиз, режаларингиз амалга ошади. Молиявий муаммолардан ҳам кўнглингиз тўқ бўлсин. Ҳаммаси яхши бўлади. Пулдан қийналмайсиз. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувни бошларидан ўтказишлари кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•