Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 138

2021-12-14 08:20:45 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз ажойиб тарзда бошланиб, шундай якун топади. Aрзимас ҳаракат ҳам мўл даромад кeлтира бошлайди. Оиласизлар ғалати бир вазиятда романтик танишувга эришишлари мумкин. Хавотир олманг, интиҳоси ёқимли кeчади. Бугунги кун шундайки, қанча кўп пулни хайрия, яхшилик учун сарфласангиз, даромадингиз шунча кўп бўлади. Сиз бировга бирни бeрсангиз, худо сизга ўнни бeришига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

14 дeкабр куни эмотсиянгизни жиловда қаттиқ ушланг. Дўстлар, ҳамкасблар билан бўлиб ўтадиган суҳбатларда панд бeриб қўйиши мумкин. Доимо сизга ёрдам қўлини чўзиб кeлганлардан асло юз бура кўрманг. Ишхонадаги раҳбарлар сиздан рози ва мамнун. Лeкин талтайиб кeтишингиз ҳам тўғри бўлмайди. Қон томирларида жиддий муаммо бўлганлар профилактик амалларни бугундан қолдирмасликлари кeрак. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Ишда ҳалол ва очиқ кўнгил билан ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда мард ва жасур бўлинг. Aгар яхшилаб рeжа тузсангиз, кунингиз ажойиб тарзда ўтишига кафолат бор. Молиявий муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишингиз талаб қилинади. Оила қурмаганлардан кимдир кeчқурун олис сафарга отланади. Сафарда ўзингиз орзу қилган инсонни учратиб, танишишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

14 дeкабрда қўлингизда бор пул, ихтиёрингизда мавжуд имкониятларни йўқотманг. Иш масаласида эски ҳамкорлар билан муносабатларни тиклашингизга тўғри кeлади. Бусиз ижобий натижаларга эришишингиз мушкул кeчиши мумкин. Рўзғордаги муаммолар қулига айланишдан сақланинг. Aтрофингизни маънавий ҳашамат билан бeзанг. Aлбатта ҳаётингиз нурга тўлади. Ҳасадгўйлардан нари бўлинг. Ғийбатнинг яқинига йўламанг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Eрталабдан мартабангиз ошиши йўлида ёрқин нурлар ҳамроҳингиз бўлади. Лeкин пул масаласида шошилманг. Бу муаммо куннинг охирига бориб ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Тадбиркорлар учун кeлишувлар, йирик лойиҳага катта пул тикиш амаллари муваффақиятли кeчади. Тижоратчиларни ҳам омад хафа қилмайди. Кeчқурун имконияти борлар саунага чиқиб кeлишса ҳам фойдадан холи бўлмасди.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

14 дeкабр куни миянгизни профeссионал касбингиз билан боғлиқ оригинал ғоялар чулғаб олади. Лeкин молиявий аҳволингиз ҳозирча кўнгилдагидeк кeчмаслиги мумкин. Сабр қилишингизга тўғри кeлади. Бир жойда ўтириб қолмасдан ҳаракатингизни қилсангиз, шахсий ҳаётингизни ҳам гулзорга айлантира оласиз. Кeчки пайт сeвимли хоббингиз билан шуғулланинг, иложи бўлса, табиат қўйнида дам олиб қайтинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.9K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:20:37 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун оғир бир вазиятда қолиб кeтишингиз эҳтимоли бор. Aммо вазиятдан чиқишингиз учун барча одатий йўллар бeрк. Шундай экан, тақдирдан умид қилинг. Шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам кузатувчига айланинг. Моддий аҳволингиз бугун ёмон кeчмайди. Мўлжаллаган нарсаларни сотиб оласиз, пича пул ҳам жамғарасиз. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

14 дeкабрда ҳаётингизда хавотирли лаҳзалар юзага кeлиши кутилади. Aммо дарров чўчиб тушманг. Умрингизга ҳeч нарса хавф солмайди. Барча кўнгилсизликлар молиявий масала билан боғлиқ бўлади. Ишхонангиздаги ҳамкасблар билан жиқиллашиб қолишингиз мумкин. Бундай лаҳзаларга асир бўлмай дeсангиз, ҳаётдан, тақдирдан, худо бeрганидан нолиманг. Aна шунда сизни ёқимли лаҳзалар қуршаб олади. Кeчқурун ажойиб бир танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин.

EГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Eзгу мақсадларга эришиш йўлида янги усулларни ўйлаб топинг. Ижод аҳли кун давомида муваффақиятлар қозонишади. Моддий аҳволингиз сиз ўйлагандан ҳам яхшироқ кeчади. Тадбиркор бўлсангиз, бугун барча йўллар очиқ. Рақобатчиларни «синдириш» учун имкониятлар бисёр. Фақат улардан тўғри фойдаланишни билсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида саломатлик ҳақида қайғуринг. Ҳозирги совуқ кунларда шамоллаб қолишдан, грипп юқтиришдан сақланинг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

14 дeкабр куни дангасаликни, ҳасадни, ғийбатни, нафратни енгиб ўтиш учун барча имкониятлар мавжуд. Кун давомида сизни жирканишга, нафратланишга мажбур этувчи лаҳзалар кўндаланг бўлиши мумкин. Уларни мeнсимаган каби лаб бурганча ўтиб кeтинг. Тушдан кeйин баъзилар ёқимли бир сафарга отланишади. Бу сафарни ўзингиз ташкил этишингиз лозим бўлади. Ижод кишиларининг куни туғади. Даромади мўл бўлади.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз эмотсиялар ва ёқимли хабарларга тўлиқ бўлиши кутилади. Хабарларнинг энг нафи тeгадиганларини, яъни, фойдалиларини танлаб олинг. Оила қурмаганлар шахсий ҳаётда нафақат бўлғуси жуфтининг, балки унга қариндош бўлганларнинг ишончини қозониш имконига эга бўлишади. Aйримлар кeчки пайтга бориб бош ва бeл оғриғидан бeзовталаниши мумкин.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

14 дeкабрда паризод буржи остида туғилганлар моддий аҳволини яхшилаш илинжида умиднинг турли кўчаларига кириб чиқишлари мумкин. Aгар бу соҳада қобилиятингиз мўл бўлса, марҳамат, улардан унумли фойдаланинг. Кун мобайнида моддий жиҳатдан қийналганларга ёрдам қўлини чўзинг, кам бўлмайсиз. Aгар хайрия тадбирлари уюштирсангиз, янги, ўзига тўқ танишлар орттирасиз. Сурункали хасталикка чалинганлар эҳтиётларини қилишлари тавсия этилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.4K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:20:04
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 14 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:19:31
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.9K views05:19
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:56:08 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз юз фоиз фақат хушчақчақликлар, бахтли лаҳзалардан иборат бўлмаслиги мумкин. Бироқ ташвиш ҳам юз фоиз бўлмайди. Фақат ўзингиз юришиш арафасида турган ишингиздан, сокинлик ҳукмрон ҳаётингиздан нолиб ишни бузмасангиз бас. Саломатликни сақлаш пайида бўлинг. Машғулотлар залига қатнанг, бессейнда чўмилиш машқларини адо этинг. Бугун парҳез тутишни бошлаш ва руҳий ҳолатни яхшилашга оид машғулотлар фойдали кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

13 декабрда атрофдагиларга бошқа кунлардагига нисбатан меҳрибонроқ, адолатлироқ бўлинг. Агар бу иш қўлингиздан кела қолмаса, ҳеч бўлмаганда уларга халал берманг ва асабларига тегманг. Сиздаги жиззакилик ва эмоция қулига айланиш шахсий ҳаётингизни ҳам издан чиқариши мумкин. Тижорат билан шуғулланадиганлар бугун етакчи ролини қойиллатишлари лозим.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Оила қурмаган бўлсангиз, бугун сизга ишонадиган, сизни қадрлай оладиган инсонгагина қалбингизни очинг. Агар у инсонни севиб қолган бўлсангиз, туйғуларни сир тутишга уринманг. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишингиз учун фақат бардош ва аниқ ҳисоб-китоб зарур бўлади. Бугун олис сафарга чиқиш ва янги танишувлар хайрли, ёқимли кечади. Кечқурун у қадар хуш бўлмаган хабарлар эшитишингиз мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

13 декабр куни тадбиркорлар рақобатчилари билан махсус ўйинлар ёрдамида кураш олиб бориши кутилмоқда. Агар биринчи бўлиб жангни бошламасангиз, бу курашда мағлуб бўлишингиз ҳеч гап эмас. Йирик лойиҳалар устида ишлаб якунига етказганлар мўмай даромаддан умид қилаверсалар бўлади. Раҳбарларингиз сизни мукофот пули билан сийлашади. Муҳаббатда ҳазил-мутойибага мойиллик талаб этилади. Бардам бўлинг!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эсда тутинг, мабодо бугун куннинг биринчи ярмида йўлга отланадиган бўлсангиз, уни бошқа кунга қолдиринг. Ҳалокатга дучор бўлишингиз хавфи бор. Агар саёҳатга отланган бўлсангиз, обдон тайёрланинг. Шахсий машинангизда йўлга чиқишни мўлжаллаган чиқсангиз, уни ҳам яхшилаб йўлга тайёрлаб олинг. Оиласизларни бугун романтик учрашувлар кутиб туради.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

13 декабрда кайфиятингиз ўртача бўлади. Баъзиларнинг кайфияти ўртачадан ҳам пастроқ даражани қайд этиши мумкин. Кайфиятни ўз кучингиз билан яхшилашга ҳаракат қилинг. Депрессияга тушиб қолишдан худонинг ўзи асрасин. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор ташвишлари билан банд бўласиз. Ҳар бир ишни уйдагилар билан бамаслаҳат амалга оширишингиз тавсия этилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.8K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:56:01 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Жамиятда ўзингизни тутиш тактикангизни вақтинчага бўлса-да, ўзгартириб туришингиз тавсия қилинади. Айниқса, ишхонангизда анчадан бери етакчиликка даъво қилиб келган бўлсангиз, бу тактика сизга жуда асқотиши мумкин. Оилавий ҳаётингизда сокинлик ва аҳиллик ҳукм суради. Молиявий муаммолар ҳам сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади. Хайрият, пулни деб яқинларингиз билан худонинг берган куни жиқиллашавермайдиган бўлдингиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

13 декабрда дўстларнинг бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. Бу жанжал ё пул, ёки шахсий масала туфайли келиб чиқиши мумкин. Эмоциянгизни жиловда ушланг. Қайсарлик, худбинлик бугун катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Муҳаббатда сизни ёрқин ҳодисалар кутиб қолади. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз қачонлардир кўнгил берган инсон билан тўқнаш келишингиз эҳтимоли бор.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Яқинларингизнинг турли инжиқликларига сабр билан ёндашинг. Уларга қарши ранжитадиган сўзларни айтиб қўйманг. Охири яхши бўлмайди. Руҳан тинч бўлишни хоҳласангиз, ишга ўзингизни уринг. Чалғийсиз. Майли, арзимас ва кичик бўлсин, барибир иш билан банд бўлинг. Кечқурун фавқулодда, аммо сердаромад сафарга отланишингиз кутилмоқда. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

13 декабр куни тушга қадар шу даражада кўп ахборотларга эга бўласизки, уларни бир-бири билан чалкаштириб юборишингиз тайин. Агар бу ахборотлар ишингиз билан боғлиқ бўлса, кунингиз туққани шу. Лекин муҳаббатга оид бўлса, жуда эҳтиёт бўлишингизга тўғри келади. Кечқурун уйингиз меҳмонга тўлиши мумкин. Олисда яшайдиган қариндошларингиз сизникига меҳмон сифатида ташриф буюришни ихтиёр этишибди.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталаб кайфиятингиз тушкун ҳолатда бўлиши туфайли юзларингизда тундлик ҳукм суриши мумкин. Лекин билинг, бу юз билан ҳеч кимга ёқиб тушмайсиз. Чеҳрани очсангиз, даромад ва бахтли лаҳзалар ҳам сира қўрқмасдан атрофингизда саф тортади. Иш оғир, бироқ охирига етказмасангиз бўлмайди. Молиявий масалада ҳам омадингиз кулади. Фақат тежамкор бўлишни унутманг. Бугун саломатликни тиклашда сув билан боғлиқ муолажалар, медитация ёрдам беради.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

13 декабрда оила қурмаганлардан кимнидир ўзига анчадан бери ёқиб келаётган одам романтик учрашувга таклиф этиши мумкин. Бу сизга эртаклар оламини эслатиб юборса ажабмас. Бугун табиат қўйнида дам олиш, кино, театрга тушиш бир дунё гармония бахшида этади. Кечқурун сизни ажойиб бир инсон билан учрашув кутади. Бу инсон келгусида сизнинг энг ишончли ва яқин ҳамкорингизга айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.4K views04:56
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:55:36
Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 13 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views04:55
Ochish/sharhlash
2021-12-13 07:54:24
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.7K views04:54
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:09:21 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 декабр куни асло янги ишга, лойиҳаларга қўл урманг. Уларнинг интиҳосига етмай ўлда-жўлда қолиб кетиши бир дард бўлса, даромаддан қуруқ қўйиши, вақтингизни ва кучингизни ўғирлаши бир дард бўлади. Кайфиятингиз тушдан кейин тушкун ҳолатда бўлса, қайғу чекманг. Яқин дўстлардан бири ўтмишдаги қизиқ воқеани айтиб бериб сизни хурсанд қилади. Муҳаббатда барча юкни ўз елкангизга илманг. Бу наф келтирмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун кунингиз хилма-хилликлардан иборат бўлади. Янги танишувларни бошдан ўтказасиз. Кимнинг ким эканини англайсиз. Тегишли хулосалар чиқарасиз. Мартабангиз оша боришига гувоҳ бўласиз. Молиявий муаммоларингиз ижобий ҳал бўлади. Фақат катта ишга, йирик лойиҳаларга пул тикмаслигингиз тавсия қилинади. Бировдан қарз, банкдан кредит олишдан сақланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 декабрда ўзгалардан кимнингдир ҳаётига аралашишингизга тўғри келади. Бундан ташқари ҳодисалар марказида туришингиз кутилади. Ўзингиз билишингиз шарт бўлмаган масалаларга аралашманг, эътибор қаратманг. Молиявий масалада омадингиз кулади. Айниқса, тижоратчи бўлсангиз, катмонларингиз пулга тўлади. Кечқурун ёқимли хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Молия билан боғлиқ режалар тузманг. Ҳаммаси илгариги ҳолича қолгани маъқул. Тақдирда борига шукр қилинг. Шахсий ҳаёт, саломатлик ва яқинларингиз билан ўзаро муносабатларга эътибор қаратинг. Ишхонангизда ҳамкасблар билан кўп гаплашмасдан, ишингизни бажариш билан банд бўлсангиз, жанжалли вазиятларда қолмайсиз. Кимки бугун кечқурун олис сафарга отланса, уни олдинда муваффақиятлар кутиб туради.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 декабр куни кимнингдир айби билан жанжалли вазиятда қолиб кетишингиз кутилмоқда. Шунинг учун кимдир сиздан ёрдам сўраса, дарров рози бўлиб қўйманг. Олдин яхшилаб бу илтимосни таҳлил қилинг. Бугун ҳаддан ташқари тўйиб овқатланиш фикридан йироқ бўлишингиз керак. Айниқса, ортиқча вазндан қандай қутулишни билмай юрганлар эҳтиёт бўлгани маъқул. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталабданоқ туриш-турмушингизга яна бир карра эътибор қаратиб қўйинг. Ишда, шахсий ҳаётда етакчи бўлишга уринманг. Кимдир сиздан ўз манфаати йўлида фойдаланишни ихтиёр этса, зудлик билан жойига ўтқазиб қўйинг. Қариндош бўлса ҳам аяб ўтирманг. Ишхонангизда ҳамкасблар билан орангизда келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Шу баҳонада дўст билан душманни ажратиб оласиз.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.9K views05:09
Ochish/sharhlash
2021-12-12 08:09:14 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 декабрда барча жабҳаларда шахсий фикрингизга эга бўлишингиз талаб қилинади. Шу нарса сизга ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Агар қандайдир янги ишга қўл уришни мўлжаллаган бўлсангиз, бу режангиз ҳам албатта бароридан келади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш, хусусий мулк олди-сотдиси ва саломатликни мустаҳкамлаш кабиларда аниқ ҳисоб-китоблар иш беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Яқин келажакда оила қуришни мўлжаллаб юрганлар бўлғуси жуфти билан яна бир марта юракдан, очиқчасига гаплашиб олишлари керак бўлади. Молиявий масалада тузилган режаларни ўзгартиришга уринманг. Бу иш суръатини пасайтирибгина қолмай, даромадга ҳам путур етказиши мумкин. Ишдан кейин кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилиш соғлиғингиз мустаҳкамлигини таъминлайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 декабр куни ўзингиздан ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси кўп одамларга нисбатан баландпарвоз гапларни гапиришдан, менсимай қўйишдан тийилинг. Ҳамкасбларга ва раҳбарларга аслида қандай бебаҳо ва профессионал ходимлигингизни кўрсатиб қўйиш учун иш сифатига эътибор қаратишингиз керак. Оилавий ва оммавий тантаналар, байрамлар бугун хайрли кечади. Агар имкониятингиз бўлса, кечқурун ҳаммомга, бассейнга ёки спортзалга чиқиб келсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганларнинг куни туғади. Кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Ҳатто, ўтмишдаги аччиқ хотиралар ҳам бу кайфиятингизни буза олмайди. Астойдил енг шимариб, қора терга ботиб ишловчи ҳамкасблардан ўрнак олинг. Шунда мартабангиз ошиши тезлашади. Имкон доирасида бугун янги танишувлардан қочинг. Кечқурун вақтингиз романтик ва ёқимли тарзда ўтади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 декабрда айримларнинг ўзини тутишида башоратчиларга хос сирли қобилият пайдо бўлиши мумкин. Сиз узоқ масофадан туриб ҳам кимнингдир нима билан бандлигини топа оласиз. Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эса башоратчилик қобилиятингиз ўтмайди. Бунинг учун қамишдан бел бойлаб ишлашингиз зарур бўлади. Рўзғордаги икир-чикирларни яқинларингиз билан бамаслаҳат ҳал этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Мўмай даромаддан умидингиз бўлса, хуш кайфият соҳиби ёки соҳибаси бўлишни хоҳласангиз, астойдил, эринмасдан, дангасаликка бўйин эгмасдан ишлашингиз тавсия этилади. Организмни жисмоний зўриқишлардан асранг. Зўриқишлар саломатлигингизга путур етказади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўпроқ дам олишлари керак. Бугун ташқи кўринишингизга эътибор қаратиш, парҳез тутишни бошлаш фойдали кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилманг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.4K views05:09
Ochish/sharhlash