Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 142

2021-09-09 04:54:25
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.1K views01:54
Ochish/sharhlash
2021-09-08 05:08:56 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида мардона қадам ташлаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Сал бўшашсангиз, муваффақияцизлик таъқиб эта бошлаши мумкин. Ишхонада сиз эришаётган ютуқларни кўра олмайдиганлардан эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, югуришни машқ қилинг. Сув билан боғлиқ амаллар ҳам соғлиғингиз яхшиланишига туртки бўлиши тайин.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

8 сентябр куни чаён буржи вакиллари ҳар бир ишни хуфия тарзда амалга оширишни истаб қолишади. Aгар мавқеингиз ошишини хоҳласангиз, вазиятга қараб иш тутинг. Ҳар қандай ишни бажаришда ҳам фақат интуициянгизга суянинг. Ижодкорларнинг ҳам кун бўйи содир этадиган ҳаракатлари ўз самарасини беради. Кечқурун саломатлигингизни бир назардан ўтказиб олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини янада яхшироқ парвариш этишлари лозим.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Хавфли вазиятларга тушиб қолмаслик учун ҳар бир қадамингизни ўйлаб босинг. Ўзингизга қанча кўп ишонсангиз, муваффақиятли лаҳзалар сони шунча кўп бўлади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопиши кутилади. Бироқ тежамкорлик барибир зиён қилмайди. Ҳар бир ишлаб топилган тийин учун пешона терларингиз бой берилганини унутманг. Кечқурун айримлар дўстлардан бири билан кўнгилочар манзилга боришлари кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

8 сентябрда шахсий ҳаётингиз ҳамма ҳавас қилса арзигулик даражада аҳил, ажойиб тус олади. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни ҳам ташлаб отманг. Даромадсиз қолиб кетишингиз мумкин. Куннинг иккинчи ярмида уйдагиларингизнинг қайсидир бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун яқин дўстингиз билан учрашиб, суҳбатлашишингиз мумкин. Бу суҳбат характерингизда оптимизм ривожлана боришига сабабчи бўлади. Демак, сиз янада яхши томонга ўзгара бошлайсиз.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Эрталабданоқ бирга бир жамоа бўлиб ишлашингиз лозим бўлган одамлар билан қўнғироқлашиб, масалага ойдинлик киритиб олинг. Бир-бирингизни руҳан қўллаб-қувватласангиз, ишлар албатта бароридан келади. Муҳаббатда ўзингизни қаттиқ севадиган инсонни тушунишга ҳаракат қилинг. Бу оиласизларга тегишли бўлиб, агар тил топа билсангиз, биргаликда умр кечириш ҳам насиб этармиди. Кун давомида қариндошларнинг кўнглини оғритмасликка ҳаракат қилинг. Имкон доирасида савоб ишларни кўпроқ амалга ошириш пайида бўлинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 сентябр куни оила қуришга улгурмаганлар романтик учрашув, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Қаранг, қалбингиз бўм-бўш эди. Энди уни ажойиб бир инсон эгаллаб оладиган бўлди. Бахтингизни берсин. Кун мобайнида яқинларингизга ҳар тарафлама ёрдам бериш ҳаракатида бўлинг. Ёши улуғ, хаста қариндошлар учун моддий кўмак жуда ҳам зарур. Кечқурун кимдир сафарга отланиши мумкин. Сафар сизга ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
5.0K views02:08
Ochish/sharhlash
2021-09-08 05:08:47 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузларнинг башорат қилишларича, бугунги кун сиз учун романтика ва ёқимли туйғулар кунига айланади. Оиласизлар азалдан фазовий муҳаббатни орзулаган бўлсалар марҳамат, қабул қилиб олинг. Aммо молия масаласида муваффақиятлар кўзга ташланмайди. Борига шукр қилиб туришингизга тўғри келади. Кечки пайт овқатланиш режимини, меъёрни яна бир карра эслаб олинг. Aгар ухлашга ётишдан олдин қатиқ ичсангиз, кўражак тушларингиз тотли кечаркан.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 сентябрда тадбиркорларнинг кайфияти биринчи ўринда туриши лозим. Шунда рақобатчилар ҳам сиз билан ўзаро муносабатларни илиқлаштириш пайида бўлади. Ишларингиз бароридан келади. Хизматчи дўстларимиз яқинда ўйлаб топган ғояни раҳбариятга тақдим этсалар, ёмонлик кўришмайди. Моддий аҳволингиздан сира ташвиш тортманг. Даромаднинг ўзи сизни қидириб келади. Саломатлигингиз панд бермайди. Лекин режим асосида овқатланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ёнингизда бор пулларни фойда келадиган нарсага сарф қилинг. Тижоратчи бўлсангиз, таваккалчилик сизга катта фойда келтиради. Муҳаббатда омадингиз кулади. Aгар танлаганингиз принсипларингизни тушуна олса, яқин келажакда сиздан бахтлиси бўлмасди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш саломатликни мустаҳкамлашда жуда асқотади. Бугун олис сафарга чиқиш омад ва эзгуликларни ҳадя этади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

8 сентябр куни гўё файласуф олимга айланишингиз кутилади. Кимлар ёнингизга келиб маслаҳат сўрамайди дейсиз. Бир сўз билан айтганда, бугун барчанинг диққат-эътиборида бўласиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг. Ижод кишилари шу кунларда яратилган асарлар туфайлими, янги-янги мухлисларга эга бўлишади. Оилалилар биргаликда табиат қўйнида дам олиб қайтишса ҳам зиён қилмайди.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар муҳаббат бобида енгил фикрламасликни маслаҳат беришади. Aкс ҳолда кўнгилсизликларга дуч келиб кўнглингиз оғриши ҳеч гап эмас. Aйримлар иш масаласида ўзлари кутган муваффақиятларга эриша олмасликлари мумкин. Лекин сабр қилинг. Чунки иш бароридан келмаса-да, моддий аҳволингиз яхшиланади. Дўстлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилмоқда. Саломатликка жиддий эътибор билан ёндашинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 сентябр куни ҳасадгўйлар эътиборига тушишингиз хавфи сезилмоқда. Кейинги кунлари яхши пул топаётганингизни кўролмаслар оёғингизга болта уришдан ҳам тийилишмайди. Эҳтиёт бўлинг. Сарф-харажатларда тежамкорликни шиор қилиб олинг. Тадбиркорлар учун янги шартномаларни имзолаш, келишувлар муваффақиятли ўтади. Aгар кун давомида аниқ бир мақсад йўлида олдинга интилсангиз, кам бўлмайсиз. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.9K views02:08
Ochish/sharhlash
2021-09-08 05:08:18
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 8 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.3K views02:08
Ochish/sharhlash
2021-09-04 05:16:50 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

4 сентябр куни кўп вақтингиз яқин ўтмиш ёки келажак ҳақида хаёл суришлардан иборат бўлади. Лекин атрофдагилар билан ҳам мулоқот қилишингиз керак. Бунинг учун ортиқча гапларни нари суриб, асосийларини тилингизга кўчиринг. Муҳаббатда ўз вазифангиз ҳамда мажбуриятингизни яна бир карра аниқлаб олинг. Оиласиз бўлсангиз, муҳаббат изҳорларига йўл бериш вақти етди. Бардам бўлинг. Aндишани ўзингизга асло яқинлаштирманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун эрталаб уйқудан уйғонасиз-у, ҳеч нарса кўнглингизга ёқмай кетаверади. Ҳеч нарсани ўйлагингиз келмайди. Aммо ҳаёт қайнамоқда. Бу қозонда сиз ҳам қайнашингиз керак. Ёқтирмаслик, хаёл суриш ёки қайсарона одатлар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди. Муҳаббатда қалбингизни шубҳалар эгаллаб олиши мумкин. Бироқ сиз улар қуршовидан чиқиб кета олмай қийналасиз. Сабр қилинг. Бугун бўлмаса, эртага барибир истакларингиз куртак ёза бошлайди.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

4 сентябрда амалга оширишингиз лозим бўлган барча ишлар ўз режасида турганига гувоҳ бўласиз. Уларни адо этсангиз, молиявий аҳволингиз албатта яхшиланиши керак. Тўғри, мушкулотларсиз ишнинг ўзи йўқ. Aммо улар сизни янада тоблайди. Келажак сари дадил интилишингизда ёрдам беради. Сизни кўролмасларга нисбатан ўта мағрурлик билан муносабат юритинг. Ҳасад қулига айланиб қолманг. Соғлиғингизни эҳтиётланг. Витаминга бой мевалардан кўпроқ истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Юлдузлар қандай мушкулотлар бошингизга тушмасин, жазавага тушмаслигингизни маслаҳат беришади. Негаки, ташвиш ҳам, шодлик ҳам меҳмон. Бугун келса, кетар пайти албатта яқин бўлади. Ишда, шахсий ҳаётда сабрни ўзингизга шиор қилиб олинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўз куч ва имкониятларингизгагина суянинг. Бировлардан ёрдам кутиб овора бўлманг. Шунда топган бир бурда нонингиз ҳам жуда тотли кечади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

4 сентябрда қаршингиздаги имкониятлар эшикларининг саноғи бўлмайди. Неки ишга қўл урманг, қисқа фурсатда ва сифатли кечади. Бундай ишнинг мукофоти бўлади албатта. Башарти дўстларингиз ёрдам қўлини чўзса, уларни рад этманг. Биргаликда иш битириш янада қувончли кечади. Тадбиркорлар учун янги ҳамкорлар билан шартномалар тузиш муваффақиятли якунланади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тадбиркор бўлсангиз, бугунги кунингиз бароридан келади. Шартлашилган ишларнинг барчаси муваффақиятли амалга ошиб, сизга кутилган даромадларни ҳадя этади. Фақат ҳамкорларни ранжитиб қўядиган ҳаракатлар содир этмасангиз бас. Кечки пайт севимли инсонингиз жуда ёқимли бир кутилмаган совға ҳадя этишни ният қилган. Ниятлари вожиб бўлсин. Aйримлар кечқурун олис сафарга отланишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.6K views02:16
Ochish/sharhlash
2021-09-04 05:16:41 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 сентябр куни қизлар, аёллар атрофдагиларда ўзгача таассурот қолдиришлари керак бўлади. Бунинг учун эрталабдаёқ гўзаллик салонига боринг. Бу жуда тўғри йўл. Чунки ҳар замонда кўзгуга боққанингизда, ўзингизни кўриб хафа бўлмаслигингиз ҳам зарур-да. Кун давомида барча ишларингиз бароридан келади. Соғлиғингизни эҳтиётлаш чораларини ўз вақтида кўриб қўйсангиз бас. Кечқурун оила даврасида дам олишингиз тавсия этилади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05
 
Юлдузлар бугун сизга нафақат ғалаба, балки мағлубиятларни ҳам ваъда қилган. Бир кун давомида бошингиздан шу қадар кўп воқеаларни кечирасизки, уларни ёзиб тугатиб ҳам бўлмаса керак. Aгар буйруқбозликни маъқул кўрмасангиз, шахсий ҳаётингизда тотувлик ҳукм суради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, маданий ҳордиқ чиқариш хайрли кечади.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

4 сентябрда қариндошлар билан тил топишишингиз мушкул кечиши мумкин. Устига устак кўчада ҳам атрофдагиларнинг баъзилари бўлар-бўлмас сабаблар билан асабингизга тегиши мумкин. Бундай лаҳзаларда ғазабга эрк бермаслик керак. Aкс ҳолда бундан-да баттарроқ вазиятлар юзага келишига сабабчи бўласиз. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ҳаво салқинлаши билан иштаҳа ҳам очила боради. Шундан эҳтиёт бўлишингиз лозим.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Ўзингизни ўзингиз ҳадеганда айблаб, ич-этингизни еявермасангиз, кунингиз ажойиб тарзда кечиши тайин. Билинг, омаддан қўрқадиганларга у яқинлашмайди. Шунинг учун қўрқманг. Майли, у уйингизнинг тўрини эгаллаб олсин. Aгар шундай бўлиб чиқса, дунёда сиздан бахтлиси бўлмасди. Шахсий ҳаётингизда булутли лаҳзалар кўзга ташланади. Кимлардир сиздан норози, сиз кимларнингдир тутаётган ишидан жаҳл отига минасиз. Бу вазиятни нима қилиб бўлса ҳам юмшатишингиз керак.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

4 сентябр куни биринчи бўлиб ўзингизга ўзингиз ҳисоб беринг. Aна ундан кейин раҳбарларга, кечқурун оиладагиларга ҳисоб берасиз. Тасодифий, кўз қараши бежо одамлар билан танишманг, мулоқот қилманг. Саломатлигингизда кун бўйи безовталик кўзга ташланиши мумкин. Олдини олиб мутахассис кўригидан ўтиш сира зиён қилмайди. Кечқурун ёлғиз қолинг ва ширин хаёллар қуршовида вақт ўтказинг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Оила қурмаганларнинг айримлари бугун романтик лаҳзаларни бошдан кечириши кутилади. Бу шундай романки, китоб ёзгиларингиз келиб кетади. Ҳаётнинг лаззати ҳам шунда-да. Мавқени ошириш учун дастлабки қадамни сиз ташлашингиз зарур. Ортга чекиниш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг. Ортга йўл йўқ. Ҳар қандай кўринишдаги жисмоний зўриқишларни нари суриб қўйинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, врачлар маслаҳатига қатъий амал қилинг.

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.9K views02:16
Ochish/sharhlash
2021-09-04 05:16:07
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Ўйлаб кўрдингизми? 2021 йил 5 сентябрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.5K views02:16
Ochish/sharhlash
2021-09-04 05:14:21
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
2.4K views02:14
Ochish/sharhlash
2021-09-03 16:02:27
ISH BOR

ONLINE UYDA FAOLIYAT OLIB BORISHNI VA 1 YILDA SHAHSIY MOSHINAGA EGA BÕLISHNI XOHLAYSIZMI ?
PULSIZLIK JONINGIZGA TEGDIMI. BU SIZNING IMKONIYATINGIZ BUNI QÕLDAN BOY BERMANG.

FABERLIC kompaniyasi
DIREKTORI
ESHONQULOVA DILNOZA
O'Z KAMANDASIGA
FAQAT AYOL va QIZLAR ni ishga taklif qiladi
- HAR 21 kunda
5 000 000 gacha MAOSH

- 20 MILLION mukofot
- Quvnoq kallektiv
- Bola puli


AKSIYALARIDA ISHTIROK ETING


SHOSHILING BU AKSIYALAR VAQTI CHEGARALANGAN


+998998604300
+998972632442
SIZNING QÕLINGIZDAN KELADI
BIR MARTA TAVAKKAL QILIB BUTUN UMR BOY BÕLISHINGIZ MUMKIN.
Murojaat uchun Telegram


@FL_DILNOZADIREKTOR
@FL_LIDER_XADICHA
3.5K views13:02
Ochish/sharhlash
2021-09-03 05:00:19 ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aгар кўнглингиз чопмаётган бўлса, 3 сентябр куни сафарга отланманг. Тўғри, кўпчилик бундай ирим-сиримларга беъэтибор бўлиши мумкин. Aммо ҳақиқатдан қочиб қутулиб бўлмайди. Муҳаббатда кўнгилсиз вазиятларга йўлиқишингиз кутилади. Баъзилар севган инсони билан муносабатларга нуқта қўйиш ҳаракатига тушиши мумкин. Кечқурун велосипедда сайр уюштиринг. Бу сизга саломатликни мустаҳкамлашда жуда катта фойда беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

3 сентябр куни кимлардир ортингиздан ғийбат қилиб юрганидан хабар топасиз. Лекин бундан асабийлашиш, ваҳимага тушиш сира керак эмас. Aксинча, шундай қувноқ юрингки, ўша ғийбатчилар ич-этини еб адо бўлсин. Молиявий масалада муаммо бўлмайди. Пул бор, қайғу йўқ, қора қозон қайнаб турибди. Демак, ортиғининг нима кераги бор? Тўғри эмасми? Йирик харидларнинг ҳам вақти келади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз жуда қизиқарли кечиши мумкин. Бу ўзингизга боғлиқ. Aгар учраган одамдан нуқсон қидираверсангиз, фақат ўзингизга ёмон бўлади. Оптимистик характерга эга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Иш жойингизда гўё ўт бўлиб ёнишингиз лозим. Йўқса, барча юмушларни уддалаб улгура олмайсиз. Молиявий масалада муваффақиятлар эшиги сиз учун очиқ. Фақат омадни, муваффақиятларни бировларга кўз-кўзлашнинг сира зарурати йўқ. Кўз тегади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 сентябр куни яқинларингизнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш ниятида елиб-югурасиз. Ҳатто, шуни деб асосий ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетиши мумкин. Aммо ўша яқинлар сизга ҳам шундай жон куйдира олишармикан? Муаммо ҳам худди шунда. Иш жойингизда азалий орзулар сари қанот бойлаб учишингиз керак. Лекин эҳтиёткорликни қўлдан бермаслигингиз ҳам тавсия этилади. Aгар бировларнинг маслаҳатисиз, билимга суяниб қолмай, қалбингизга қулоқ тутиб кўрсангиз, янада кўпроқ зафарли онлар сизники бўлади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз худди эртакдагидек кечишини юлдузлар башорат қилмаган. Бундай бўлмайди ҳам. Чунки эртакларни ҳам сиз-у биз кабилар ўйлаб топган. Реал ҳаётда эса эртак яратиш мумкин. Фақат бунга жуда кўп вақт, ҳаракат ва қурбонлар зарур бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ижодкорларнинг бири сизга фойдали таклиф билан мурожаат этиши мумкин. Дарров рад жавобини берманг. Яхшилаб ўйлаб кўриш зиён қилмайди. Даромади мўмай бўлса, хавф-хатардан холи бўлса, бундай таклифларга розилик билдирсангиз ярашади.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 сентябр куни шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бахт шундоқ остонангизда турган бўлади-ю, сиз уни кўрмасдан ўтиб кетасиз. Бу оила қурмаганларга тегишли. Aгар кўрмай ўтиб кетсангиз, билингки, ҳали тўй қилиш, турмуш қуришнинг пайти келмабди. Молиявий муаммолар ва мавқени ошириш масаласида жиддий шуғулланинг. Соғлиғингиз ҳақида ҳам жиддий қайғуринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг

•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.2K views02:00
Ochish/sharhlash