Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Омадли лаҳзаларни қўлдан чиқармай десан | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Омадли лаҳзаларни қўлдан чиқармай десангиз, ҳар бир вазиятга эҳтиёткорлик билан муносабат юритинг. Тақдир ҳар доимгидек сизга меҳр ва шафқат кўрсатишга ҳозир-у нозир. Шахсий ҳаётингиз ва молиявий масалада танаффуслар юзага келиши мумкин. Албатта, бу жараён фикрлаш ўрнига ҳаракатлар содир этсангизгина юзага келади. Рўзғордаги муаммолар жуда енгиллик билан бартараф этилади. Аммо барибир яқинларингиз кўмаги зарур. Бусиз муаммони ижобий ҳал эта олмайсиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

11 декабрда асосан майда-чуйда ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Улар қалашиб ётибди. Бироқ ўша майда ишлар сизга кутилган даромадни бера олади. Қолаверса, шу баҳонада тажрибангиз ошади. Хизмат сафари ҳам бугун кутилган натижа ҳадя этади. Аммо муҳаббатда омадингиз кулмайди. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга муҳаббатингизни узоқ вақт исботлаш учун ҳаракат қилишингиз зарур бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Оилалилар бугун биринчи навбатда фарзандлар тарбияси ва рўзғор юмушларини адо этишга эътибор беришлари лозим бўлади. Иш билан ҳаддан ташқари бандсиз. Шу сабаб билан оилавий ташвишларга вақт ажрата олмаётгандингиз. Шу баҳонада рўзғордаги муаммолар ҳам бартараф этилади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар энг зарур харидларни амалга оширишлари кутилади. Кечқурун тоза ҳавода узоқ вақт сайр қилиб юришингиз тавсия этилади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

11 декабр куни иш бажаришда ҳам, атрофдагилар билан муносабатларда ҳам профессионаллик ва қатъиятлилик талаб қилинади. Шу жиҳатларингиз профессионаллигингизни тўлиқ очиб бера олади. Шахсий ҳаётда кўп нарсаларни ипидан игнасигача билишингиз шарт эмас. Бу депрессия ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Кечки пайт йога ва руҳий мустаҳкамликка йўналтирилган машғулотлар муваффақиятли кечади. Ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Гап моддий аҳволингизга келиб тақаладиган бўлса, қатъият жуда керак бўлади. Бу йўлда баъзи нарсалардан воз кечишингизга тўғри келади. Саломатлигингизга жиддий эътибор беринг. Акс ҳолда йўқ жойдан касаллик орттириб олишингиз ҳеч гап эмас. Иммунитетингиз тушиб кетган бўлса, витаминга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Кечқурун ёрқин учрашув кутиб туради. Бу учрашувдан кайфиятингиз юксакларга парвоз қилиши тайин. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, профилактика масаласини ҳам унутиб қўйманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

11 декабрда ўтмиш ҳақида хаёл суришдан тийилинг. Шу нарса кайфиятингизни тушириб юбориши мумкин. Тушкун кайфият эса ишларингиз орқага кетишини таъминлайди. Агар ҳар бир ишга чин юрак билан киришсангиз, муваффақиятларни ўзингизга итоат эттира оласиз. Муҳаббатда эҳтиросларга қул бўлиб қолманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Ёлғизлик сизга кўпгина муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•