Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 12 декабрда барча жабҳаларда шахсий фик | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 декабрда барча жабҳаларда шахсий фикрингизга эга бўлишингиз талаб қилинади. Шу нарса сизга ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам муваффақиятлар ҳадя этиши мумкин. Агар қандайдир янги ишга қўл уришни мўлжаллаган бўлсангиз, бу режангиз ҳам албатта бароридан келади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш, хусусий мулк олди-сотдиси ва саломатликни мустаҳкамлаш кабиларда аниқ ҳисоб-китоблар иш беради.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Яқин келажакда оила қуришни мўлжаллаб юрганлар бўлғуси жуфти билан яна бир марта юракдан, очиқчасига гаплашиб олишлари керак бўлади. Молиявий масалада тузилган режаларни ўзгартиришга уринманг. Бу иш суръатини пасайтирибгина қолмай, даромадга ҳам путур етказиши мумкин. Ишдан кейин кечқурун узоқ вақт пиёда сайр қилиш соғлиғингиз мустаҳкамлигини таъминлайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 декабр куни ўзингиздан ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси кўп одамларга нисбатан баландпарвоз гапларни гапиришдан, менсимай қўйишдан тийилинг. Ҳамкасбларга ва раҳбарларга аслида қандай бебаҳо ва профессионал ходимлигингизни кўрсатиб қўйиш учун иш сифатига эътибор қаратишингиз керак. Оилавий ва оммавий тантаналар, байрамлар бугун хайрли кечади. Агар имкониятингиз бўлса, кечқурун ҳаммомга, бассейнга ёки спортзалга чиқиб келсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун қисқичбақа буржи остида туғилганларнинг куни туғади. Кайфиятингиз кўтаринки бўлади. Ҳатто, ўтмишдаги аччиқ хотиралар ҳам бу кайфиятингизни буза олмайди. Астойдил енг шимариб, қора терга ботиб ишловчи ҳамкасблардан ўрнак олинг. Шунда мартабангиз ошиши тезлашади. Имкон доирасида бугун янги танишувлардан қочинг. Кечқурун вақтингиз романтик ва ёқимли тарзда ўтади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 декабрда айримларнинг ўзини тутишида башоратчиларга хос сирли қобилият пайдо бўлиши мумкин. Сиз узоқ масофадан туриб ҳам кимнингдир нима билан бандлигини топа оласиз. Лекин бу ҳолат узоққа чўзилмайди. Молиявий муаммоларни бартараф этишда эса башоратчилик қобилиятингиз ўтмайди. Бунинг учун қамишдан бел бойлаб ишлашингиз зарур бўлади. Рўзғордаги икир-чикирларни яқинларингиз билан бамаслаҳат ҳал этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Мўмай даромаддан умидингиз бўлса, хуш кайфият соҳиби ёки соҳибаси бўлишни хоҳласангиз, астойдил, эринмасдан, дангасаликка бўйин эгмасдан ишлашингиз тавсия этилади. Организмни жисмоний зўриқишлардан асранг. Зўриқишлар саломатлигингизга путур етказади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кўпроқ дам олишлари керак. Бугун ташқи кўринишингизга эътибор қаратиш, парҳез тутишни бошлаш фойдали кечади. Кечқурун оғир ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилманг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•