Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 86.01K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 456

2021-07-27 08:05:19

15.0K views05:05
Ochish/sharhlash
2021-07-26 21:30:53 Масаланинг бошқа жиҳати. Эшитиб кўринг.
9.0K views18:30
Ochish/sharhlash
2021-07-26 17:00:00 Бировга қўнғироқ қилаётганда иккинчи линияга тушсангиз, тўхташ тугмасини дарҳол босинг. Бўлмаса, икки киши ўртасидаги суҳбатга суқулаётган кишидек беодоблик қилган бўласиз.
Бу ҳолатда қайта-қайта қўнғироқ қилаётган киши ҳақида гапириб ҳам ўтирмадим.

Бундан ҳам ёмони - ёнингизда суҳбатдошингиз бўла туриб, қўнғироққа жавоб қилишингиз ва давомли суҳбатлашишингиздир. Бу ишингиз билан суҳбатдошингизни тўсатдан тарк этиб, бошқа киши билан гаплаша бошлаган кишига ўхшайсиз.

Ҳолатнинг суҳбатдошингизга қанчалар ёқимсиз эканини тасаввур қилиб кўринг.
Агар у сиз кутаётган муҳим қўнғироқ бўлса, суҳбатдошингиздан "Узр, жавоб қилсам майлими?" деб сўранг ва лўнда гаплашинг. Мана шу одобдан бўлади

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
18.2K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-07-26 14:30:02 Бундан ҳам асосийси, исломофоб қатламнинг исломдан қўрқишини камайтиради, ҳижобга бўлган муносабат ўзгаришига таъсир қилади, деб ўйлайман.

Яхши гумонда бўлайлик азизлар! Ҳатто фикрларимиз нотўғри чиққан тақдирда ҳам, ёмон гумон каби гуноҳдан узоқда бўламиз.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
16.0K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2021-07-26 14:30:02 Айрим мусулмонлар динда фақат мен ҳақиқат устидаман ва фақат мен ҳақни гапираман, деб ўйлайди. Бу йўлда ҳатто динимизда тақиқланган ёмон гумонга ҳам бора олади. Мўминларнинг иймонига шубҳа қилади, уларни гуноҳда айблайди.

Аллоҳ таоло "Ҳужурот" сурасининг 12- оятида айтади: "Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар". Муфассирлар Аллоҳ: "Кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳ", деяпти. Демак кўпидан четланиш ва айримлари гуноҳ экан, ҳамма гумондан четланиш эҳтиётан лозимдир, дейишган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: "Гумондан сақланинг. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир". (Имомлар Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Саид ибн Мусайяб айтадилар: Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобларидан бир дўстим ёзди: "Биродаринг ишини яхши томонга йўйгин, агар у ҳақда сенга ғолиб келадиган хабар билмасанг.

Мўмин кишининг оғзидан чиққан сўзга ёмон гумонда бўлмагин, мудом у сўзни яхшиликка буриш имкони бор экан. Ким ўзини туҳматга рўбарў қилса, унга ёмон гумонда бўлганни маломат қилмасин
".

Ёмон гумончи одамларнинг энг ҳалокатга учровчисидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Агар киши одамлар ҳалок бўлди деса, унинг ўзи уларнинг энг ҳалокатга дучор бўлгандир", дедилар.
(Имом Муслим ривояти).

Ҳадиси шарифнинг маъносини изоҳлаб имом Хаттобий дейдилар: "У одамларни айблашдан ва гуноҳларини зикр қилишдан тўхтамайди ва: "Одамлар бузилиб кетди, ҳалок бўлди", дейди. Агар у шундай қилса уларнинг энг ҳалокатга учрагани бўлади. Чунки у уларни айблаш, шаънларини ерга уриш гуноҳига учраяпти".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай касал кишиларга таҳдид қилиб шундай деганлар:
"Эй тили билан иймон келтириб, иймон қалбига кирмаган кишилар, одамларни ғийбат қилманг ва уларнинг авратларига эргашманг (яъни, айбларини қидирманг ва сирларини ошкор қилишга ҳаракат қилманг). Чунки ким бировларнинг авратига эргашса, Аллоҳ унинг авратига эргашади. Аллоҳ кимнинг авратига эргашса, уни ҳатто уйида ҳам шарманда қилиб қўяди".

(Имом Абу Довуд ривоятлари, саҳиҳ)


Ёмон гумон қилишнинг ўзига яраша сабаблари бор: Жумладан

* Ўзини оқлаш, ужбга бориш ва ўзини ҳаммадан яхши ҳисоблаш. Бу ҳолат бошқаларни менсимасликка олиб боради. Ўзини ҳақда ва қолганларни эса ботилда кўради.

Бошқаларга ёмон гумонда бўлишнинг энг катта сабаби ужбдир. Ужб кишининг ўзидан рози ва ўз-ўзига маҳлиё ва ажабланиши бўлиб, динимизда қаттиқ қораланган қалбий хасталикдир.

* Нафснинг ёмонлиги, ақлнинг заифлиги, иймоннинг кучсизлиги ва унда шайтоннинг ҳукмронлигидандир.

Чунки ақли катта ва нафси яхши инсонлар бу ёмон хулқни тарк этишади ва мусулмонлар ҳақида яхши гумонда бўлишади. Имом Мақдисий дейдилар: "Зеро мўмин бошқаларга узр қидиради ва мунофиқ эса уларнинг айбини излайди".

* Баъзи муаммо, масала ва фикрларда ғулувга кетиш ва ҳаддан ошиш. Мусулмонларнинг бирлигини ўйлаб ва бўлинишдан хавфсираб Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи бир мустаҳаб (қилса савоб бўладиган ва қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амалларни тарк этганлар.

Бундан мақсадлари вожиб ишларни зое қилмаслик бўлган. Бунга мисол Каъбаи мушаррафанинг биносини ўзгартишни тарк этганлари бўлади.

Бу билан қалбларни улфат қилишни хоҳлаганлар. Агар ўзгартирганларида иймони заиф ёки энди иймонга келган мусулмонларни чўчитиб қўярдилар.

* Бошқаларнинг фикрини ҳурмат қилмаслик ва битта нуқтаи назар ёпишиб олиш.

* Ҳавога эргашиш ҳам ёлғон гумонларни пайдо қилади. Бир нарсани севиш кишини кўр ва кар қилади.

Инсон ҳавосига мойил бўлса, бу ҳолат унга хатоларини унуттиради. Гарчи адашаётган бўлсада, ўзи ҳақида яхши гумонда бўлаверади.

Олимпиадада бокс бўйича қатнашаётган қизимизни айблай олмайман. Чунки у авратларини очиб қатнашмаяпти. Бокс тушиши баҳсли масала бўлсада (ўзим ҳам буни оқламайман), лекин унинг ўзини тутишида ижтимоий манфаати катта.

Яхши гумонда бўламан, ёшлигидан боксга қизиққан ва қизиқиши ғолиб келиб, балоғатга етганда ўранган ҳолда давом этяпти, деб. Энг асосийси, ўранган ҳолда йўлида давом этиши жуда ҳам машаққатли иш эканини аниқ биламан.
15.1K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-07-26 10:34:01 АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ

Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган Ибн Лутбия - закот йиғувчи киши - солиқчи, яъни амалдор. Пайғамбар алайҳиссалом амалдорлик моҳиятини гўзал очиб берганлар. Энди уни ўзингиз ўқинг ва хулоса чиқаринг!

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баний Сулайм аҳлидан садақа (закот) йиғишда Ибн Лутбия исмли бири кишининг хизматидан фойдаландилар, у закот йиғиб келгач, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳисоб-китоб бераётиб: “Бу (закот) сизники, бунисини эса менга ҳадя қилишди”, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом минбарга чиқиб: “Нега мен юборган хизматчи: “Бу сизга, буниси эса менга”, – деб айтади? Отаси ёки онасининг уйида қолганда, унга ҳадя улашишармиди? Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки ўзига тегишли бўлмаган нарсани олса, у Қиёмат куни елкасида ҳанграётган туяни ёки маъраётган сигирни ёки баълаётган (қумалоғини ташлаётган) қўйни топади”, деб айтдилар”.

Коррупционерлар Охират кунидаги ҳолатларини билмоқчи бўлишса, эътиборларини ҳадиси шариф охиридаги ифодага қаратсинлар.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
18.4K views07:34
Ochish/sharhlash
2021-07-26 09:31:34 Сиёсий режим трансформацияси (LIVE)



16.6K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-07-26 08:20:26
Турсуной Раҳимова Япония олимпиадиясида қатнашаётган юртдошимиз. Кўринишидан ҳижобда.

Судья ҳам қўлини ушламабди.
Ғурурланиб кетдим. Унинг боксда қатнашиши баҳсли масала, бунга тўхталмайман. Лекин бу кийими билан ринггача етиб бориши осон бўлмаган.

Ҳижоб аёлларнинг муваффақиятига тўсқин бўлмаслигининг бир кўриниши. Билъакс, у рақибини енгди, унинг олдида ҳаёли ва виқорли кўриняпти.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
43.6K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-07-26 06:00:03 Кечадан бери ФБдаги постларда ва шарҳларда жуда кўп ҳақоратларга дуч келдим.

* Мен Худодан қўрқмайдиган одамнинг ҳақорат қилишини, ўзини катта олишини, ҳеч нарсадан тап тортмаслигини табиий бир ҳол бўлса керак, деб ўйлайман. Ўта маданият билан, ахлоқ доирасидан четга чиқмаган ҳолда муомала қиладиган худосизларга эса қойил қоламан ва улар ҳақига ҳидоят сўраб дуо қиламан.

* Худодан қўрқадиган одамнинг ҳақорат қилишини эса ҳеч тушуна олмайман. Худодан қўрқиш билан ҳақорат қилиш ўт билан сувдек бир-бирига зид ишлар эмасми?

* Динсиз ҳам ҳақорат қилса, диндор ҳам ҳақорат қилса, ким кимдан ўрнак оляпти? Ким кимнинг кепатасига кириб кетяпти?

* Ҳақорат билан бирон натижага эришиш мумкинми?

* Динимизда ҳақорат қилишга буюрилган ўринлар борми?

* Устозлар қаёққа қараяптилар? Ўзаро ихтилоф лойига ботиб, ўзи тутган йўлнинг тўғрилигини ниманинг эвазига бўлса ҳам исботлашдан бошқа нарсанинг ташвишини қилмай, тобеларининг оғзи шалоқ бўлишига сабабчи бўлаётганлар айнан ўшалар эмасми? Биронта устозни тан олмайдиган сўконғичларни айнан ўшалар пайдо қилмаяптиларми? Тобелари оғзидан чиқаётган гапларга ўзини масъул ҳис этмаган устоз устозми?

* Зулматдан нурга, зулмдан адолатга қочган одам бир тўда сўконғичлар орасига тушиб қолса, ёмғирдан қочиб, дўлга тутилгандек бўлмайдими? Бунинг масъулияти, гуноҳи қанчалар оғирлигини ҳис эта оляпмизми?

* Модомики, шу масъулиятни ҳис этмас эканмиз, ҳеч қачон ўнглана, тиклана олмаймиз.

Muqim Mahmud

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
19.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-07-25 21:36:21 Ҳозир Чилонзорнинг дарахтзорларида 31-32°. Себзор саҳросида эса 37°. Дарахтларни кесаверайликчи...

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
10.5K viewsedited  18:36
Ochish/sharhlash