Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 86.00K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 458

2021-07-26 09:31:34 Сиёсий режим трансформацияси (LIVE)



16.6K views06:31
Ochish/sharhlash
2021-07-26 08:20:26
Турсуной Раҳимова Япония олимпиадиясида қатнашаётган юртдошимиз. Кўринишидан ҳижобда.

Судья ҳам қўлини ушламабди.
Ғурурланиб кетдим. Унинг боксда қатнашиши баҳсли масала, бунга тўхталмайман. Лекин бу кийими билан ринггача етиб бориши осон бўлмаган.

Ҳижоб аёлларнинг муваффақиятига тўсқин бўлмаслигининг бир кўриниши. Билъакс, у рақибини енгди, унинг олдида ҳаёли ва виқорли кўриняпти.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
43.6K views05:20
Ochish/sharhlash
2021-07-26 06:00:03 Кечадан бери ФБдаги постларда ва шарҳларда жуда кўп ҳақоратларга дуч келдим.

* Мен Худодан қўрқмайдиган одамнинг ҳақорат қилишини, ўзини катта олишини, ҳеч нарсадан тап тортмаслигини табиий бир ҳол бўлса керак, деб ўйлайман. Ўта маданият билан, ахлоқ доирасидан четга чиқмаган ҳолда муомала қиладиган худосизларга эса қойил қоламан ва улар ҳақига ҳидоят сўраб дуо қиламан.

* Худодан қўрқадиган одамнинг ҳақорат қилишини эса ҳеч тушуна олмайман. Худодан қўрқиш билан ҳақорат қилиш ўт билан сувдек бир-бирига зид ишлар эмасми?

* Динсиз ҳам ҳақорат қилса, диндор ҳам ҳақорат қилса, ким кимдан ўрнак оляпти? Ким кимнинг кепатасига кириб кетяпти?

* Ҳақорат билан бирон натижага эришиш мумкинми?

* Динимизда ҳақорат қилишга буюрилган ўринлар борми?

* Устозлар қаёққа қараяптилар? Ўзаро ихтилоф лойига ботиб, ўзи тутган йўлнинг тўғрилигини ниманинг эвазига бўлса ҳам исботлашдан бошқа нарсанинг ташвишини қилмай, тобеларининг оғзи шалоқ бўлишига сабабчи бўлаётганлар айнан ўшалар эмасми? Биронта устозни тан олмайдиган сўконғичларни айнан ўшалар пайдо қилмаяптиларми? Тобелари оғзидан чиқаётган гапларга ўзини масъул ҳис этмаган устоз устозми?

* Зулматдан нурга, зулмдан адолатга қочган одам бир тўда сўконғичлар орасига тушиб қолса, ёмғирдан қочиб, дўлга тутилгандек бўлмайдими? Бунинг масъулияти, гуноҳи қанчалар оғирлигини ҳис эта оляпмизми?

* Модомики, шу масъулиятни ҳис этмас эканмиз, ҳеч қачон ўнглана, тиклана олмаймиз.

Muqim Mahmud

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
19.3K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-07-25 21:36:21 Ҳозир Чилонзорнинг дарахтзорларида 31-32°. Себзор саҳросида эса 37°. Дарахтларни кесаверайликчи...

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
10.5K viewsedited  18:36
Ochish/sharhlash
2021-07-25 20:48:18 Буни ёзганимга бир йил бўлибди. Йиғлаб ўқидим. Бизга насиҳатгўй эдилар:

"Қўлимдан келганида мураббий Олимхон домладек яшаган бўлардим.
Устозни яқиндан билмайман. Икки-уч боргина учрашган бўлсак-да, қалбимда чуқур из ва севги қолдирган зот эдилар. Шу қадар мутавозе эдиларки, кўзларини ердан узмас ва овозларини баландлатмас эдилар. Шогирдлари қаторида бўлган мендек одамнинг ҳам сўзларига жим қулоқ тутардилар.

У зотнинг мендан битта ўтинчлари бор эди: Президентга мусулмонларнинг ҳолини етказиш керак. Уларнинг ҳуқуқлари поймол бўлаётгани, диний соҳада ислоҳот бўлмаётгани ва халқимиз Президентга ишониши, миллатимиз хизматида уламоларнинг ўрни катта экани ҳақидаги истакларини катталар билиши ва тушуниши кераклигини айтгандилар. Бу хусусда олий раҳбарга мактуб ёзилса, биринчи бўлиб имзо қўйишларини изҳор қилгандилар.

Мен у кишининг тарбияларига муҳтож эканимни ва қолиб ҳузурларида хизматда бўлмоқчилигимни айтганимда, жойим уйларида эмас, балки ҳозирги иш жойимда эканини айтиб, бир тўн кийгиздилар. Бу уларнинг тарбияларини олганим аломати эканини тушунтирдилар.

Олимхон домла менинг шууримда дунё кишиси эмасдилар. Фақат Суннатга амал қилишни бизларга кўрсатиб бериш учун дунёга келиб-кетган бир фозил эдилар.

Мен ўзим шундай бўлмасам-да, фозил ва солиҳларни севаман.

"Киши севгани билан бирга бўлади" деган Сенинг ҳабибинг, ё Раб! Шундангина умидворман
".

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
12.4K views17:48
Ochish/sharhlash
2021-07-25 20:46:53
11.7K views17:46
Ochish/sharhlash
2021-07-25 17:00:09 Ҳозирда бутун Ислом уммати мубтало бўлган масала



14.8K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-07-25 12:30:02 Безос, Маск ва Гейтс кабиларни ва уларга ҳавас қиладиганларни унча ёқтирмайман. Чунки буларнинг эътиқод ва тушунчалари шундай:

"У: "Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас"), деди.

Ахир у ўзидан аввалги асрлар-авлодлардан, ундан кўра қувватлироқ ва жамғармаси ҳам кўпроқ (қанчадан-қанча) кимсаларни Аллоҳ ҳалок қилганини билмасми?!

У жиноятчи кимсалардан гуноҳлари ҳақида сўралмас ҳам, (балки улар ҳеч қандай сўроқ-саволсиз дўзахга ташланурлар)!
"
("Қасас" сураси, 78-оят).

Уларга ҳавас қилганларнинг эътиқод ва тушунчали бундай:

"Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: "Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир", дедилар"
("Қасас" сураси, 79-оят).

Уларнинг эътиқодини нотўғри биладиганларнинг тушунчаси эса мана бундай:

"Илм-маъфират ато этилган кишилар эса: "Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар", дедилар"
("Қасас" сураси, 80-оят).

Қорун ва унга ҳавас қилганлир оқибати эса шундай:

"Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик.

Сўнг унинг учун Аллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади"
("Қасас" сураси, 81-оят).

Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: "Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да.

Агар Аллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да
", деб қолдилар"
("Қасас" сураси, 82-оят).

Хуллас, ҳамма нарсага ўзим ва илмим билан эришганман, деган эътиқод ислом таълимотларига зид.

Унга ишқибозлик ва ҳавасмандлик қилиш нотўғри тасарруф. Кўпчилик тадбиркор ва тожирларимиз эътиқодларини тўғирлаб олсинлар: "Ризқни Аллоҳ беради. Сиздан ҳам кучли илмлилар ёки ғайратлилар бор. Лекин Аллоҳ хоҳламагани учун бой бўла олишмаган. Мусулмон эътиқодини тўғирлаб, кейин ҳаракат қилади".

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
21.6K views09:30
Ochish/sharhlash
2021-07-25 11:24:21 Илмни ёдлаш ва фаҳмлаш бир-биридан катта фарқ қиладиган масалаларми?



15.8K views08:24
Ochish/sharhlash
2021-07-25 10:11:45 Осмондаги йўловчи...


16.1K views07:11
Ochish/sharhlash