Get Mystery Box with random crypto!

Кечадан бери ФБдаги постларда ва шарҳларда жуда кўп ҳақоратлар | Mubaşşir Ahmad

Кечадан бери ФБдаги постларда ва шарҳларда жуда кўп ҳақоратларга дуч келдим.

* Мен Худодан қўрқмайдиган одамнинг ҳақорат қилишини, ўзини катта олишини, ҳеч нарсадан тап тортмаслигини табиий бир ҳол бўлса керак, деб ўйлайман. Ўта маданият билан, ахлоқ доирасидан четга чиқмаган ҳолда муомала қиладиган худосизларга эса қойил қоламан ва улар ҳақига ҳидоят сўраб дуо қиламан.

* Худодан қўрқадиган одамнинг ҳақорат қилишини эса ҳеч тушуна олмайман. Худодан қўрқиш билан ҳақорат қилиш ўт билан сувдек бир-бирига зид ишлар эмасми?

* Динсиз ҳам ҳақорат қилса, диндор ҳам ҳақорат қилса, ким кимдан ўрнак оляпти? Ким кимнинг кепатасига кириб кетяпти?

* Ҳақорат билан бирон натижага эришиш мумкинми?

* Динимизда ҳақорат қилишга буюрилган ўринлар борми?

* Устозлар қаёққа қараяптилар? Ўзаро ихтилоф лойига ботиб, ўзи тутган йўлнинг тўғрилигини ниманинг эвазига бўлса ҳам исботлашдан бошқа нарсанинг ташвишини қилмай, тобеларининг оғзи шалоқ бўлишига сабабчи бўлаётганлар айнан ўшалар эмасми? Биронта устозни тан олмайдиган сўконғичларни айнан ўшалар пайдо қилмаяптиларми? Тобелари оғзидан чиқаётган гапларга ўзини масъул ҳис этмаган устоз устозми?

* Зулматдан нурга, зулмдан адолатга қочган одам бир тўда сўконғичлар орасига тушиб қолса, ёмғирдан қочиб, дўлга тутилгандек бўлмайдими? Бунинг масъулияти, гуноҳи қанчалар оғирлигини ҳис эта оляпмизми?

* Модомики, шу масъулиятни ҳис этмас эканмиз, ҳеч қачон ўнглана, тиклана олмаймиз.

Muqim Mahmud

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube