Get Mystery Box with random crypto!

Faiziddin Mu'min ёзяптилар. Навқирон давримда болали бўлолма | Mubaşşir Ahmad

Faiziddin Mu'min ёзяптилар.

Навқирон давримда болали бўлолмаётганлар ҳақида эшитсам, нима қилибди маззаю, ҳалақит берадиган ҳеч ким йўқ, жуфтлик уйқуга тўйиб, ишлаб пул топиб яйраб яшаб юраверади, насиб қилган бўлса бўлади бўлмаса нимаси фожеа дердим.

Энди ёшим улғайган сари фарзанд нақадар муҳимлигини англаяпман. Айниқса, Европада ёлғиз қолиб, катта ҳувиллаган уйда бир ўзи иҳоталаниб қолиб, хабар оладиган ҳеч кими йўқ, дўстлари билан ҳам алоқаси узилган қарияларни кўравериб серфарзанд бўлиб уларни иймон ва ислом билан тарбиялашдаги машаққатларга мардонавор чидаш керак экан деяпман.

Болаларингиз сал катта бўлиб ўзини эплаб сизга дастёр бўлиб қолса, ўзини ўзи чўмилтириб, кийимларини ювиб, овқатини ўзи қилиб, сизга ҳам чой дамлаб овқат тайёрлаб беришини кўриб, алҳамдулиллаҳ яхшиям эртароқ кўрганим деб қоларкансиз.

Англияда олдин яшаган жойимдаги қўшнилар аҳволини эшитиб маҳзун бўлдим. Бирин кетин ёлғизликда вафот этибди, ўзини эплолмайдиган ҳолга келганда қариялар уйига олиб кетишибди. Болалари ўлганда келибди. Шунча қийналиб ишлаб ипотекасини тўлаган уйлари ҳувиллаб қолибди, уни сотиб болалари ота-онасининг қариялар уйи хизмати учун тўлайди, ортганини бўлишиб олади.

Мана шундай аянчли оқибатдан паноҳ сўрайман. Аллоҳ асрасин, умримиз охирини ҳам гўзал қилсин.

@MubashshirAhmad