Get Mystery Box with random crypto!

АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган | Mubaşşir Ahmad

АМАЛДОРЛИК МОҲИЯТИ

Қуйидаги ҳадиси шарифда номи зикр қилинган Ибн Лутбия - закот йиғувчи киши - солиқчи, яъни амалдор. Пайғамбар алайҳиссалом амалдорлик моҳиятини гўзал очиб берганлар. Энди уни ўзингиз ўқинг ва хулоса чиқаринг!

Абу Ҳумайд Соъидий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Баний Сулайм аҳлидан садақа (закот) йиғишда Ибн Лутбия исмли бири кишининг хизматидан фойдаландилар, у закот йиғиб келгач, Пайғамбар алайҳиссолату вассаломга ҳисоб-китоб бераётиб: “Бу (закот) сизники, бунисини эса менга ҳадя қилишди”, – деди. Шунда Набий алайҳиссалом минбарга чиқиб: “Нега мен юборган хизматчи: “Бу сизга, буниси эса менга”, – деб айтади? Отаси ёки онасининг уйида қолганда, унга ҳадя улашишармиди? Менинг жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, кимки ўзига тегишли бўлмаган нарсани олса, у Қиёмат куни елкасида ҳанграётган туяни ёки маъраётган сигирни ёки баълаётган (қумалоғини ташлаётган) қўйни топади”, деб айтдилар”.

Коррупционерлар Охират кунидаги ҳолатларини билмоқчи бўлишса, эътиборларини ҳадиси шариф охиридаги ифодага қаратсинлар.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube