Get Mystery Box with random crypto!

Mubaşşir Ahmad

Kanal manzili: @mubashshirahmad
Toifalar: Iltimoslar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 86.33K
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.
Реклама учун:
@muazzin_91

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 453

2021-08-10 07:52:46
#Тез_кунда

Азон жамоасининг энг муҳим ва узоқ кутилган лойиҳаси - "Mezana* илм маркази" яқин кунларда ишга тушади.

Mezana‘нинг шиори: "Биз ўқишга тайёрламаймиз. Биз ўқитамиз!".

"Mezana илм маркази"дан жуда кўп янгилик ва яхшиликлар кутинг!
------
* Mezana - азон айтадиган жой.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
14.5K views04:52
Ochish/sharhlash
2021-08-10 04:27:01 Тўрт йил олдинги мурожаатим. Ҳозир мурожаат ундан ҳам кучли аҳамият касб этмоқда.

*******************"

Ассалому алайкум!
Кейинги йил, ой ва кунларда Фейсбукда бўлаётган нохуш ҳолат - мусулмонларнинг иккига бўлиниб олиб, бир-бирини айблаши, ҳақорат қилиши, фосиқ, мунофиқ, каззоб ва кофирга чиқариши кўпчилик яхшилар, солиҳлар ва аҳли илмлар қатори менинг ҳам жонимга тегди, чарчатди ва тушкунликка туширди.

Номусдан, аянчли аҳволимиздан ўлар бўлдим.
Аллоҳнинг инояти билан мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар даврида, ҳар жабҳада Раббимиз бизни неъматлантираётган бу онларда, Ўзига шукр қилиб, динимиз равнақи учун куйиб-ёниш ўрнига, икки биродар ихтилофнинг бу чиркин чуқурига тушиб олиши кишини чуқур қайғуга солади.

Аллоҳ мўминларни сифатлаб:
"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар", дейди. (Фатҳ сураси, 29-оят).

Демак мусулмон бир-бирига ўзаро раҳмли бўлиши керак экан. Аллоҳнинг шундай ҳукми турганда бунчалик адоватнинг сабаби недан?

Акс манзара - ўзаро шиддатнинг боиси недан?!
Икки томонга ҳам хитоб ва насиҳат қиламан:

Илоҳий таълимотга тескари бундай ҳолатнинг сабаби битта: у ҳам бўлса - НАФС. НАФСГА ЭРГАШИШ. НАФСГА ҚУЛЛИК.
Шундай экан..

Нафсингизни жиловланг! Нафсониятингиздан воз кечинг! Ўзингиздаги манмансираш илдизини қуритинг, куйдиринг, суғуриб ташланг!

Аллоҳнинг тавозули, одобли бандаларидан бўлинг. Мусулмонларни шарманда қилишдан, ранжитишдан тўхтанг! (Сизларнинг жанжалингизга гувоҳ бўлганлар шундай ҳолга тушмоқдалар).

Акс ҳолда кеч бўлади. Агар кеч қолсангиз, дунёда тараққиёт сари интилаётган мусулмонлар карвонининг оёғи остида қолиб кетасиз ва қиёматда эса Аллоҳнинг оғир саволларига дучор бўласиз!

Ўзингизга холис туриб савол беринг: Низолашиб, жанжаллашганингиздан нима фойда чиқди? Бу шармандаликдан дин ва миллат нима манфаат топди?

Ғолиб бўлганингизда нафсингиз ором олди. Мағлублигингизда эса нафсониятингиз оғриди. Буёқда эса миллат ва уммат пароканда.

Душманлар мақсади ҳосил ва ғаразгўйлар байрамдан шодон.
Яна бир гап.
Иккига бўлиниб олганларнинг атрофидаги ҳайбаркаллачилар, "яшанг" дея уларнинг қўлтиғига сув пуркаётганлар, ҳазир бўлинг!

Икки мусулмонни бир-бирига тезлаганнинг оқибати ёмон, масъулияти оғир. Агар сиз шундай қилмаганингизда балки низо бунчалик чуқурлашмаган бўларди.

Балки мухолифларнинг ўзига ишончи бунчалик кучаймаган ва нафси семирмаган бўларди.

Аллоҳга қасамки, мен бу изтиробли сатрларни Аллоҳ таолонинг "Ҳужурот" сураси, 9-оятидаги:
"Агар мўминлардан икки тоифа урушиб кетсалар, бас, ўрталарини ислоҳ қилинг", таълимотига кўра ёздим.

Бошқа мақсадим йўқ.
Аллоҳим шоҳид бўл, мен етказдим!


Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
17.4K views01:27
Ochish/sharhlash
2021-08-09 21:25:02 Қалбингизни уч ўринда изланг:
1. Қуръон эшитганда.
2. Зикр мажлисларида.
3. Хилватда қолганда.


Агар уни бу ўринларда топмасангиз, Аллоҳдан қалб бермоғини сўранг. Чунки сизнинг қалбингиз йўқ экан.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
7.1K views18:25
Ochish/sharhlash
2021-08-09 19:02:55 Qur'onTV hamda AzonTV hamkorlikda hijriy 1443-yil onlayn nishonlaymiz

https

11.0K views16:02
Ochish/sharhlash
2021-08-09 19:02:55 Одамлар устига шундай бир замонлар келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
10.4K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2021-08-09 09:07:15
#Top

Кўпчиликнинг севимли асарларига айланган бир қанча диний-маърифий, бадиий ва тарихий китоблари билан танилган «Azon kitoblari» нашриёти савдо марказидан халқимиз орасида энг кўп ўқилаётган қуйидаги китобларни харид қилишингиз мумкин:

1. «Насроний атиргули» (Амина Шенликўғлу)
2. «Абдулҳамидхон» (Талҳа Угурлуэл)
3. «Ибодати исломия» (Холид Мақсудий)
4. «Ашараи мубашшара» (Аҳмад Муҳаммад Турсун)
5. «Ҳалол луқма» (Рауф Жиласун)
6. «Олим, одам ва олам» (Мубашшир Аҳмад)
7. «Қалблар тизгини» (Доктор Оиз Қарний)
8. «Исломда оила. Муаммо ва ечимлар»
9. «Қатлнома» (Набижон Боқий)
10. «Амир Темур» (Аҳмад Муҳаммад Турсун)

+99897 268 77 97

Етказиб бериш хизмати мавжуд

Хадрадаги дўконимиз манзили: Геолокация

Гангадаги дўконимиз манзили: Геолокация

Azon Kitoblari'ни кузатиб боринг
https://t.me/Azonkitoblari

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook | Tik Tok
13.0K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-08-09 02:25:06 Қорин учун йиғласак эшитишади. Аммо қадр ва қадрият (жума намози) учун йиғласак, ҳамма гунг.

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
2.3K views23:25
Ochish/sharhlash
2021-08-08 18:08:01 Олим ёки ҳоким ёхуд муфтий бирор масалада фатво бергудай бўлса, унга икки илмни билиш лозим бўлади:

1. Воқеъликни фаҳмлаш илми.

2. Воқеъликда нима вожиблигини фаҳмлаш илми
.

Имом Ибн Қаййим
раҳимаҳуллоҳ


--------------------

Изоҳ: Ушбу фикрга тегишли икки мулоҳаза бор. Биринчиси, имом Ибн Қаййимнинг сўзлардан шу нарса англашиляптики, фатво бериш олим, ҳоким (қози), ё муфтийнинг иши экан. Яхши замонларда фатво масъулиятини бу уч кишидан бошқалар зиммаларига олишмаган.

Иккинчи мулоҳаза, кишини фатво рутбасига ҳақли қиладиган ўнлаб илмларни яхшилаб эгаллаган кишиларга Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шу илмлар қатори фаҳм-фаросат илмига эга бўлмоғи ҳам лозим демоқдалар.

Биринчиси, фатвони китобдаги илмларни назардан қочирмаган ҳолда воқеъликни ҳисоб олган ҳолда чиқариш бўлса, кейингиси масала сўралган ҳолатга айнан нима мувофиқлигини фаҳмлаш даркор.

Бу икки илм инсонда ҳаракат ва ўрганиш билан қозонилмайди. Балки улар бандада табиатан мавжуд бўлиб, буни Аллоҳ берган, дейилади.

Демак, қанчали билимли бўлмасин, фаҳм-фаросатда танқисликка учраган одам фатводан ўзини тийгани маъқул. Энди билими бўлмаса, оғизни бутунлай юмган ютади..

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
11.4K views15:08
Ochish/sharhlash
2021-08-08 15:58:01
16.2K views12:58
Ochish/sharhlash
2021-08-08 14:52:09 Bakiroo телеграм-канали қуйидагиларни ёзибди ва тўғри мулоҳазаларни қилган. Мен ҳам бу фикрларни жума намози тақиқи учун айтган бўлардим. Жумамизни қайтариб беринг, тутуриқсиз иш қилманг! Бир гап, Туркияда масжидларда истисқо дуоси (ёмғир сўраб қилинадиган дуо) қилишибди. Кўп жойларда ёмғир ёғиб, ўчмаётган ўрмон ёнғинларини ўчирган...

*****************

Янги Ўзбекистонни обрўсизлантираётган иккиюзламачиликлар ҳақида

Эсингиздами, ўтган йили айни карантин вақти, кўчаларга ҳатто велосипедда чиққанниям олиб бориб жарима солинаётган кунларда Қанотчи ресторани ишга туширилгани?

Тепадагилар халқнинг хотираси қисқа, деб ўйлайди, лекин қаттиқ адашишади. Халқ унутмайди, кечирмайди.

Бу йил ҳам шу аҳвол. Мамлакатда сохта предлоглар билан бир неча миллион ўзбекистонликнинг тирикчилик соҳаси ҳисобланган умумий овқатланиш корхоналари фаолиятига чекловлар киритилган.

Айни вақтда Тошкент ситида жойлашган бир тўп элитага тегишли ресторан ва кафелар потирлаб ишлаб ётипти.

Нафақат Тошкент ситида. Вилоят, туман марказларида ҳам шу аҳвол. Ҳокимга, сектордаги учликка тегишлими бу жойлар - қонундан ташқарида.

Албатта, сизлар ўйлаб топган қоидалар фақат душманларга ишлатиладиган мамлакатда бу норма.

Бу ўзи шунақа - дўстларга (ўғри ва муттаҳам чиновникларга) ҳамма нарса, душманларга (оддий одамларга) эса қонун тиқиштириладиган идеал хаос эмаслигига кимнидир ишонтиришга уриниб кўринг.

Шунақа тутуруқсиз ишлар билан одамларни бездирмадингларми? Исмингизни, номингизни эшитса қусқиси келадиган даражага етказмадингизми?

Сизлар ўзаро ишонч ҳақида гапирманглар. Чунки сизлар тутуруқсизликнинг намунасисизлар. Халқ буни кўриб, билиб турипти.

Bakiroo

Telegram |Facebook| Instagram | YouTube
16.2K viewsedited  11:52
Ochish/sharhlash